Sayt test rejimida ishlamoqda

Облоқулов Жавлонбек Жалолиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборот глобаллашуви жараёнида ўспиринлар дунёқарашидаги салбий ўзгаришларнинг психодиагностикаси ва психокоррекцияси”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (псиология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Psi39.
Илмий раҳбар: Жабборов Азим Мейлиқулович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Гайратовна, психология фанлари доктори, доцент; Жабборов Ҳазрат Ҳусенович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот глобаллашуви жараёнида ўспиринлар дунёқарашидаги салбий ўзгаришларнинг психодиагностикаси ва психокоррекциясини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ахборот глобаллашуви шароитида ўспиринларнинг ахлоқий-маънавий тараққиёти даражасига кўра ижтимоий-хулқий, хусусиятларни идрокнинг танловчанлик сифатлари таъсирида ривожланиши шахс дунёқарашининг ижтимоий-перцептив жиҳати эканлиги асосланган; 
ўспиринлар дунёқараши шаклланишига деструктив ахборотларнинг таъсири натижасида коммуникатив, иродавий сифатлар интеграциясини ҳиссий сезгирлик призмасида идрок этилишига мувофиқ ахборотга нисбатан таъсирчанликнинг дифференциал хусусиятлари далилланган;  
деструктив ахборотларнинг ўспиринлар дунёқарашига салбий таъсирини бартараф этишда экстраверсия, интраверсия хусусиятларини ҳиссий барқарорлик негизида дифференциал намоён бўлишига таяниб ахборот хуружларига қарши шахсда информацион-психологик хавфсизликни таркиб топтириш лозимлиги далилланган; 
ўспиринлар дунёқарашини маънавий тажовузлардан ҳимоя қилишга коррекцион таъсир этишда ахборотга нисбатан толерант муносабатни когнитив жиҳатига устуворлик бериш орқали илмий дунёқараш мотивларини шакллантириш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот глобаллашув жараёнининг ўспиринлар дунёқарашидаги салбий ўзгаришлар психодиагностикаси ва коррекцияси бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
ахборот глобаллашуви шароитида ўспиринларни ақлий, ахлоқий-маънавий тараққиёти даражасига кўра ижтимоий-хулқий, рефлексив компонентларни идрокнинг танловчанлик хусусиятлари таъсирида ривожланганлиги туфайли шахс дунёқарашининг ижтимоий-перцептив томонларига доир таклифлар Республика болалар ижтимоий  мослашув марказининг 2019 йил 25 октябрдаги 13/09-сон буйруғи билан тасдиқланган психокоррекцион ишларда фойдаланилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2019 йил 25 сентябрдаги 01/433/1-сон маълумотномаси). Натижада, ўспиринлар дунёқарашига ахборот глобаллашуви жараёни салбий таъсирини ўрганиш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўспиринлар дунёқараши шаклланишига деструктив ахборотларнинг таъсири натижасида коммуникатив, иродавий сифатлар интеграциясини ҳиссий сезгирлик призмасида идрок этилишига асосланиб ахборотга нисбатан таъсирчанликнинг дифференциал хусусиятлари Республика болалар ижтимоий  мослашув марказининг 2019 йил 25 октябрдаги 13/09-сон буйруғи билан тасдиқланган «Алоҳида эҳтиёжи бор болаларнинг муаммоларини ўрганиш» модулига киритилган. (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2019 йил 25 сентябрдаги 01/433/1-сон маълумотномаси). Натижада ўспиринлар дунёқарашига ахборот глобаллашуви жараёни салбий таъсирини баҳолаш самарадорлигини оширишдаги ўрни ва аҳамияти ҳақидаги хулосалар бойитилган;
деструктив ахборотларнинг ўспирин дунёқарашига таъсирини бартараф этишда экстраверсия, интраверсия хусусиятларини ҳиссий барқарорлик негизида дифференциал намоён бўлишига асосланиб коммуникатив хусусиятларнинг ривожланганлик даражаси муҳим эканлигига доир тавсиялардан Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2019 йил 25 октябрдаги 13/09-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ахборот консалтинг хизмати» лойиҳасида фойдаланилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2019 йил 25 сентябрь ойидаги 01/433/1-сон маълумотномаси). Натижада зарарли ахборотларнинг ўспиринлар дунёқарашига салбий таъсирини бартараф этишнинг психопрофилактик тизимини қўллаш самарадорлиги оширилган;
ўспиринлар дунёқарашини маънавий тажовузлардан ҳимоя қилишда ахборотга нисбатан толерант муносабатни когнитив жиҳатига устуворлик бериш орқали илмий дунёқараш мотивларини шакллантириш заруратига доир таклиф ва тавсиялардан Республика болалар ижтимоий  мослашув марказининг 2019 йил 25 октябрдаги 13/09-сон буйруғи билан тасдиқланган «Психоконсультация. Психокоррекция» модулига киритилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2019 йил 25 сентябрдаги 01/433/1-сон маълумотномаси). Натижада шахсни психофизиологик таъсирлардан ҳимоя қилишда муайян самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish