Sayt test rejimida ishlamoqda

Шербекова Гавҳар Яхшибаевнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бухоро никоҳ тўйи фольклорининг локал хусусиятлари, жанрий таркиби ва бадиияти»,  10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2136. 
Илмий раҳбар: Ражабов Дилшод Зарипович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети. DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Қаюмов Олим Садриддинович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Худайқулова Латифа Авазовна, филология фанлари номзоди  (PhD),  доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тaдқиқoтнинг мaқсaди Бухоро никоҳ тўйи маросими фольклорининг жанрлар таркиби, генезиси ва тарихий-тадрижий ривожи, унга алоқадор маросим қўшиқларининг ўзига хос локал хусусиятлари ва бадииятини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро никоҳ тўйи фольклоридаги қатор удумларга алоқадор оилавий-маиший муносабатлар, расм-русмлар, тўй маросимларида ижро этилган рамзий-ритуал айтимлар, қўшиқларнинг руҳий-физиологик, руҳий-психологик, ритуал-магик, ритуал-ахлоқий, ҳимоялаш, социал-ижтимоий, этнографик, этнопедагогик, коммуникатив (алоқа боғлаш), катарсис, бадиий-эстетик, ҳолати аниқланган;
Бухоро никоҳ тўйи фольклори таркибига мансуб ёр-ёр, йўқлов ёр-ёр, ўлан, лапар, саломномахонлик, келинсалом, хуш келдингиз, муборакбод, келин ўтирсин, куёв ўтирсин, куёвсалом, жар ёки ҳуй-бале, анталҳодий, куёвтўраю келин ва қудалар таърифи, мухаммасхонлик, олқиш каби жанрлар анъанавийлиги, оммабоплиги, генезиси, ҳаётий-маиший илдизлари, ижро босқичлари исботланган;
Бухоро никоҳ тўйида «Ёр-ёр, ёрони», «Ишимма» каби бетакрор қўшиқлар куйланиши, ҳудуд тўй айтимларида унга хос флора-фауна, топонимлар, шева, зуллисонайнлик, урф-одатлар, халқ дунёқараши ва эътиқодий қарашлари, турмуш предметлари, кийим-кечак ва тақинчоқлар образлантирилгани ҳамда мотивлаштирилгани гомоген (бир халқ доирасида), гетроген (турли халқлар доирасида) ареаллар орқали асосланган;
Бухоро аҳолисининг никоҳ тўйи маросими фольклорига оид бадиияти, умумўзбек анъаналарининг ареал-локал хусусияти муштараклиги, ўзига хос яхлит композицион бутунлиги, психологик ва бадиий-эстетик жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро никоҳ тўйи фольклорининг локал хусусиятлари, жанрий таркиби ва бадииятини аниқлаш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро никоҳ тўйи маросими фольклорига оид бадиияти, умумўзбек анъаналарининг ареал-локал хусусияти муштараклиги, ўзига хос яхлит композицион бутунлиги, психологик ва бадиий-эстетик қарашларга оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Фl-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (20l7-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 31 мартдаги 17 02/70 сон маълумотномаси). Натижада, никоҳ тўйи маросими фольклорида ўзига хос жанрлар борлиги асослар билан бойитилган;
Бухоро никоҳ тўйи фольклоридаги қатор удумларга алоқадор оилавий-маиший муносабатлар, расм-русмлар, тўй маросимларида ижро этилган рамзий-ритуал айтимлар, қўшиқларнинг руҳий-физиологик, руҳий-психологик, ритуал-магик, ритуал-ахлоқий, ҳимоялаш, социал-ижтимоий, этнографик, этнопедагогик, коммуникатив (алоқа боғлаш), катарсис, бадиий-эстетик, ҳолатига доир илмий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-А1-Г006 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (20l5-2017 й.й.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 31 мартдаги 17 02/71 сон маълумотномаси). Натижада, никоҳ тўйи маросим фольклорига алоқадор қўшиқларнинг анъанавий мотив ва образлари, бадиий тили ва поэтик қурилиши таҳлилий материаллар билан бойитилган;
Бухоро никоҳ тўйи фольклори таркибига мансуб турли жанрлар анъанавийлиги, оммабоплиги, генезиси, ҳаётий-маиший илдизлари, ижро босқичларига доир илмий-назарий хулосаларидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Ассалом, Бухоро», «Асрларининг асраганлари», теледастурларида, шунингдек, «Мулоқот ва мунозара», «Қадриятлар қадим бешиги», радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда (2021-2022-йиллар) фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 18 мартдаги 1/66-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро никоҳ тўйи фольклорининг локал хусусиятлари, жанрий таркиби ва бадииятини тарғиб қилишга эришилган.
Бухоро никоҳ тўйи фольклори жанрларининг ўрганиш масалаларини кенг оммага тарғиб қилишга доир ишнинг таҳлил ва хулосаларидан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг Бухоро вилояти бўлими ҳузуридаги «Нилуфар» адабий тўгараги машғулотларида, тўй маросимлари, маиший маросим танловини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 11 мартдаги 4-сон маълумотномаси). Натижада никоҳ тўйи қўшиқларининг локал хусухсиятлари, жанрий таркиби ва бадииятига оид қарашлаври жойлардаги адабий тўгараклар, халқ бадиий жамоалари аъзоларининг бу борадаги фикрларини бойитишга, репертуарларини кенгайтиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish