Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишанбаева Фируза Муродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали тонзиллитни даволашда консерватив давони такомиллаштириш ва клиник-иммунобиокимевий мезонлари», 14.00.04–Оторинларингология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib.1400.
Илмий раҳбар: Хушвакова Нилуфар Журакуловна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат  тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Савельева Елена Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси), Лутфуллаев Гайрат Умриллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Рим тиббиёт университети (Италия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда сурункали тонзиллитнинг турли шаклларини анъанавий даволаш усулига қўшимча вена ичидаги қонни лазерли нурлантиришни қўллаш орқали даво самарадорлигини оширишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали тонзиллитнинг токсико-аллергик шаклининг ўрта оғир даражасида метатонзилляр асоратлар беморларда учраши аниқланган; 
сурункали тонзиллит билан оғриган болаларда таклиф этилган терапияни қуллаш умумий кон зардобидаги IgA, IgM, IgG кўрсаткичларининг асосий гурухда юкори бўлиши ва интоксикациянинг лейкоцитар индексини пасайиши натижасида маҳаллий иммунитет тизимининг тикланиши аникланган;
сурункали тонзиллит билан оғриган болаларда комплекс даволаш усулини қўллаш натижасида каталаза ва супероксидисмутаза фаоллигининг камайтириш орқали антиоксидант тизимни тикланиши исботланган;
сурункали тонзиллит билан оғриган болаларда анъанавий даволаш усули билан биргаликда вена ичидаги қонни лазерли нурлантириш терапиясини қўлланилиши натижасида иммун тизим фаоллашиши, микроциркуляциянинг эрта тикланиши ва касаллик рецидивларининг олдини олиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Комплексли давони такомиллаштириш мақсадида қонни томир ичи лазерли нурлантиришнинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сурункали тонзиллит билан оғриган беморларни олиб бориш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Сурункали тонзиллит билан оғриган беморларни олиб бориш алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 мартдаги 8нр/262-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсия даволашни мақбуллаштириш ва ўтказиладиган даво тадбирларининг самарадорлигини оширишга хамда консерватив даволаш натижаларини 72-86% ҳолатда яхшиланишига имкон берган; 
даволашда  қонни томир ичи лазерли нурлантиришнинг таклиф этилаётган энг кам шикаст етказувчи даво усули ҳисобланади ва сурункали тонзиллит  ташхисли беморларни даволашнинг мақбул клиник натижаларига эришишга имкон беришига асосланиб “Сурункали тонзиллитни даволаш ва профилактик алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 мартдаги 8нр/262-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома сурункали тонзиллит билан оғриган беморларда ҚТЛН самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган маълумотлар ушбу тарқалган касалликни мажмуавий консерватив даволашда мазкур усулни кенг қўллашга имкон берган;
сурункали тонзиллитни даволашда консерватив давони такомиллаштириш ва клиник-иммунобиокимевий мезонлари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари согликни саклаш амалиётига, жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-клиникаси ва Тошкент шахар Учтепа тумани тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни саклаш вазирлигининг 2021 йил 26 июлдаги 8 н-д/251-сон маълумотномаси). Олинган натижалар тиббиёт амалиётига тадбщ этилиши сурункали тонзилитнинг консерватив даволаш усулларини такомиллаштириш, болаларда асоратларни камайтириш ва касалликнинг қайталанишларини қисқартириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish