Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидова Азиза Абдуфаттоевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таълим хизматлари бозорини ривожлантиришнинг ташкилий - иқтисодий механизмини такомиллаштириш (олий таълим муассасалари мисолида)»,  08.00.05 –  Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари) .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt1543. 
Илмий раҳбар: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01. 
Расмий оппонентлар: Рўзметов  Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алимова Машхура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида таълим хизматлари бозорини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«таълим хизматлари» тушунчаси моҳияти мазкур хизматларни амалга оширишнинг молиявий-моддий имкониятларини яратиш (мустаҳкамлаш) ва хизматларнинг ижтимоий мақсадларга йўналтирилганини чуқурлаштириш юзасидан таълим хизматларига тўлов тури асосида такомиллаштирилган; 
олий таълим муассасаларда  инновацион лойиҳаларни, стартапларни молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш тартиби краудфандинг технологияси асосида такомиллаштириш таклифи асосланган;
олий таълим хизматлари нархини шакллантириш омиллари таркибида  таълим муассасаси даражаси, чегирма ва истеъмолчилар билан «тескари алоқа»ни алоҳида эътиборга  олишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
олий таълим хизматлари бозорига таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда битирувчилар рақобатбардошлик даражасини оширишнинг 2025 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида таълим хизматлари бозорини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
таълим хизматларини амалга оширишнинг молиявий-моддий имкониятлари ва хизматларнинг ижтимоий мақсадларга хизмат қилишини чуқурлаштириш юзасидан таълим хизматларига тўлов тури асосида такомиллаштирилган «таълим хизматлари» тушунчаси  Самарқанд давлат университети кенгашининг 2021 йил 30-ноябрдаги 5-сонли қарори билан тасдиқланган 421 рақамли гувоҳнома асосида 60310100-иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун чоп этилган «Кадрларни инновацион бошқариш» номли дарсликга киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19-июлдаги 89/04-270-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш таълим хизматларини кўрсатиш сифати ва самарадорлигининг услубий асосларини таълим хизматларига тўлов турига кўра такомиллаштирган ҳолда соҳа молиявий-моддий имкониятларини баҳолашнинг аниқлик даражасини ошириш ва прогнозлаш сифатини кўтаришга хизмат қилади;
олий таълим муассасаларда  инновацион лойиҳаларни, стартапларни молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш тартиби краудфандинг технологияси асосида такомиллаштириш таклифи Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг (18.07.2022 й, 107/1-6-сонли буйруқ) 2022-2024 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастурига ҳамда Самарқанд давлат университетининг (15.07.2022 й, 246-ij-сонли буйруқ) ривожлантириш дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19-июлдаги 89/04-270-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш олий таълим муассасаларида бу технология асосида инновацион лойиҳалар ва илмий тадқиқот ишланмаларини шаффофлик, ихтиёрийлик ва тенг ҳуқуқлилик тамойиллари асосида молиялаштириш имконини берган;
олий таълим хизматлари нархини шакллантириш омиллари таркибида  таълим муассасаси даражаси, чегирма ва истеъмолчилар билан «тескари алоқа» Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг (18.07.2022 й, 107/1-6-сонли буйруқ) 2022-2024 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастурига ҳамда Самарқанд давлат университетининг (15.07.2022 й, 246-ij-сонли буйруқ) ривожлантириш дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19-июлдаги 89/04-270-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш таълим хизматларига илмий асосланган ҳолда нархни ҳисоблаш ва реал шароитларга ОТМнинг нарх сиёсати шаклланишида мослашувчанлик ва эгилувчанликни таъминлаш имконини берган;
олий таълим хизматлари бозорига таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда битирувчилар рақобатбардошлик даражасини оширишнинг 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикаси олий таълими тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари»ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19-июлдаги 89/04-270-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш 2022-2025 йилларда таълим хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши битирувчиларининг рақобатбардошлиги даражасини 87,0 фоизгача ва 10000 аҳолига тўғри келадиган талабалар сонини 22,8 фоизгача етказиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish