Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратова Шоиста Норбоваевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

1. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўғил болаларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2018.3 PhD/Psi76. 
Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Мингбоевич, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманасировна, психология фанлари доктори, профессор; Соғинов Нурмат Абдусаматович психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўғил болаларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-психологик жиҳатларини очиб бериш ва уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ота-оналарнинг фарзандларни оилавий ҳаётга таёрлашдаги ўз бурчларини ҳис этишлари, уларнинг намуна ва ибрат сифатида таъсир кўрсатиши, ижтимоий етуклиги, ўғил фарзандларда эркакларга хос бўлган фазилатлар шаклланиши учун оталарнинг талаб қилинадиган масъулиятларни адо этишлари, отанинг оила бошлиғи сифатидаги ўрни, мавқие, оилага тайёрлашда ёш даври ва гендер-психологик жиҳатларини ҳисобга олиш, каби ижтимоий-психологик компонетларини ўзаро оптималлаштириш асосида ўғил болаларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизими такомиллаштирилган;
ўсмир ва ўспиринлик ёшидаги ўғил болаларда «бахтли оилавий ҳаёт», «фаол ва жушқин ҳаёт», каби терминал қадриятлар ва «тарбияланганлилик», «ҳаётдан завқланиш», «маъсулият», сингари инструментал қадриятларнинг бахтли ва мустаҳкам оилавий ҳаётни таъминлаши аксинча, «кўпчилик томонидан тан  олиниш», «фикрлаш ва хулоса чиқаришдаги мустақиллик», «ҳузур-ҳаловат», «рационализм», «ўзига катта талаблар қўйиш» йўналишида-ги терминал ва инструментал қадриятларнинг оила мустаҳкамлигига салбий таъсир этиши изоҳланиб, ижтмиоий-психологик мезонлар тузилишини намоён қилувчи коммуникацион, ауторегуляцион, мотивацион фаолияти компонентлари воситасида такомиллаштирилган; 
ўғил болаларда оилавий ҳаётга оқилона муносабатда бўлиш, ҳаёт қийинчиликлари ҳақидаги, оилада маънавий-психологик муҳитни ярата олиш тўғрисидаги, оилавий ҳаёт ҳақида соғлом фикр эга бўлиши,  оила олдидаги масъулият ва бурч ҳиссини англаб етиш, оиладаги маънавий муҳитни шакллантира оладиган билимларга эга бўлиш, «оилани моддий эҳтиёжларини қондира оладиган ҳунарли ва касб эгаси бўлиш каби тасаввур ва тушунчаларнинг мавжудлиги, ёшларнинг келажакда мустаҳкам ва фарвон оилавий ҳаёт кечиришларининг асосий омилларидан бири сифатида намоён бўлиши оптималлаштирилган;
ўғил болаларни оилавий ҳаётга нисбатан ижтимоий-психологик соғлом муносабатини таъминлаш ва масъулият ҳиссини оширишга хизмат қилувчи  никоҳни миллий қадрият сифатида эъзозлаш, оилавий ўзаро мослик, никоҳ олди омиллари, ёшларнинг оилавий ҳаётга етуклиги, уларнинг оила қуриш мотивлари: оила қуришгунларига қадар бир-бирларини таниш муддати (қанча вақт бир-бирини таниши) шартлари ва шароитлари, никоҳга етуклик даври – оила қурувчи ёшларнинг: жисмоний (физиологик), жинсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-ахлоқий, психологик каби етуклик жиҳатлари, оиланинг маънавий муҳитини шакллантира оладиган, ижтимоий-психологик тренинг машғулотлари  самарадорлиги такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўғил болаларни оилавий ҳаётга тайёрлашнингижтимоий-психологик жиҳатларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ота-оналарнинг фарзандларни оилавий ҳаётга таёрлашдаги ўз бурчларини ҳис этишлари, уларнинг намуна ва ибрат сифатида таъсир кўрсатиши, ижтимоий етуклиги, ўғил фарзандларда эркакларга хос бўлган фазилатлар шаклланиши учун оталарнинг талаб қилинадиган масъулиятларни адо этишлари, отанинг оила бошлиғи сифатидаги ўрни, мавқие, оилага тайёрлашда ёш даври ва гендер-психологик жиҳатларини ҳисобга олиш, каби ижтимоий-психологик компонетларини ўзаро оптимал-лаштириш асосида ўғил болаларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизими такомиллаштирилганлигига оид хулосалар  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2021 йил 14 июлдаги 6-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги «Психология – ўқув-илмий  маркази»нинг 2021 йил 14 июлдаги 6-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психологларда ўғил болаларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-психологик омиллари юзасидан муайян тушунча ва маълумотларнинг ошиши таъминланган; 
ўсмир ва ўспиринлик ёшидаги ўғил болаларда «бахтли оилавий ҳаёт», «фаол ва жушқин ҳаёт», каби терминал қадриятлар ва «тарбияланганлилик», «ҳаётдан завқланиш», «маъсулият», сингари инструментал қадриятларнинг бахтли ва мустаҳкам оилавий ҳаётни таъминлаши аксинча, «кўпчилик томонидан тан  олиниш», «фикрлаш ва хулоса чиқаришдаги мустақиллик», «ҳузур-ҳаловат», «рационализм», «ўзига катта талаблар қўйиш» йўналишида-ги терминал ва инструментал қадриятларнинг оила мустаҳкамлигига салбий таъсир этиши изоҳланиб, ижтмиоий-психологик мезонлар тузилишини намоён қилувчи коммуникацион, ауторегуляцион, мотивацион фаолияти компонентлари воситасида такомиллаштирилганлигига оид илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  марказининг 2021 йил 14 июлдаги 6-сон буйруғи билан «Этнопсихология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги «Психология–ўқув-илмий  маркази»нинг 2021 йил 14 июлдаги 6-сон маълумотномаси). Натижада, амалиётчи-психологларнинг оилага психологик хизмат кўрсатишга тайёрлоавчи психолог мутахассисларнинг касбий компетентлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган; 
ўғил болаларда оилавий ҳаётга оқилона муносабатда бўлиш, ҳаёт қийинчиликлари ҳақидаги, оилада маънавий-психологик муҳитни ярата олиш тўғрисидаги, оилавий ҳаёт ҳақида соғлом фикр эга бўлиши,  оила олдидаги масъулият ва бурч ҳиссини англаб етиш, оиладаги маънавий муҳитни шакллантира оладиган билимларга эга бўлиш, «оилани моддий эҳтиёжларини қондира оладиган ҳунарли ва касб эгаси бўлиш каби тасаввур ва тушунчаларнинг мавжудлиги, ёшларнинг келажакда мустаҳкам ва фарвон оилавий ҳаёт кечиришларининг асосий омилларидан бири сифатида намоён бўлиши оптималлаштирилганлигига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология ўқув-илмий маркази»нинг 6-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги «Психология–ўқув-илмий  маркази»нинг 2021 йил 14 июлдаги 6-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психологларда ёшларни хусусан, ўғил болаларни оилавий ҳаётга тайёрлашда оила-мактаб- маҳалла ҳамкорлигининг ижтимоий-психологик имкониятлари ҳақидаги билим, тушунча ва тасаввурларнинг ортишига эришилган; 
ўғил болаларни оилавий ҳаётга нисбатан ижтимоий-психологик соғлом муносабатини таъминлаш ва масъулият ҳиссини оширишга хизмат қилувчи  никоҳни миллий қадрият сифатида эъзозлаш, оилавий ўзаро мослик, никоҳ олди омиллари, ёшларнинг оилавий ҳаётга етуклиги, уларнинг оила қуриш мотивлари: оила қуришгунларига қадар бир-бирларини таниш муддати (қанча вақт бир-бирини таниши) шартлари ва шароитлари, никоҳга етуклик даври – оила қурувчи ёшларнинг: жисмоний (физиологик), жинсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-ахлоқий, психологик каби етуклик жиҳатлари, оиланинг маънавий муҳитини шакллантира оладиган, ижтимоий-психологик тренинг машғулотлари самарадорлиги такомиллаштирилганлигига доир амалий тавсиялар  Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги «Психология ўқув-илмий маркази»нинг 6-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги «Психология–ўқув-илмий  маркази»нинг 2021 йил 14 июлдаги 6-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси педагог-психолог ва амалиётчи-психолог мутахассисларни оила психологияси йўналишида ўқитишнинг назарий ва амалий жиҳатдан  узвийлиги кучайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish