Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимова Фатима Тулкуновнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуи, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандолат маҳсулотлари мисолида кичик бизнесда рақамли маркетингни ривожлантириш тенденциялари ва истиқболлари», 08.00.11 – Маркетинг, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуи рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Iqt357.
Илмий маслаҳатчи: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02. 
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бекмурадов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнесда рақамли маркетингни ривожлантириш бўйича назарий асослар ва методологик қоидаларни, шунингдек илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес субъектлари томонидан қўлланиладиган маркетинг стратегияларининг турлари таснифланиб, қандолатчилик саноатида улардан фойдаланишнинг потенциал даражаларини ҳисоблаш асосида интернет-реклама, мобил маркетинг, SMM, электрон почта маркетинги ва ҳамкорлик дастурлари каби рақамли маркетинг воситалари тавсия этилган;
кичик бизнес субъектларида рақамли маркетинг технологиялари ёрдамида бренд-платформаларни такомиллаштириш орқали қандолат маҳсулотлари истеъмолчилари томонидан савдо маркалари таниқлилик даражасини 52% га, ишончлилик ва имиж даражасини 5 поғонага қадар яхшилаш таклифи асосланган;
ижтимоий тармоқларда рақамли маркетинг воситалари ёрдамида қандолатчилик маҳсулотларини илгари силжитиш стратегияси асосида кичик қандолатчилик корхоналари фаолиятида электрон ахборот коммуникацияларининг  самарадорлик кўрсаткичларини 7,73 бирликка (веб-сайтнинг ахборот қопламаси – 1,88; тескари алоқа имконияти – 1,35; каталог – 2,5; қўшимча параметрлар -2,0) ошириш таклифи асосланган;
Тошкент шаҳридаги қандолатчилик кичик корхоналарининг рақобат устунликлари даражаси бозордаги рақобат муҳитига турли омиллар таъсирини ифодаловчи “рақобатбардошлик кўпбурчаги” орқали аниқланиб, ҳар бир омилнинг миқдорий меъёрлари (нарх (Р=0,21),корхона имижи (I=0,13), ассортимент (A=0,15), реклама ва маҳсулотни илгари суриш бўйича акциялар (ADV=0,28), етказиб бериш имконияти (D=0,18))ни ўзаро мувофиқлаштириш орқали рақобатнинг кўзда тутилган даражасини таъминлаш таклифи асосланган;
рақамли маркетинг ривожланишининг телекоммуникация инфратузилмаси даражасига боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модель асосида 2030 йилга қадар қандолат маҳсулотлари электрон тижорат ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида тадбиркорликнинг маркетинг фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
кичик бизнес субъектлари томонидан қўлланиладиган маркетинг стратегияларининг турлари таснифланиб, қандолатчилик саноатида улардан фойдаланишнинг потенциал даражаларини ҳисоблаш асосида интернет-реклама, мобил маркетинг, SMM, электрон почта маркетинги ва ҳамкорлик дастурлари каби рақамли тавсия этилган маркетинг воситалари Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати Уюшмаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати Уюшмасининг 2022 йил 12 сентябрдаги 12-98/09/-22-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга  жорий этилиши қандолатчилик маҳсулотлари турларининг кенгайишига хизмат қилиб, 2022 йилда корхонанинг экспорт салоҳиятини 22 фоизга ошириш имконини таъминлаган;
кичик бизнес субъектларида рақамли маркетинг технологиялари ёрдамида бренд-платформаларни такомиллаштириш орқали қандолат маҳсулотлари истеъмолчилари томонидан савдо маркалари таниқлилик даражасини 52% га, ишончлилик ва имиж даражасини 5 поғонага қадар яхшилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати Уюшмаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати Уюшмасининг 2022 йил 12 сентябрдаги 12-98/09/-22-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга  жорий этилиши натижасида бренд-платформалари орқали қандолат маҳсулотлари истеъмолчилари томонидан савдо маркалари таниқлилик даражаси, ишончлилик ва имиж даражасини яхшилаш имконига эришилган;
ижтимоий тармоқларда рақамли маркетинг воситалари ёрдамида қандолатчилик маҳсулотларини илгари силжитиш стратегияси асосида кичик қандолатчилик корхоналари фаолиятида электрон ахборот коммуникациялари самарадорлик кўрсаткичларини 7,73 бирликка (веб-сайтнинг ахборот қопламаси – 1,88; тескари алоқа имконияти – 1,35; каталог – 2,5; қўшимча параметрлар -2,0) ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати Уюшмаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати Уюшмасининг 2022 йил 12 сентябрдаги 12-98/09/-22-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга  жорий этилиши қандолатчилик маҳсулотлари савдо ҳажмининг ошишига ёрдам бериб, 2022 йилда корхона фойдасини 23,4 фоизга ошириш имконини таъминлаган;
Тошкент шаҳридаги қандолатчилик кичик корхоналарининг рақобат устунликлари даражаси бозордаги рақобат муҳитига турли омиллар таъсирини ифодаловчи “рақобатбардошлик кўпбурчаги” орқали аниқланиб, ҳар бир омилнинг миқдорий меъёрлари (нарх (Р=0,21),корхона имижи (I=0,13), ассортимент (A=0,15), реклама ва маҳсулотни илгари суриш бўйича акциялар (ADV=0,28), етказиб бериш имконияти (D=0,18))ни ўзаро мувофиқлаштириш орқали рақобатнинг кўзда тутилган даражасини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати Уюшмаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати Уюшмасининг 2022 йил 12 сентябрдаги 12-98/09/-22-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022 йилда маҳаллий қандолат бозори улушини 21,2 фоизга ошириш имконига эришилган;
рақамли маркетинг ривожланишининг телекоммуникация инфратузилмаси даражасига боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модель асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқарилган қандолат маҳсулотлари электрон тижорат ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати Уюшмаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати Уюшмасининг 2022 йил 12 сентябрдаги 12-98/09/-22-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга  жорий этилиши электрон тижорат тизимини яратиш ва 2022-2030 йилларга мўлжалланган қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари асосида истиқболдаги асосий фаолият параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish