Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибодов Камолиддин Маматқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ресторан хизматлари соҳаси рақобатбардошлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Iqt1035. 
Илмий раҳбар: Мухаммедов Мурод Мухамадиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Акрамов Тохир Абдирахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алимова Машҳура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бозор муносабатлари ривожланишининг бугунги шароитида ресторан хизматлари соҳаси рақобатбардошлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ресторан хизматлари” тушунчасининг таърифи хизматлар таркибида мижознинг индивидуал истеъмол хоҳиш-истаги ва санитария-гигиеник талабига асосан ресторан хизматларини кўрсатиш жараёнини ташкил этишга кўра такомиллаштирилган;
ресторан хизматлари рақобатбардошлигини баҳолаш услубияти мижозларнинг қўшимча маблағ сарфлаши ва истеъмолнинг нафлилик даражасини ошириши ҳисобига таом рецептурасида белгиланган хизмат даражасидан четланган ҳолда буюртма бериши негизида таом тайёрлашни индивидуаллаштириш ва қўшимча қиймат ҳажмини оширишига кўра такомиллаштирилган;
аҳоли жон бошига реал даромад, ва ресторан хизматлари нархининг корреляцион боғлиқлигига ҳамда мижозлар индивидуал истеъмол талабига кўра Самарқанд вилоятида ресторан хизматлари кўрсатишни 2021-2023 йилларда ривожлантиришнинг прогноз параметрлари асосланган;
ресторан хизматлари сифати ва рақобатбардошлигини инклюзив мижозларнинг истеъмол таомилларини ҳисобга олган ҳолда давлат-хусусий шериклик тамойилига кўра устувор ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ресторан хизматлари соҳаси рақобатбардошлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
“ресторан хизматлари” тушунчасининг моҳияти кўрсатиладиган  хизматлар таркибида мижознинг индивидуал истеъмол талаби ва санитария-гигиеник талабига кўра нафлилик даражасини ошириш асосида ресторан хизматлари кўрсатиш жараёнини ташкил этиш бўйича таклифлар 5610100–“Хизматлар соҳаси (ресторан иши)” бакалавриат таълим йўналишининг талабалари учун тайёрланган “Ресторан ишида маркетинг” номли дарсликка киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сонли буйруқ билан тасдиқланган 892-027 рақамли гувоҳномаси). Мазкур таклифлар, бир томондан “ресторан хизматлари” тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий мазмунини тизимли ва кенгроқ тушунилиши таъминланиб маркетинг фани мазмунан бойитишга, иккинчи томондан ресторан хизматлари кўрсатишнинг услубий асосларини мижознинг инивидуал хоҳиш-истаги негизида такомиллаштиришга ҳамда инновацион ресторан хизматлари асосида қўшилган қиймат ҳажмини оширишга хизмат қилган; 
ресторан хизматлари рақобатбардошлигини баҳолашнинг қўшимча маблағ сарфлаши ва истеъмолнинг нафлилик даражасини ошириши ҳисобига таом рецептурасида белгиланган хизмат даражасидан четланган ҳолда буюртма бериши негизида хизмат кўрсатишни индивидуаллаштириш ва қўшимча қиймат ҳажмини оширишига кўра такомиллаштирилган услубияти 5610100–“Хизматлар соҳаси (ресторан иши)” бакалавриат таълим йўналишининг талабалари учун тайёрланган “Ресторан ишида маркетинг” номли дарсликка киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сонли буйруқ билан тасдиқланган 892-027 рақамли гувоҳномаси). Ўқув жараёнига тадбиқ этилган мазкур илмий тавсия натижасида фан мавзуси мазмунан бойитилишга эришилган ҳамда ресторан ҳизматларини кўрсатишни сифат жиҳатдан янги поғонага олиб чиқишга ва қўшимча қиймат ҳажмини оширишга хизмат қилиши билан бир қаторда кадрлар малакасини оширишни тубдан қайта ташкиллаштириш, ресторан хизматларига инновацион усулларни фаол жорий қилиш зарурати негизида услубий-амалий тадбирларнинг такомиллашувига хизмат қилган;
аҳоли жон бошига реал даромад ва ресторан хизматлари нархининг корреляцион боғлиқлигига ҳамда мижозлар индивидуал истеъмол талабига кўра Самарқанд вилоятида ресторан хизматлари кўрсатишни 2021-2023 йилларда ривожлантиришнинг прогноз параметрлари бўйича таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “2020-2022 йилларда Жомбой туманини комплекс ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда ва “2022-2026 йилларда Самарқанд вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”да кўзда тутилган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, Самарқанд шаҳрида янги ташкил этиладиган ҳудудларнинг асосий драйверларини белгилашда ресторанлар, кафе-барлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгилашда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 10 майдаги 11/03-15-306-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши натижасида танлаб олинган омилларнинг боғлиқлиги кесимида Самарқанд вилоятида тармоқ ва ҳудудий прогноз кўрсаткичларининг аниқлик даражасини оширишга ҳамда 2021-2023 йиллар мобайнида ресторан хизматлари ҳажмининг 8,09-8,22 фоизгача кўпайиши асослантирилган;
ресторан хизматлари сифати ва рақобатбардошлигини инклюзив мижозларнинг истеъмол таомилларини ҳисобга олган ҳолда давлат-хусусий шериклик тамойилига кўра устувор ташкил қилиш бўйича таклиф Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “2020-2022 йилларда Жомбой туманини комплекс ривожлантириш Дастури”ни ишлаб чиқишда  ва “2022-2026 йилларда Самарқанд вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури”да кўзда тутилган Самарқанд шаҳрида янги ташкил этиладиган ҳудудларнинг асосий драйверлари сифатида ресторанлар, кафе-барлар ташкил этиш чора-тадбирларини белгилашда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 10 майдаги 11/03-15-306-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши ресторан хизматларини ташкил қилиш шаклларини такомиллаштириш ва инклюзив мижозларнинг истеъмол таомилларини ҳисобга олган ҳолда овқатланиш хизматларини кенгайтиришга, фаст-фуд ва салқин ичимликлар вендинги, кўчма фаст-фуд ва стритфудларни жойлаштириш асосида савдо автоматлари орқали озиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдосини 1,8% га кенгайишига, буюртма бўйича овқат етказиб бериш ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш бўйича бошқа хизматларнинг ривожланишига муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish