Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойқулова Гулшода Бахроновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мактабда кичик гуруҳлар доирасидаги ўқувчиларга психологик хизмат кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/P100.
Илмий рахбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Баротов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Абдумажидова Дилдора Рахматуллаевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабда кичик гуруҳлар доирасидаги ўқувчиларга психологик хизмат кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари асосида тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик расмий ва норасмий гуруҳларда гуруҳий фаоллик, шахслараро муносабатлар мотивациясининг  шаклланишига кўра, синтоник мулоқотга эмпатиявий йўналганликни сингдириш орқали ижтимоий хусусиятларга устиворлик бериш натижасида ўқувчилардаги қатъийлик, мустақиллик сифатларининг динамик ривожланиши  мумкинлиги асосланган; 
мактабда кичик расмий ва норасмий гуруҳлардаги ҳар бир ўқувчи шахсида миллий қадриятларга мос ижтимоий ролларнинг идентификациялашуви интерперсонал шахс сифатлрини дифференциал намоён бўлишига мувофиқ ўзаро ҳамкорлик ҳиссини ривожланишига кўра шахсга йўналтирилган психологик хизматнинг муҳим омили эканлиги далилланган;  
кичик гуруҳ аъзоларидаги ҳиссий қобилиятлар, ижобий хулқ-атвор мотивацияси даражаларининг намоён бўлиши, «хотиржамлик», «ҳиссий кўтаринкилик», «ўз-ўзига ишонч», «ўзини адекват ҳиссий баҳолаш» мезонларининг шахслараро муносабатлардаги интегратив таъсирига таяниб, шахслилик сифатларига боғлиқ эканлиги исботланган;
«кичик гуруҳларга психологик хизмат кўрсатиш модули»  мактабда гуруҳий фаоллик мотивациясини барқарор ривожлантириш муҳимлигига кўра, «ташкилотчилик», «ўзаро хабардорлик», «ҳиссий барқарорлик» компонентларини бириктириши орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабда кичик гуруҳлар доирасидаги ўқувчиларга психологик хизмат кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича эришилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
кичик расмий ва норасмий гуруҳларда гуруҳий фаоллик, шахслараро муносабатлар мотивациясининг шаклланишига кўра, синтоник мулоқотга эмпатиявий йўналганликни сингдириш орқали ижтимоий хусусиятларга устиворлик бериш натижасида ўқувчилардаги қатъийлик, мустақиллик сифатларининг динамик ривожланиши мумкинлиги асосланганлигига доир илмий тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 мартдаги П-М-1-сонли буйруғи билан «Психологик хизмат асослари» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 5 февралдаги П-М-1-сон маълумотномаси). Натижада, марказнинг кичик гуруҳлар психологияси йўналишини янги илмий маълумотлар билан бойитишга ва кичик гуруҳларга психологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муайян тушунчаларни илмий жиҳатдан асослашга хизмат қилган;
 мактабда кичик расмий ва норасмий гуруҳлардаги ҳар бир ўқувчи шахсида миллий қадриятларга мос ижтимоий ролларнинг идентификациялашуви интерперсонал шахс сифатларини дифференциал намоён бўлишига мувофиқ ўзаро ҳамкорлик ҳиссини ривожланишига кўра шахсга йўналтирилган психологик хизматнинг муҳим омили эканлиги далилланганлигига доир илмий таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 мартдаги П-М-1-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 5 февралдаги П-М-1-сон маълумотномаси). Натижада, амалиётчи психологларга кичик гуруҳлардаги шахслараро фаоллик мотивацияси намоён этилишининг психологик мезонларини аниқлаш ва илмий жиҳатдан таҳлил этишга нисбатан малака-кўникмаларни шакллантиришга эришилган;
кичик гуруҳ аъзоларидаги ҳиссий қобилиятлар, ижобий хулқ-атвор мотивацияси даражаларининг намоён бўлиши, «хотиржамлик», «ҳиссий кўтаринкилик», «ўз-ўзига ишонч», «ўзини адекват ҳиссий баҳолаш» мезонларининг шахслараро муносабатлардаги интегратив таъсирига таяниб шахслилик сифатларига боғлиқ эканлиги исботланганлигига доир маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 мартдаги П-М-1-сонли буйруғи билан «Шахс психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 5 февралдаги П-М-1-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психолог кадрларнинг кичик гуруҳларда шахслараро ва гуруҳий фаоллик мотивацияси намоён этилишининг психологик мезонларини таҳлил қилиш ва уларга психологик хизмат кўрсатиш жараёнининг самарадорлигини оширишга нисбатан малака-кўникмаларни шакллантиришга эришилган;
«кичик гуруҳларга психологик хизмат кўрсатиш модули»  мактабда гуруҳий фаоллик мотивациясини барқарор ривожлантириш муҳимлигига кўра, «ташкилотчилик», «ўзаро хабардорлик», «ҳиссий барқарорлик» компонентларини бириктириши орқали такомиллаштирилганлигига оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 мартдаги П-М-1-сонли буйруғи билан «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 5 февралдаги П-М-1-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психолог кадрларнинг илмий-педагогик жараёнига татбиқ этилиши натижасида психология фанлари бўйича дарс берадиган профессор-ўқитувчилари фаолиятининг услубий таъминотини бойитишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish