Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаятова Зарнигор Маруфовнанинг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “XIX аср инглиз ва ўзбек бадиий матнларида хурматнинг ифодаланиши(лингвопрагматик ва ижтимоий-маданий жиҳатлар)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2312. 
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Арустамян Яна Юрьевна, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10. 
Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Икромхонова Феруза Икромовна, филология фанлари доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилшунослигида ҳурмат концептининг ХIХ аср бадиий матнлари орқали ифодаланишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XIX аср инглиз ва ўзбек адабиётида “ҳурмат” концепти намоён бўлишининг ўзига хослиги, шунингдек, унинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва технологик ўзгаришлар, гендер тенгсизлиги каби ўхшаш ва ҳурматнинг грамматик экспликацияси ўртасидаги тафовут сен олмоши кўпинча норасмий нутқда ишлатиш, сиз ҳурмат ва хушмуомалалик кўрсатиш мақсадида кекса одамларга мурожаат қилиш каби фарқловчи хусусиятлари далилланган;
XIX аср инглиз ва ўзбек халқининг ҳурмат концептида вербаллаштирилган ижтимоий-маданий ўзига хосликлари XIX аср инглиз ва ўзбек адабиёти бадиий матнларида акс этиши асосланган;
XIX аср инглиз ва ўзбек халқи ўртасидаги муносабатлар, хулқ-атвор ва муомалани ифодаловчи қадриятлар ҳамда ҳурмат концептини ифодаловчи маданий доминантлар, шунингдек, унинг ҳар бир лингвомаданиятдаги ўхшаш ва фарқли ўзига хос хусусиятлари исботланган;
XIX аср инглиз ва ўзбек бадиий матнларида ҳурмат концептининг нутқий актларда ифодаланишининг бузилиши, ҳурматсизликка етакловчи омиллар, оилавий муносабатлар, анъанавий тадбирларда иштирок этиш, одоб-ахлоқнинг аҳамияти, саломлашиш, анъанавий мезбон ва меҳмон муносабатлари, эр ва хотин муносабатлари каби прагматик ўзига хосликлари далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулосалар, тавсиялар ва ишланмалар асосида:
XIX аср инглиз ва ўзбек адабиётида “ҳурмат” концепти намоён бўлишининг ўзига хослиги, шунингдек, унинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва технологик ўзгаришлар, гендер тенгсизлиги каби ўхшаш ва ҳурматнинг грамматик экспликацияси ўртасидаги тафовут сен олмоши кўпинча норасмий нутқда ишлатиш, сиз ҳурмат ва хушмуомалалик кўрсатиш мақсадида кекса одамларга мурожаат қилиш каби фарқловчи хусусиятларига оид хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг YoA-1-06 “Таржимонларнинг касбий тайёргарлиги сифатини назорат қилишни ташкил этишга ваколатли ёндашув” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 4 мартдаги 04/11-1636-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа ҳурмат концептини акс эттириш билан боғлиқ муҳим маълумотлар билан таъминланган;
XIX аср инглиз ва ўзбек халқининг ҳурмат концептида вербаллаштирилган ижтимоий-маданий ўзига хосликларнинг бадиий матнларда акс этишига оид хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг Erasmus+ UNICAC 598340-EPP-1-2018-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP 1-2018-1-ЕС-ЕППКА2-CБҲЕ-ЖП “Марказий Осиё ва Хитойда билимларни узатиш бўйича университетлараро ҳамкорлик асослари” мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 4 мартдаги  04/11-1636-сон маълумотномаси). Натижада, миллий қадриятларни ўрганиш муаммоси билан боғлиқ ишлаб чиқилган тавсиялар асосида бойитишга эришилган;
XIX аср инглиз ва ўзбек халқи ўртасидаги муносабатлар, хулқ-атвор ва муомалани ифодаловчи қадриятлар ҳамда ҳурмат концептини ифодаловчи маданий доминантлар, шунингдек, унинг ҳар бир лингвомаланиятдаги ўзига хос хусусиятларига оид хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг PZ-201709134 “Филология йўналишида инглиз тилини ўрганиш сифатини баҳолаш шакллари ва тамойилларига замонавий ёндашув” номли лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 4 мартдаги  04/11-1636-сон маълумотномаси). Натижада, XIX аср инглиз ва ўзбек бадиий матнларида ҳурмат концепти муаммоларини бадиий талқин этиш нуқтаи назаридан ўрганишдаги самарадорлиги кўрсатилган;
XIX аср инглиз ва ўзбек бадиий матнларида ҳурмат концептини ифодалашнинг кундалик суҳбатда нутқ ҳаракатларида бошқаларга, айниқса, кекса одамларга ҳурмат-эҳтиром муҳим роль ўйнаши каби прагматик ўзига хосликлари акс этишига оид хулосалардан ДУК “Маҳалла” телерадиоканали маданий-маърифий ва адабий дастурлари муҳаррирлари томонидан тайёрланган кўрс “Бир асар тарихи” радио дастурида фойдаланилган (Маҳалла Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 23 февралдаги 760-сон маълумотномаси). Натижада, радио тингловчиларининг инглиз ва ўзбек тилларида “ҳурмат” концепти, ҳар икки маданиятда XIX аср ижтимоий ва маданий жиҳатлари ҳақида маънавий-маърифий мазмун билан бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish