Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхьяева Инобат Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): 
«Тўқимачилик корхоналарида тежамкор ишлаб чиқаришни бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.13– «Менежмент» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Iqt330.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмуродов Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Казаков Олим Собирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати корхоналарида тежамкор ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналарида тежамкор ишлаб чиқаришни бошқаришга омилли ёндашув самарасини хомашё, материаллар ва ресурслар сарфининг илмий асосланган меъёрларига амал қилиш (ТМ=0,38), ишлаб чиқаришдан йўқотишларнинг олдини олиш (ТЙ=0,13), чиқитсиз технологияларини жорий этиш (ТЧТ=0,17) ҳамда ходимларнинг меҳнатга тежамли муносабати (ТХ=0,32) мақбул нисбатларини таъминлаш орқали максималлаштириш асосланган;
тўқимачилик корхоналарида тежамкор ишлаб чиқаришни рағбатлантириш тизими бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари ўртасида ресурсларнинг потенциал тежаш имкониятлари ҳисоб-китобига асосланган “маҳсулот ишлаб чиқариш дастурий харитаси”ни жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
тўқимачилик тармоғидаги турдош корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва молиявий фаолият кўрсаткичларининг таққослама таҳлилига асосланган ресурслардан тежамли фойдаланишдаги устунлик, йўқотиш ва имконият ҳолатларининг даврий ўзгариши асосида корхоналарда тежамкор ишлаб чиқаришни бошқаришда тактик қарорларни киритиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
тўқимачилик саноати тармоғидаги корхоналар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг инерцион ва интенсив йўналишлар бўйича 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик корхоналарида тежамкор ишлаб чиқаришни бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик корхоналарида тежамкор ишлаб чиқаришни бошқаришга омилли ёндашув самарасини хомашё, материаллар ва ресурслар сарфининг илмий асосланган меъёрларига амал қилиш (ТМ=0,38), ишлаб чиқаришдан йўқотишларнинг олдини олиш (ТЙ=0,13), чиқитсиз технологияларини жорий этиш (ТЧТ=0,17) ҳамда ходимларнинг меҳнатга тежамли муносабати (ТХ=0,32) мақбул нисбатларини таъминлаш орқали максималлаштириш бўйича таклиф «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 28 апрелдаги ДМ-03-сон маълумотномаси).  Натижада  “Aпитекс” МЧЖ да хом ашё ва материалларга кетган ҳаражатларни 89831,7 млн.сўмга қисқартиришга эришилган;
тўқимачилик корхоналарида тежамкор ишлаб чиқаришни рағбатлантириш тизими бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари ўртасида ресурсларнинг потенциал тежаш имкониятлари ҳисоб-китобига асосланган “маҳсулот ишлаб чиқариш дастурий харитаси”ни жорий этиш орқали такомиллаштириш бўйича таклиф «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 28 апрелдаги ДМ-03-сон маълумотномаси). Натижада “Осборон текстил” МЧЖ ХК да нуқсонсиз маҳсулотларни ишлаб чиқаришни мотивациялаш ҳисобига қўшимча 51900  кг №54,  74587 кг №40 калава ипини ишлаб чиқаришга эришилган;
тўқимачилик тармоғидаги турдош корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва молиявий фаолият кўрсаткичларининг таққослама таҳлилига асосланган ресурслардан тежамли фойдаланишдаги устунлик, йўқотиш ва имконият ҳолатларининг даврий ўзгариши асосида, корхоналарда тежамкор ишлаб чиқаришни бошқаришда тактик қарорларни киритиш орқали такомиллаштириш бўйича берилган таклиф «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг бошқарув фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 28 апрелдаги ДМ-03-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни жорий этилиши ҳисобига  “Осборон текстил” МЧЖда нуқсонга йўл қўйилгандаги ва тузатишдаги ортиқча йўқотишлардан жами иш вақтидан 3,51 минг соатга иқтисодга эришилган.
тўқимачилик саноати тармоғидаги корхоналар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг инерцион ва интенсив йўналишлар бўйича 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари  Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясининг 6-бандидаги  “Тўқимачилик саноатини узоқ муддатли техник-иқтисодий ривожланишининг мақсадли парамертларини” белгилаш бўлимида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 28 апрелдаги ДМ-03-сон маълумотномаси). Натижада, иннерцион сценарий бўйича тўқимачилик саноати махсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2030 йилда 44655,1 млрд. сўмни, инновацион сценарий бўйича эса 49657,2 млрд. сўмни ташкил этиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish