Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимов Бахром Батировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда аччиқ қалампир ўсимлиги навларини танлаш, оптимал экиш муддатлари ва схемаларини аниқлаш», 06.01.06–Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx98.

Илмий раҳбар: Мавлянова Равза Фазлетдиновна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Дусмуродова Саодат Исмаиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Акрамов Умидилла Икрамжанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачлик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: аччиқ қалампирнинг юқори маҳсулдор навларини танлаш, мақбул экиш муддати ва схемасини ишлаб чиқиш ҳамда юқори сифатли, унувчанлиги ва униб чиқиш қуввати яхши бўлган уруғлар етиштириш учун кўчат қалинлигини таъминлайдиган тизимни аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Ўзбекистонда маҳаллий ва интродукция қилинган аччиқ қалампирнинг турли экологик–географик гуруҳлари намуналарининг қимматли биологик, морфологик ва хўжалик белгилари ва фенологик фазаларнинг давомийлиги бўйича навлар орасида фарқлари аниқланган;

аччиқ қалампир намуналари орасидаги морфологик белгилари: туп шакли, баландлиги, диаметри, ранги, барг юзаси ўлчами, мевалари, мева уяси, уядаги уруғлар сони ва бошқа белгиларининг ўзаро фарқи аниқланган;

ўсимликнинг турли белгиларининг вариация коэффициенти (V,%),  биометрик, хўжалик ва бошқа қўрсаткичлар намуналари бўйича ўзаро корреляцион боғлиқлиги ҳамда аччиқ қалампирнинг «Учқун», «Тилларанг» ва «Мумтоз» навлари кўрсаткичларининг корреляцион коэффициенти (r) аниқланган;

аччиқ қалампирнинг «Учқун», «Тилларанг» ва «Мумтоз» янги навларидан товар маҳсулот ва уруғ олишда ўсимликнинг мақбул экиш схемаси аниқланган;

аччиқ қалампирнинг айрим намуналари ва технологик ишланмаларни истиқболлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда аччиқ қалампир навлари селекцияси ва етиштириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижалари асосида:

чет эл намуналаридан танлов усули билан аччиқ қалампирнинг «Учқун», «Тилларанг» ва «Мумтоз» навлари яратилган ва  Республика ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат Реестрига киритилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2016 йил 11 октябрдаги 53/4-327-сон маълумотномаси). Натижада ушбу навларни фермер, деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликларида экилиши натижасида юқори ва сифатли аччиқ қалампир ҳосили олинмоқда;

аччиқ қалампирнинг янги «Учқун» ва «Тилларанг» навларини экиш ва етиштириш технологияси Тошкент вилояти фермер хўжаликларида 2011-2012 йилларда жами 5 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 5 декабрдаги 02/22-1264-сон маълумотномаси). Натижада иқтисодий самарадорлик «Учқун» навида гектарига ўртача 2187 минг сўм ва «Тилларанг» навида ўртача 918,7 минг сўмни ташкил этган;

аччиқ қалампир навларини экиш ва етиштириш технологиясини такомиллаштириш бўйича яратилган ишланмалар Қорақалпоғистон Республикаси ва айрим вилоятлардаги сабзавотчилик фермер хўжаликларида жами 1069,7 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 5 декабрдаги 02/22-1264-сон маълумотномаси). Натижада аччиқ қалампирнинг янги нав намуналари, экиш схемалари асосида фермерларида юқори ҳосил олинган ва аччиқ қалампир навларидан сара уруғлари олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish