Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Айбек Азадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қуролли Кучлар тизимида раҳбар ходимларнинг бошқарув компетентлигини оширишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/P414.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.Р.01.07.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шоира Ҳамидовна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Арзиқулов Дилшод Неъматович, психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қуролли Кучлар тизимида раҳбар ходимларнинг бошқарув компетентлигини оширишнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини очиб бериш ҳамда уни ривожлантиришнинг услубий таъминотини такомиллаштириш юзасидан тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
раҳбарнинг бошқарув фаолиятида когнитив, когнатив ва эмоционал-баҳолаш компонентларини ривожлантириш таъсирида ижтимоий-ахлоқий етуклик, эмоционал етуклик ва ижтимоий интеллектни кучайтирилиши орқали етакчилик хусусиятини барқарорлаштиришда ҳиссий-иродавий сифатларга таянганлиги сабабли ўзида хулқ-атворни субъектив назорат қилиш кўникмасининг шакллантирганлиги далилланган;
раҳбар ўзининг психологик тартибга солиш қобилиятига таянган ҳолда  ҳушёрлик ва шахсий яхлитлик хусусиятларини намоён этишига кўра қўл остидагиларда хизмат муҳитига нисбатан интернал назорат, ўзига ишонч ва имкониятини тўғри баҳолашга  ўргатиши орқали ўзида бошқарув фаолияти учун зарур бўлган тезкор қарор қабул қилиш  ва муаммоли вазиятларда ўзини тутиш  услубларини ўзлаштирганлиги исботланган;
ҳарбий раҳбар хизматдагиларнинг новербал хулқ-атвори ва вербал экспрессияларини ташхислаши орқали мулоқот иштирокчисининг фикрини тушуниш, ўзаро таъсирлашувга эришиш, социал интеллектини ривожлантириши сабабли шахслараро муносабатда эмпатия, ижтимоий масъулият, ҳиссий барқарорликка эришиши натижасида бошқарув фаолиятида синтоник муомала услубини ва ижтимоий интуициясини кучайтириши мумкинлиги исботланган; 
ҳарбий раҳбар фаолиятининг таҳлилига кўра бошқарув фаолиятини ривожлантирувчи сифатлар, муваффақиятли раҳбар сифатлари, касбий сифатлари бандлари (бошқарув компетентлигининг ижтимоий-психологик баҳолаш мезонлари) ва когнитив, ҳиссий-иродавий, мотивацияли ва коммуникатив компонентлари (бошқарув компетенциясини шакллантирувчи психологик компонентлари) интеграциялаштириш натижасида ҳарбий раҳбар бошқарув компетентцияларни баҳолаш ва ривожлантиришни таъминловчи тизимнинг таркибий тузилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуролли Кучлар тизимида раҳбар ходимларнинг бошқарув компетентлигини оширишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари бўйича олинган тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
раҳбар бошқарув фаолиятида когнитив, конатив ва эмоционал-баҳолаш компонентларнинг ривожланиши таъсирида ижтимоий-ахлоқий етуклик, эмоционал етуклик ва ижтимоий интеллектни кучайтириши орқали етакчилик хусусиятини барқарорлаштиришда  ҳиссий-иродавий сифатларга таянганлиги сабабли ўзида хулқ-атворни субъектив назорат қилиш кўникмасининг шакллантирганлиги далилланганлигига оид илмий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги қўшинларида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг 2022 йил 22 февралдаги 1/2/068-сон Директивасининг 2-банди). Бунинг натижасида, Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги Касбий танлов марказининг ҳудудий бўлимларида ҳарбий раҳбар кадрларни касбий саралаш фаолияти тизимлаштирилиб, муносиб номзодларни саралаб олишнинг психодиагностик илмий таъминотини кучайишига эришилган;
раҳбар ўзининг психологик тартибга солиш қобилиятига таянган ҳолда  ҳушёрлик ва шахсий яхлитлик хусусиятларини намоён этишига кўра қўл остидагиларда хизмат муҳитига нисбатан интернал назорат, ўзига ишонч ва имкониятини тўғри баҳолашга  ўргатиши орқали ўзида бошқарув фаолияти учун зарур бўлган тезкор қарор қабул қилиш  ва муаммоли вазиятларда ўзини тутиш  услубларини ўзлаштириши исботланганлигига оид натижалари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг Оператив-тактик, қўмондонлик-штаб офицерларини тайёрлаш Махсус курсининг амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг 2022 йил 2 январдаги 02-сон Директивасининг 3-банди). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг оператив-тактик, қўмондонлик-штаб бўғини офицерларининг бошқарувчанлик ва касбий салоҳиятини оширишга доир ўқув-жанговар машғулотларининг илмий-услубий таъминоти бойишига хизмат қилган;
раҳбар ўзининг психологик тартибга солиш қобилиятига таянган ҳолда  ҳушёрлик ва шахсий яхлитлик хусусиятларини намоён этишига кўра қўл остидагиларда хизмат муҳитига нисбатан интернал назорат, ўзига ишонч ва имкониятини тўғри баҳолашга  ўргатиши орқали ўзида бошқарув фаолияти учун зарур бўлган тезкор қарор қабул қилиш  ва муаммоли вазиятларда ўзини тутиш  услубларини ўзлаштириши исботланганлигига оид методик натижалари Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги Жанговар тайёргарлик Бош бошқармасининг Қуролли тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг ҳарбий раҳбар-командирлар билан олиб бориладиган “Жанговар шайликни таъминлаш” фаолиятига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг 2022 йил 1 мартдаги 016-сон Директивасининг 3-банди). Бу эса, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штабининг қуролли тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ноқонуний оммавий тартибсизликларни олдини олишга оид “Оператив тайёргарлик” ўқув-жанговар машғулотларининг услубий таъминотини кучайишига эришилган;
ҳарбий раҳбар фаолиятининг таҳлилига кўра бошқарув фаолиятини ривожлантирувчи сифатлар, муваффақиятли раҳбар сифатлари, касбий сифатлари бандлари (бошқарув компетентлигининг ижтимоий-психологик баҳолаш мезонлари) ва когнитив, ҳиссий-иродавий, мотивацияли ва коммуникатив компонентлари (бошқарув компетенциясини шакллантирувчи психологик компонентлари)  интеграциялаштириш натижасида ҳарбий раҳбар бошқарув компетентцияларини баҳолаш ва ривожлантиришнинг амалга оширишни таъминловчи таркибий тузилмаси ишлаб чиқилганлигига  оид илмий натижалари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси офицерларни малакасини ошириш факультетининг “Замонавий офицер қиёфаси”ни шакллантиришга оид ўқув дастурлари амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг 2022 йил 1 мартдаги 016-сон Директивасининг 2,3 ва 7-бандлари). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Миллий армиясидаги офицерларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг Замонавий офицерларни тайёрлаш курси Ўқув дастурининг илмий-услубий таъминоти такомиллаштирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish