Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Дилшод Аскарджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кўришида нуқсони бўлган ўқувчиларда география ўқитишни такомиллаштириш технологияси (8-синф мисолида)”,  13.00.03 - Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3706.
Илмий раҳбар: Пўлатова Парида Мухиддиновна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Мамаражабова Зулфия Норбаевна,  педагогика фанлари доктори, профессор, Федорко Виктор Николаевич, география фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўришида нуқсони бўлган ўқувчиларга география ўқитиш технологиясини такомиллаштириш  бўйича  тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўришида нуқсони бўлган ўқувчиларда география ўқитишда махсус хариталардан фойдаланиш технологияси махсус рельефли  хариталар географик объектлар моҳиятини акс эттирадиган тушунчалар брайлъ шрифтидаги рельефли UV-print хариталардан фойдаланиш ҳамда  бўртма тасвирни ифода қиладиган шартли белгилар тизимини киритиш асосида такомиллаштирилган; 
кўришида нуқсони бўлган ўқувчиларга география фанини ўқитиш методикаси ўқувчиларни кўриш анализатори функциялари ҳолатига мос эргономик шарт-шароитлар яратиш, тасвирни қисмларга ажратиб чекланган майдонларга сингдириш ҳамда рангли ва рельефли усулларни сифатли тасаввурларни ҳосил қилиш учун уйғунлаштириб ихтиёрий ўзини-ўзи бошқаришга ички заруриятни босқичма-босқич вужудга келтириш асосида такомиллаштирилган; 
кўришида нуқсони бўлган ўқувчиларга география фанини ўқитиш самарадорлиги рельефли тасвир, рельефлар комбинацияси, брайлъ шрифтида изоҳли матнлар киритиш ҳамда диаграмма ва чизмаларни қўл билан сезса бўладиган даражада бўрттириб ишлаш имконини берувчи махсус визуал материаллардан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган; 
кўришида нуқсони бўлган ўқувчиларда география фанини ўқитишда компьютер технологиялари ва мультимедиа воситаларидан ривожлантирувчи таълим компонентларининг мазмунига кўра эффектив равишда фойдаланиш методикаси онлайн тарзда ишлайдиган саҳифалар ҳамда мессенжерларни қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўришида нуқсони бўлган ўқувчиларга география ўқитиш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
кўришида нуқсони бўлган ўқувчиларда география ўқитишда махсус хариталардан фойдаланиш технологияси махсус рельефли  хариталар географик объектлар моҳиятини акс эттирадиган тушунчалар брайлъ шрифтидаги рельефли UV-print хариталардан фойдаланиш ҳамда  бўртма тасвирни ифода қиладиган шартли белгилар тизимини киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-61 рақамли “Кўриш имокнияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудикитоб таъминотини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 мартдаги 02-07-697/04-сон маълумотномаси). Натижада республикамизда илк бор кўришида нуқсони бор ўқувчиларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари учун бўртма хариталарни нашр қилиқшга илмий-услубий асос бўлиб хизмат қилди;
кўришида нуқсони бўлган ўқувчиларга география фанини ўқитиш методикаси ўқувчиларни кўриш анализатори функциялари ҳолатига мос эргономик шарт-шароитлар яратиш, тасвирни қисмларга ажратиб чекланган майдонларга сингдириш ҳамда рангли ва рельефли усулларни сифатли тасаввурларни ҳосил қилиш учун уйғунлаштириб ихтиёрий ўзини-ўзи бошқаришга ички заруриятни вужудга келтириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-61 рақамли “Кўриш имокнияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудикитоб таъминотини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 мартдаги 02-07-697/04-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 8-синф ўқувчилари география фанини ўзлаштириш  самарадорлик даражасини оширишга эришилган;
кўришида нуқсони бўлган ўқувчиларга география фанини ўқитиш самарадорлиги рельефли тасвир, рельефлар комбинацияси, брайлъ шрифтида изоҳли матнлар киритиш ҳамда диаграмма ва чизмаларни қўл билан сезса бўладиган даражада бўрттириб ишлаш имконини берувчи махсус визуал материаллардан фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-61 рақамли “Кўриш имокнияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудикитоб таъминотини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 мартдаги 02-07-697/04-сон маълумотномаси). Натижада кўришида нуқсони бўлган ўқувчилар география дарсларида мультимедиалардан фойдаланиш  самарадорлиги ошган;
кўришида нуқсони бўлган ўқувчиларда география фанини ўқитишда компьютер технологиялари ва мультимедиа воситаларидан ривожлантирувчи таълим компонентларининг мазмунига мос эффектив равишда фойдаланиш методикаси онлайн тарзда ишлайдиган саҳифалар ҳамда месенжерларни қўллаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-61 рақамли “Кўриш имокнияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудикитоб таъминотини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 11 мартдаги 02-07-697/04-сон маълумотномаси). Натижада кўришида нуқсони бўлган ўқувчилар учун география фани бўйича қўшимча мустақил таълим ва ўз компетенцияларини ошириш методикаси такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish