Sayt test rejimida ishlamoqda

Латипова Умида Юсуфбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда ижодий фаоллик мотивацияси шаклланишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/P145.
Илмий раҳбар: Нуруллаева Нуруллаева Бахтигул Бобожоновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Ғайратовна, психология фанлари доктори, доцент; Шарафутдинова Хадича Гулямутдиновна, психология фанлари номзоди, доцент.  
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг ижодий фаоллик мотивацияси шаклланишининг психологик хусусиятларини очиб бериш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда ижодий фаоллик мотивацияси шаклланишига таъсир этувчи ижодий тафаккурнинг креативлик омиллари билан боғлиқлиги шахсий ва касбий фаолиятларида «оргиналлик», «ижодий тафаккур», «қизиқувчанлик», «касбга ижодий муносабат» билан уйғун шаклланиши туфайли ижтимоий фаолликни ривожлантиришнинг гендер тафовутлари мавжудлиги далилланган;
ижодий фаолият мотивацияси шаклланишига таъсир этувчи индивидуал психологик хусусиятларни аутент баҳолаш натижасида турли ностандарт вазиятларда янгича ғоялар ишлаб чиқишнинг «мажозий фикрлаш», «аниқ фикрлаш», «рамзий фикрлаш» билан ўзаро мутаносиб ривожланиши туфайли ёш кўрсаткичлари ва ижтимоий тажрибаларнинг адекват тарзда ошиб бориши асосланган;
талабалар фаолиятида ижодий фаоллик мотивациясини ривожланланиши когнитив мотивларни яратувчанлик фаолиятига йўналиши орқали турли ҳолатларга нисбатан «янгилик ҳисси», «танқидийлик», «ўз-ўзини баҳолаш» омилларини ўзаро боғлиқлиги туфайли рационал билиш қобилиятининг шаклланишига тўғри пропорционаллиги асосланган;
талабаларда ижодий фаоллик мотивациясини ривожлантиришда  талабаларда «ўзига хослик», «равонлик», «эркинлик», «жипслашиш қобилияти» компонентларининг интеграцияси асосида шахслараро муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш мумкинлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда ижодий фаоллик мотивацияси шаклланишининг психологик хусусиятлари юзасидан олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда ижодий фаоллик мотивацияси шаклланишига таъсир этувчи ижодий тафаккурнинг креативлик омиллари билан боғлиқлиги шахсий ва касбий фаолиятларида «оргиналлик», «ижодий тафаккур», «қизиқувчанлик», «касбга ижодий муносабат» билан уйғун шаклланиши туфайли ижтимоий фаолликни ривожлантиришнинг гендер тафовутлари мавжудлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-40-а-сонли буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПМ-40-а-сон маълумотномаси). Натижада, талаба шахсидаги ижодий фаоллик мотивациясига таъсир этувчи танқидийлик, ўз-ўзини адекват баҳолаш ижодий йўналганлик каби омилларни аниқлаш бўйича хулосалар чиқаришга эришилган;
ижодий фаолият мотивацияси шаклланишига таъсир этувчи индивидуал психологик хусусиятларни аутент баҳолаш натижасида турли ностандарт вазиятларда янгича ғоялар ишлаб чиқишнинг «мажозий фикрлаш», «аниқ фикрлаш», «рамзий фикрлаш» билан ўзаро мутаносиб ривожланиши туфайли ёш кўрсаткичлари ва ижтимоий тажрибаларнинг адекват тарзда ошиб бориши асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-40-а-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПМ-40-а-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар ижодий фаоллик мотивацияси кўрсаткичларини аниқлашга доир ташхис методикаларини тизимлаштириш билан боғлиқлиги асосланган;
талабалар фаолиятида ижодий фаоллик мотиватциясини ривожланланиши когнитив мотивларни яратувчанлик фаолиятига йўналиши орқали турли ҳолатларга нисбатан «янгилик ҳисси», «танқидийлик», «ўз-ўзини баҳолаш» омилларини ўзаро боғлиқлиги туфайли рационал билиш қобилиятининг шаклланишига тўғри пропорционаллиги асосланган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида ёшларга оид ижтимоий тадбирлар иш самарадорлигини оширишда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 30 ноябрдаги 02-08/428-сон маълумотномаси ва далолатномаси). Натижада талабаларда креативлик ва ижодий фаоллик компонентларининг муваффақиятга интилиш мотивацияси орқали намоён бўлиши ва ривожлантиришга оид амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
талабаларда ижодий фаоллик мотивациясини ривожлантиришда  талабаларда «ўзига хослик», «равонлик», «эркинлик», «жипслашиш қобилияти» компонентларининг интеграцияси асосида шахслараро муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш мумкинлиги далилланган таклифлар Республика Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга қўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури V.Узлуксиз маънавий тарбия йўналиши «45 банди» Болалар ва ўсмирларни маънавий тарбиялашда дунёдаги ривожланган мамлакатларнинг миллий тарбия борасидаги илғор ютуқларини ўрганиш, ҳалқаро илмий алоқаларни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, ҳалқаро қонференциялар ўтказиш, илмий-методик адабиётлар, рисолалар чоп этишда диссертация материалларидан марказнинг тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 24 декабрдаги 02/02-1753-сон далолатномаси). Натижада, ижодий фаолият мотивацияси тушунчасига янгича назарий-илмий талқинлар киритилишида илмий маълумотларни асослашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish