Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуруллаева Манзура Шавкатовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экиш муддатлари ва меъёрларининг Crotalaria juncea L. ўсимлигини ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига таъсири (Хоразм вилояти шароитида)”, 06.01.08−Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Qx.848.
Илмий раҳбар: Негматова Сурайё Тешаевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Атабаева Халима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Саттаров Масъуджон Ахтамович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизнинг шимолий минтақаси Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида Crotalaria juncea L. ўсимлигидан юқори сифатли дон, пичан ҳосили етиштиришни таъминлайдиган мақбул экиш муддати ва меъёрларини ишлаб чиқиш ҳамда ем-хашак етиштириш ҳажмини ошириш орқали қишлоқ хўжалигида иқтисодий самарадорликка эришишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида янги ноанъанавий дуккакли ўсимлик сrotalaria juncea ўсимлигини мақбул экиш муддати 20-25.04  ва экиш меъёрлари гектарига 14 кг эканлиги аниқланган;
сrotalaria juncea мақбул экиш муддат (20-25.04) ва меъёрида (14 кг) экиб парваришланганда ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши жадаллашиб, поя узунлиги 270,0-304,0 см; ён шохлари 8,6-11,7 дона; барг сони 210,0-265,0 донагача бўлиб, фотосинтетик фаолияти яхшиланиши эвазига 5,9 ц/га қўшимча дон ҳосили олиниши ҳамда дуккаклар сони ошиши билан дон ҳосили ўртасида ўртача даражада коррелятив боғлиқлик (корреляция коэффициенти r=0,566) борлиги исботланган; 
сrotalaria juncea ўсимлигини мақбул экиш муддат ва меъёри (20-25.04; 18 кг/га) да симбиотик фаолияти яхшиланиб, 173,9 ц/га пичан ҳосили олинган ҳамда пичан ҳосили билан кўчат қалинлиги (корреляция коэффициенти r=0,915) ва барг сатҳи (корреляция коэффициенти r=0,941) ўртасида юқори даражада корреляцион боғлиқлик аниқланган; 
сrotalaria junceaнинг мақбул экиш муддат ва меъёрда етиштириш иқтисодий  самарали эканлиги аниқланиб, дон учун экилганда 9 057764 сўм/га ва пичан учун экилганда 6 829563 сўм/га соф фойда олиниб, қўшимча дон, ем-хашак етиштириш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Crotalaria juncea ўсимлигини ўсиши, ривожланиши ва ҳосил шаклланишига уруғ экиш меъёри ва шунга мутаносиб равишда экиш муддатларининг таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
Республикамизда ғўза-ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда чорвачилик кластерлари учун “Xorazm viloyati tuproq-iqlim sharoitida noan’anaviy dukkakli ekin - Сrotalaria juncea L. o’simligini yetishtirish agrotexnologiyasi bo’yicha” тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 31 августдаги № 07/23-04/6147 - сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Хоразм вилоятининг деградацияга учраган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида дон-дуккакли экинларини етиштирадиган деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар томонидан қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда;
Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида сrotalaria juncea ўсимлигидан дон ҳосили учун “Назар Ота ўғли Ботир” фермер хўжалигининг 0,4 гектар, “Хива Хурмат” фермер хўжалигининг 0,4 гектар,“Акбарбек Хойрулла” фермер хўжалигининг 0,4 гектар, “Рустам Марри” фермер хўжалигининг 0,3 гектар “Даврон” фермер хўжалигининг 0,6 гектар, “Ражжабой Собиров” фермер хўжалигининг 0,4 гектар ер майдонларига, жами 2,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 31 августдаги № 07/23-04/6147 - сон маълумотномаси). Натижада Сrotalaria juncea ўсимлигини мақбул муддат (20-25.04) ва меъёрида (14 кг/га) экиб парваришланганда гектаридан 16,5-17,1 ц дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 72,4-77,4% ни ташкил этган;       
пичан ҳосили учун “Назар Ота ўғли Ботир” фермер хўжалигининг 0,4 гектар, “Хива Хурмат” фермер хўжалигининг 0,4 гектар, “Акбарбек Хойрулла” фермер хўжалигининг 0,4 гектар, “Рустам Марри” фермер хўжалигининг 0,4 гектар “Даврон” фермер хўжалигининг 0,8 гектар, “Ражаббой Собиров” фермер хўжалигининг 0,3 гектар ер майдонларига жами 2,7 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 31 августдаги № 07/23-04/6147 - сон маълумотномаси). Натижада сrotalaria juncea ўсимлигини мақбул муддатда 25 апрелда 18 кг/га меъёрда экиб парваришланганда гектаридан 503,4-528,4 ц/га кўк масса ҳосили ёки 143,2-152,4 ц пичан ҳосили олиниб соф фойда 5620763-6509763 сўм/га, рентабеллик 59,7-68,6% га эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish