Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахронова Комила Ядгоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда хулқ-атвор бузилишлари намоён этилишининг ижтимоий психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/P53.
Илмий раҳбар: Баратов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети,  PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Мингбаевич, психология фанлари доктори, профессор; Тўлаганова Гулчехра Кучкаровна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар хулқ-атворининг бузилишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг ота-оналари учун хулқ-атвор бузилишларини бартараф этишга мўлжалланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ўзини-ўзи баҳолашнинг даражавий намоён бўлиши таъсирида ҳиссий –иродавий, коммуникатив, когнитив компонентлар билан боғлиқ шахс дефференциал хусусиятларини ижтимоий- ахлоқий контекстда шаклланишига асосланиб бола  хулқ-атворининг динамик ривожланиб бориши далилланган; 
кичик мактаб ёшидаги  ўқувчиларнинг ўзига ҳиссий муносабатни ифодаланишига кўра, соғлом болаларда «бошқаларни қабул қилиш» ва «ҳукумронликка интилиш» хусусиятларини ҳиссий қулайлик фонида, носоғлом болаларда эса интернал сифатлар таъсирида ривожланиши туфайли ижтимоий мослашиш мезонларининг дифферинциал намоён бўлиши далилланган;
ота-оналарнинг ўз фарзандларини тушунмасликлари, ўзаро ижтимоий-психологик номутаносибликларнинг интенсив таъсири натижасида бола шахсидаги хавотирлик, ўз-ўзидан қониқмаслик, агрессивлик, инфантиллик, аразчилик, камгаплик, тажовузкорлик каби сифатларнинг ривожланиши сабабли болада ҳулқий бузилиш белгилари юзага келиши асосланган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда хулқ-атвор бузилишларини бартараф этиш психотехнологиялари таъсирида  болаларда вазиятни адекват баҳолашга йўналтирилган хулқ-атвор, ахлоқий хулқ мотивацияси ва фрустрация вазиятида меъёрий ҳаракат қила олиш тенденциясининг шаклланиши туфайли ижтимоий мослашувчанлик даражасининг ортиб бориши исботланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда хулқ-атвор бузилишлари намоён этилишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини очиб бериш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ўзини-ўзи баҳолашнинг даражавий намоён бўлиши таъсирида ҳиссий–иродавий, коммуникатив, когнитив компонентлар билан боғлиқ шахс дефференциал хусусиятларини ижтимоий-ахлоқий контекстда шаклланишига асосланиб бола  хулқ-атворининг динамик ривожланиб бориши далилланганлигига доир хулосалардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 февралдаги П-М-1б-сонли буйруғига асосан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» ўқув дастурида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 мартдаги П-М-1б-сон буйруғи ва маълумотномаси). Натижада таълим соҳаси учун тайёрланадиган психологларнинг касбий аҳамиятли таянч компетенцияларни шакллантириш ҳамда касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
кичик мактаб ёшидаги  ўқувчиларнинг ўзига ҳиссий муносабатни ифодаланишига кўра, соғлом болаларда «бошқаларни қабул қилиш» ва «ҳукумронликка интилиш» хусусиятларини ҳиссий қулайлик фонида, носоғлом болаларда эса интернал сифатлар таъсирида ривожланиши туфайли ижтимоий мослашиш мезонларининг дифферинциал намоён бўлиши далилланганлигига доир тавсиялардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 февралдаги П-М-1б -сонли буйруғига асосан «Ижтимоий психология» ўқув дастурига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 мартдаги П-М-1б-сон буйруғи ва маълумотномаси). Натижада кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар хулқ-атворидаги салбий ҳолатларни коррекция қилиш билан боғлиқ ота-оналик муносабатлари ижтимоий-психологик таҳлил қилиш тамоиллари асосида такомиллаштирилган;
ота-оналарнинг ўз фарзандларини тушунмасликлари, ўзаро ижтимоий-психологик номутаносибликларнинг интенсив таъсири натижасида бола шахсидаги хавотирлик, ўз-ўзидан қониқмаслик, агрессивлик, инфантиллик, аразчилик, камгаплик, тажовузкорлик каби сифатларнинг ривожланиши сабабли болада ҳулқий бузилиш белгилари юзага келиши  асосланганлигига доир тавсиялардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 февралдаги П-М-1 б-сонли буйруғига асосан «Девиантология асослари» ўқув дастурида ва республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиалининг 2020 йил 4 мартдаги 01/64-сонли буйруғига асосан «Ахборот консалтинг хизмати» фаолиятида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 мартдаги П-М-1 б-сон буйруғи ва маълумотномаси ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиалининг 2020 йил 4 мартдаги 01/64-сонли буйруғи ва маълумотномаси). Натижада оилавий муносабатлар билан боғлиқ психокоррекцион ишларнинг самарадорлиги оширилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда хулқ-атвор бузилишларини бартараф этиш психотехнологиялари таъсирида  болаларда вазиятни адекват баҳолашга йўналтирилган хулқ-атвор, ахлоқий хулқ мотивацияси ва фрустрация вазиятида меъёрий ҳаракат қила олиш тенденциясининг шаклланиши туфайли ижтимоий мослашувчанлик даражасининг ортиб бориши аниқланганлиги тўғрисида келтирилган маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 февралдаги П-М-1б-сонли буйруғи асосида «Консультатив психология ва психокоррекция» ўқув дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6-мартдаги 89-03-990-сон, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 мартдаги П-М-1б-сон буйруғи ва маълумотномалари). Натижада оилалардаги шахслараро муносабатлар билан боғлиқ зиддиятли ҳолатларнинг бартараф этилишида муайян даражада самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish