Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусатторов Бахтиёржон Абдуғаппор ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узумнинг хўраки навларини сақлашда ҳимоя воситаларидан фойдаланишни илмий асослаш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Qx679.
Илмий раҳбар: Азизов Актам Шарипович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Умидов Шавкат Эргашевич, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Академик М.М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хўраки узум навларини сақлашдан олдинги жараёнларни такомиллаштириш, самарадорлиги юқори бўлган узум ҳимоя воситаларини танлаш орқали сақлашнинг мақбул технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор узумни совуткичли омборларда сақлашда ҳимоя қоғозлари ва  қадоқлаш воситаларини қўллашнинг сақланувчанлик хусусиятига таъсири аниқланган, сақлаш учун мўлжалланган хўраки узум ҳосилини аниқ терим муддатлари белгиланган, узум доналари таркибида сахароза миқдори 16% дан ошганда теримни бошлаш энг мақбул муддат эканлиги исботланган;
дастлабки совитиш босқичида жараёнга таъсир этувчи омиллар сифатида асосан 3 та: терим жараёнини ташкил қилишдаги ҳарорат (18°С гача), совуқ ҳаво оқими айланиши тезлиги (1,5-3м/с), ҳавонинг нисбий намлиги (90-92%) каби кўрсаткичлар эканлиги исботланган ва бу жараёнларни ташкил этиш механизми ишлаб чиқилган;
узумни сақлаш давомида ҳимоя воситаларини маҳсулотнинг кимёвий таркиби ва органолептик хусусиятларига таъсири аниқланган, ҳамда бу воситаларнинг сақлаш учун самарадор эканлиги исботланган
турли ҳимоя воситалари ёрдамида узумни сақлаш давомида микроорганизмлар ривожланишининг олдини олиш бўйича “Grapage” ҳимоя қоғози энг мақбули эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Узумнинг хўраки навларини совиткичли омборларда узоқ муддат сақлашни ташкил этишда турли ҳимоя воситаларидан фойдаланиш технологиясининг самарали элементларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
узум етиштириш ва сақлашга ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари учун “Узумнинг хўраки навларини совиткичли омборларда сақлашни ташкил этишда қадоқлаш воситаларидан самарали фойдаланиш” номли тавсиянома тасдиқланган. Натижада ушбу тавсиянома узумчиликка ихтисослашган хўжаликларда етиштирилган узум ҳосилини мақбул усулда сақлашни ташкил этишда қўлланма сифатида хизмат қилиш билан бир қаторда, ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган фермер, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар, илмий-тадқиқотчилар ҳамда таҳсил олаётган талабалар учун фойдали услубий восита сифатида хизмат қилмоқда;
Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги узумчиликка ихтисослашган “Дўланалик боғбон меваси” фермер хўжалигида 3,8 гектар ва хўжаликка тегишли 200 тонна сиғимли сақлаш омборида узоқ муддат сақлаш бўйича тажриба натижалари жорий этилди. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 05/032-5023 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида сақлаш давомида узумнинг сифатига бевосита таъсир ўтказувчи ҳарорат, намлик, ҳаво айланиши каби муҳит омилларини назорат қилиш натижасида (100 тонна узум ҳажмига нисбатан) совуқхонадан олинадиган даромад миқдори 90 000 000 сўмга, рентабеллик кўрсаткичи 80% га эришилди;
Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “М.Бойматов” фермер фермер хўжалигида 7 гектар майдонда ва хўжаликларга тегишли жами 600 тонна сиғимли сақлаш омборида узоқ муддат сақлаш бўйича тажриба натижалари жорий этилди. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 05/032-5023 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида узоқ муддат давомида сақлаш учун узумнинг “Ҳусайни”, “Тойфи”, “Кишмиш” хўраки навларини терим муддатларини аниқлаш ва теримни ташкил этиш тамойилларини асослаш, турли қадоқлаш воситалари билан қадоқланган узум навларини дастлабки совитиш жараёнларини самарали ташкил этишга эришилди ва совуқхонадан олинадиган даромад миқдори 91 125 000 сўмга, рентабеллик кўрсаткичи 81% га эришилди;
Тошкент вилояти, Паркент туманидаги “Заркент универсал” фермер хўжалиги қошида ташкил этилган 1000 тонна сиғимли совиткичли омборда маҳсулотни табиий камайиш жараёнига таъсир кўрсатувчи муҳит омиллари тадқиқ қилиш билан боғлиқ тажриба натижалари жорий этилди. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 05/032-5023 сонли маълумотномаси). Хўраки узум навларини сақлаш жараёнида қўлланилган ҳимоя воситаларидан қоғозлари: “Grapage” “CULU” “Osku-Vid”, “Proteku”, “Gexian” “Himsa” ва синтифон, озиқ-овқат плёнкаси, салфетка, хамда МАП (Modified Atmosphere Packaging) сингари ҳимоя воситаларидан фойдаланиш натижасида сақлаш муддатлари назоратга нисбатан сақланувчанликни ортиши билан бир қаторда юқори товарли хусусиятларини сақланиб қолишига имкон яратиши аниқланиши натижасида олинадиган даромад миқдори 92 812 000 сўмга, рентабеллик кўрсаткичи 82,5% ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish