Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаназарова Севара Абдиназаровнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим хизматлари самарадорлиги ва сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизматлар соҳаси иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt678.
Илмий раҳбар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/30.2019.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Қаҳҳоров Отабек Сиддиқович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим хизматлари самарадорлиги ва сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
олий таълим хизматлари самарадорлигини аниқлаш  мультипликатив модел компонентлари воситасида муайян олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг таълим сифатини ошириш билан боғлиқ фаолият кўрсаткичларини комплекс баҳолашга кўра такомиллаштирилган;
олий таълим соҳасида таълими сифатини баҳолаш “талаба – гуруҳ – таълим йўналиши” узвий занжиридаги сифат кўрсаткичлари умумий даражасини академик вақт оралиқлари бўйича аниқлаш усулини қўллаш орқали такомиллаштирилган; 
таълим хизматлари самарадорлиги ва сифатини баҳолаш меъёрлари таркибига таълим хизмати даражасини ифодаловчи педагогик компетенция, халқаро миқёсдаги илмий эътироф ҳамда таълим хизмати истеъмоли натижасини ифодаловчи талабаларнинг кумулятив рейтингини киритиш таклифи асосланган;
мамлакат макроиқтисодий кўрсаткичлари динамикаси асосида олий таълим соҳаси асосий фаолиятининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим соҳасида таълим хизматлари самарадорлиги ва сифатини ошириш йўлларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
олий таълим хизматлари самарадорлигини аниқлашда  мультипликатив модел компонентлари воситасида муайян олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг таълим сифатини ошириш билан боғлиқ фаолият кўрсаткичларини комплекс баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасаларида таълим сифатини назорат қилишда, шунингдек, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти томонидан профессор-ўқитувчиларнинг 2023 йилдаги рейтингини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган мезонларни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 6 октябрдаги 01-780-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 13 январдаги 89-03-113-сон маълумотномаси, академик ва молиявий мустақиллик берилган Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ректорининг 2022 йил 27 августдаги 136/1-f -сонли буйруғи). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши олий таълимда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларни ҳар томонлама ривожланишига, билим даражасини оширишга, таълим сифатини яхшилашга ва самарадорлигини кўтаришга бўлган рағбати ва масъулиятининг кучайишига олиб келган;
олий таълим соҳасида таълими сифатини баҳолашни “талаба – гуруҳ – таълим йўналиши” узвий занжиридаги сифат кўрсаткичлари умумий даражасини академик вақт оралиқлари бўйича аниқлаш усулини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий таълим муассасаларида таълим сифатини назорат қилишда, шунингдек, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти томонидан профессор-ўқитувчиларнинг 2023 йилдаги рейтингини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган мезонларни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 6 октябрдаги 01-780-сон маълумотномаси, академик ва молиявий мустақиллик берилган Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ректорининг 2022 йил 27 августдаги 136/1-f-сонли буйруғи). Ушбу тавсиянинг жорий қилиниши институт таълим хизматлари сифатига таълим жараёни қатнашчиларининг таъсирини ўрганиш учун қўлланилган; 
таълим хизматлари самарадорлиги ва сифатини баҳолаш меъёрлари таркибига таълим хизмати даражасини ифодаловчи педагогик компетенция, халқаро миқёсдаги илмий эътироф ҳамда таълим хизмати истеъмоли натижасини  ифодаловчи талабаларнинг кумулятив рейтингини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасаларида таълим сифатини назорат қилишда, шунингдек, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти томонидан профессор-ўқитувчиларнинг 2023 йилдаги рейтингини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган мезонларни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 13 январдаги 89-03-113-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 6 октябрдаги 01-780-сон маълумотномаси, академик ва молиявий мустақиллик берилган Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ректорининг 2022 йил 27 августдаги 136/1-f-сонли буйруғи). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши олий таълимда таълим хизматларининг сифатини педагоглар, кафедралар ва олий таълим миқёсида баҳолаш ва шу орқали таълим сифатини оширишга қаратилган бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятини яратган;
мамлакат макроиқтисодий кўрсаткичлари динамикаси асосида олий таълим соҳаси асосий фаолиятининг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасалари фаолиятини ривожлантиришнинг истиқбол дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 13 январдаги 89-03-113-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг, улар таркибида олий маълумотли ходимларнинг ривожланиши ва олий таълим тизимининг стратегик йўналишларини аниқ белгилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish