Sayt test rejimida ishlamoqda

Фатхуллаев Абдунабининг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти (селекция ютуғи) асосида 
фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий ўсимликлар асосида озиқ-овқат саноатида қўллаш учун озиқавий қўшимчалар ишлаб чиқиш технологиясининг илмий-амалий жиҳатлари», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Т489.
Илмий маслаҳатчи: Султонов Комолитдин Садриддинович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.  
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: топинамбур туганакларидан озуқавий қўшимча олиш усули (№IAP 05027), амарант асосида биологик фаол қўшимчани олиш усули (№IAP 06092), соя оқсили пастасини олиш усули (№IAP 06151).
II. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун биологик фаол қўшимчалар олишнинг замонавий технологияларни яратиш орқали топинамбур, амарант ва соя ўсимликларини қайта ишлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
маҳаллий топинамбур, амарант, соя ўсимликлари асосида озиқавий ва биологик фаол қўшимчалар олиш усуллари ишлаб чиқилган; 
импортга келтириладиган озиқавий қўшимчалар гидроколлоидлар: агар-агар, каррагинан ва гуммиарабиклар ўрнига, гўштни қайта ишлаш саноатида фойдаланиш учун топинамбур асосида янги турдаги функционал озиқавий қўшимчалар яратилган (IAP 05027);
гўшт қиймасига ишлов бериш жараёнида турли хилдаги озиқавий қўшимчаларининг моделларидан фойдаланилган бўлиб, улардан оптимал кимёвий таркибга эга, топинамбур туганакларидан олинган озиқавий қўшимчасидан фойдаланиш натижасида, даволовчи-профилактик хусусиятига эга диетик колбаса маҳсулотлари яратилган (IAP 05027); 
қайнатилган гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида топинамбур асосидаги коллагенли озиқавий қўшимчасидан иборат ингредиентлардан фойдаланиш натижасида, тайёр маҳсулотнинг органолептик кўрсатгичларининг юқори бўлиши ва  маҳсулотнинг чиқишининг 18% га ошиши исботланган (IAP 05027);
маҳаллий амарантнинг таркиби, бошқа турдош ўсимлик навларига нисбатан мойлилиги, тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари, оқсиллар, углеводлар, макро- ва микро-элементлар ҳамда бошқа сквален каби биологик фаол моддалар  миқдоридан иборат бўлган янги турдаги биологик фаол қўшимчаси яратилган (IAP 06092);
амарант уруғлари кимёвий таркибининг мойлилиги улар таркибига кирувчи глицериннинг фаол шакли, тўйинган ва тўйинмаган мой кислоталари ва токоферолларнинг мавжудлиги билан гўшт маҳсулотларини сақлаш муддатлари ошиши исботланган (IAP 06092);
амарант асосидаги биологик фаол қўшимчасини олишда, унинг шротини қуритиш жараёнининг қиздириш зичлиги 30 кВт/м2 ортиқ бўлмаган, 50 С хароратда ва 10% дан ортиқ бўлмаган намлик қолдиғигача бўлиши, инфрақизил нурланиш билан қуритиш технологияси ишлаб чиқилган (IAP 06092);
маҳаллий соя навлари асосида олинган, юқори биологик ва озиқавий қийматга эга бўлган соя оқсили пастасини, колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, ёғли-оқсил эмульсиялар тайёрлаш технологияси яратилган (IAP 06151); 
маҳаллий соя навидан олинган янги турдаги соя оқсили пастаси таркибининг технологик рецептураси яратилган (IAP 06151);
соя оқсили пастасидан, гўштли эмульсиялар тайёрлашда, паст навдаги гўшт хомашёлари, ёғли ва боғловчи тўқималар ва музлатилган гўштдан фойдаланилганда, тайёр колбаса маҳсулотларининг сифатининг яхшилиниши исботланган (IAP 06151).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун биологик фаол қўшимчалар олишнинг замонавий технологияларни яратиш орқали топинамбур, амарант ва соя ўсимликларини қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
«Файз барака» топинамбур  нави туганакларидан олинган озиқавий қўшимчага Техникавий шартлар «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (ТS 14825224-01:2015). Натижада, даволовчи-профилактик хусусиятига эга диетик колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини берган;
топинамбур туганакларидан озиқавий қўшимча олиш технологияси «Ливадия-Бухоро» МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 12 майдаги 07/35-04/2938-сон, Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2022 йил 11 июлидаги  11/80/07-22-сон маълумотномалари). Натижада, «Файз барака» топинамбур нави туганакларидан озиқавий қўшимчалар ишлаб чиқариш имконини берган;  
маҳаллий амарант ўсимлиги асосида биологик фаол қўшимча олиш технологияси «Бек ота» МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 12 майдаги  07/35-04/2938-сон, Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2022 йил 11-июлидаги 11/80/07-22-сон маълумотномалари). Натижада, оқсил таркибида лизин ва метионин аминокислоталари миқдори маккажўхори ва сояга нисбатан 2 марта юқори, крахмал миқдори 72 %, юқори гидроколлоид сувни боғлаш ҳисобидан гўшт маҳсулотлари чиқишини 24 % га ошишириш имконини берган;
соя оқсили пастаси олиш технологияси «Бахт» МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги азирлигининг 2022 йил 12 майдаги  07/35-04/2938-сон, Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2022 йил 11 июлидаги 11/80/07-22-сон маълумотномалари). Натижада, янги турдаги оқсил-ёғ эмульсия ва макро-микро элементларга бой бўлган соя оқсили пастаси ишлаб чиқариш билан импорт қилинувчи соя текстурати ва соя изолятларини тўлиқ алмаштириш ва гўшт маҳсулотлари чиқишини 22% га ошишириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish