Sayt test rejimida ishlamoqda

Айрапетова Алёна Геннадьевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси ёшлар муҳитида  диний-экстремистик ақидалар шаклланишига қарши кураш бўйича комплексини ишлаб чиқиш”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/P29.
Илмий маслаҳатчи: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Кадиров Камолиддин Ботирович, психология фанлар доктори, профессор; Бабаджанов Бахтияр Мираимович, тарих фанлари доктори, профессор; Мирзахмедов Абдирашид Мамасидикович фалсафа фанлар доктори (диншунослик), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади деструктив диний сохта эътиқод ривожланишига олиб келадиган ижтимоий-психологик омиллар асосида Ўзбекистон Республикаси ёшлар муҳитида шундай диний-экстремистик ақидалар шаклланишига қарши кураш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларда диний-экстремистик ақидаларнинг шаклланишига олиб келадиган ижтимоий-психологик омилларнинг эмпирик таҳлили амалга оширилиб, деструктив диний индоктринацияни амалга оширувчи янги диний ҳаракатлар томонидан келадиган конфессионал диний ижтимоийлашув таҳдидлари намойиш этилган, ментал хусусиятларни ҳамда “Меҳр 1-5” (2019-2021 йй.) махсус лойиҳалар доирасида олинган ахборотни ҳисобга олиб деструктив диний ақидалар шаклланиши хавфи гуруҳи параметрлари тақдим этилган;
янги рақамли динлар томонидан ёшларнинг диний-маънавий хавфсизлиги ва конфессионал диний ижтимоийлашуви кибертаҳдидлари асослаб берилиб, сохта диний сюжетли компьютер ўйинлари бўғинидаги геймблинг негизида диний қайта ижтимоийлашув ва ижтимоийсизлашув эҳтимоли кўрсатиб берилган, ёшларда кибермуҳит орқали диний-экстремистик ақидалар шаклланиши хавфи асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудий ва пойтахтдаги 12 та олий таълим муассасаларининг талабалар муҳитидаги диний қарашлар мониторинги амалга оширилиб, диний-эстремистик ақидалар шаклланиши даражаси диншуносликка оид саводхонликка ва диний бағрикенгликка тескари корреляцион боғлиқлиги ва ажратиб кўрсатилган шахс хусусиятларининг муайян диапазони диний-экстремистик ақидалар шаклланиши эҳтимолини ошириши исботлаб берилган;  
ёшлар, педагоглар, тьюторлар, маънавий-тарғибот ишларга ҳамда ёшлар билан ишлашга масъул ходимлар, ёш йигит-қизларнинг ота-оналари учун диагностик, ахборот-ташвиқот, контртарғибот бўлимларни ҳамда диний-маънавий киберхавфсизлик сегментини қамраб олган Ўзбекистон Республикаси ёшлар муҳитида диний-экстремистик ақидаларнинг шаклланишига қарши кураш Комплекси ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикаси талабалар муҳитида диний-маънавий ва ғоявий хавфсизликнинг амалдаги ҳолати асосида ёшлар орасида диний-экстремистик ақидалар шаклланишига қарши кураш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси ёшлар муҳитида диний-экстремистик ақидалар шаклланишига қарши кураш бўйича комплексини ишлаб чиқишни ўрганишдан олинган илмий натижалар асосида:
ёшларда диний-экстремистик ақидалар шаклланишига олиб келадиган ижтимоий-психологик омиллар, деструктив диний индоктринацияни амалга оширувчи янги диний ҳаракатлар томонидан конфессионал диний ижтимоийлашувга таҳдидлар, ментал хусусиятларни ҳисобга олиб деструктив диний ақидалар шаклланиши хавфи гуруҳи параметрлари диний экстремизмга қарши кураш бўйича таҳлилий ишлар доирасида қўлланилди ва мамлакатнинг олий раҳбариятига йўлланган ахборот-таҳлилий хатларда баён этилди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг “Меҳр” махсус лойиҳалари бўйича махсус ишчи гуруҳи раҳбарининг татбиқ этилганлик ҳақидаги маълумотномаси). Натижада Сурия ва Ироқдан репатриация қилинган хотин-қизларнинг жанговар зиддиятларга аралашуви мотивлари аниқланди (2019 йилдан 2021 йилгача амалга оширилган “Меҳр 1-5” махсус лойиҳалари доирасида) ва бу уларни жамиятга психологик ва ижтимоий қайта интеграциялаш бўйича олиб борилган тадбирларнинг самарадорлигини оширишга кўмаклашган;      
янги рақамли динлар томонидан ёшларнинг диний-маънавий хавфсизлиги ва конфессионал диний ижтимоийлашуви кибертаҳдидлар, сохта диний сюжетли компьютер ўйинлари бўғинидаги геймблинг негизида диний қайта ижтимоийлашув ва ижтимоийсизлашув эҳтимоли, ёшларда кибермуҳит орқали диний-экстремистик ақидалар шаклланиши хавфи  “Сохта диний мавзулардаги компьютер ўйинлари қаерга олиб боради”, “Киберқарамлик: секин таъсир қилувчи мина” каби кўргазмали қўлланмаларда ҳамда “Digital динлар” рисоласида намойиш этилиб, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига (2022 йил 22 июндаги 02-07-1687/03-сон маълумотномаси) ҳамда Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказида (2022 йил 15 июндаги ПМ-04-м-сон маълумотномаси, 2022 йил 23 майдаги  ПИ-04-сонли буйруқ) татбиқ этилган.  Натижада педагоглар, тьюторлар, маънавий-ташвиқот ишлари учун масъул ходимларнинг компьютер ўйинларида динни дискредитация қилиниши, ижтимоий тармоқлар платформалари орқали ёшларнинг диний-экстремистик ташкилотларга жалб қилиниши, тажовузкор хулқ-атворнинг виртуал дунёдан ҳақиқий воқеликка ўтиши масалаларида  киберсаводхонлиги оширилиб, бу авлодлар ўртасидаги узилишни камайтиришга ҳамда “Диний ва маънавий киберхавфсизлик” таълим модулини ишлаб чиқиш зарурлигини асослаб беришга ёрдам берган;   
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий ва пойтахтдаги 12 та олий таълим муассасаларидаги талабалар орасидаги диний муҳит мониторинги, ишлаб чиқилган “РУМ” (религиозные установки молодёжи) Психодиагностик комплексидан фойдаланган ҳолда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Гулистон, Қарши, Наманган Самарқанд, Термиз, Урганч давлат университетларида, Жиззах давлат педагогика университетларида,  Навоий давлат педагогика институтида ва Тошкент давлат техника университетида амалиётга жорий этилган (2021 йил 2 февралдаги 01-21-02/152-сон, 2021 йил 17 февралдаги  N/24-сон,  2021 йил 30 мартдаги ОС/9-14-839-сон, 2021 йил 18 майдаги 39-03-1099-сон, 19.05.2021 йил 19 майдаги 406-02-сон маълумотномалар ҳамда далолатномалар). Натижада талабалар муҳитида диний-экстремистик ақидаларнинг шаклланганлиги кўрсаткичлари белгилаб берилди, ушбу параметрнинг паст диний саводхонлик билан, юқори берилувчанлик, девиант хулқ-атворга мойиллик, локус-назорат экстерналлиги, баъзи бир демографик белгилар билан корреляцион боғлиқлиги илмий асосланиб, бу талаба ёшлар билан тузатувчи тадбирлар йўналишларини ишлаб чиқишга ёрдам берган;   
Ўзбекистон Республикаси талабалари орасида диний-маънавий ва мафкуравий хавфсизликнинг амалдаги ҳолатини таҳлили, ёшлар орасида диний-экстремистик ақидаларнинг шаклланишига қарши кураш бўйича амалий тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (2022 йил 22 июндаги 02-07-1687/03-сон маълумотномаси) ҳамда Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказидаги (2022 йил 15 июндаги ПМ-04-м-сон маълумотномаси, 2022 йил  23 майдаги ПИ-04-сонли буйруқ) маҳорат дарсларига татбиқ этилган.  Натижада дунёвий ўқитиш йўналишидаги Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари ҳамда тарғибот бўлимлари ходлимлари учун “Диний ва маънавий хавфсизлик асослари” йўналиши бўйича бўлажак мутахасисларни тайёрлаш услубий таъминоти ҳамда ёшлар диний экстремизмига қарши кураш бўйича ишлар оптималлаштирилган;
ёшлар, педагоглар, тьюторлар, маънавий-тарғибот ишларга ҳамда ёшлар билан ишлашга масъул ходимлар, ёш йигит-қизларнинг ота-оналари учун диагностик, ахборот-ташвиқот, контртарғибот бўлимларни ҳамда диний- маънавий киберхавфсизлик сегментини қамраб олган Ўзбекистон Республикаси ёшлар муҳитида диний-экстремистик ақидаларнинг шаклланишига қарши кураш Комплекси Андижон, Бухоро, Қарши, Наманган, Урганч давлат университетлари (татбиқ этиш далолатномалари), Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий маркази (2022 йил 15 июндаги ПМ-04-м-сон маълумотномаси, 2022 йил 23 майдаги ПИ-04-сонли буйруқ) ишларга татбиқ этилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасига (2021 йил 29 декабрдаги  03-03/8048-сон маълумотномаси) ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси фаолиятига (2021 йил 30 декабрдаги 3734-сон далолатномаси) тадбиқ этилган. Натижада талабалар фокус-гуруҳларда диний-экстремистик ақидаларнинг шаклланганлик, девиант йўналтирилганлик даражаси пасайди, диний саводхонлик ошди, ёшларнинг таълим-тарбияси учун масъул шахслар диний экстремизмнинг профилактикаси ишларида юқорироқ билимдонликни намойиш қила бошлашди, диний-маънавий хавфсизлик, ижтимоий назорат, талаба ёшларнинг радикаллашувига қаршилик кўрсатишда ота-оналарнинг фаоллиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish