Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Қахрамонжоннинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Чарм ярим маҳсулотига  механик ишлов берувчи технологик  машиналар динамикасининг назарий асослари” мавзусидаги 05.02.03 –“Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника  тизимлари” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/T108
Илмий маслаҳатчи: Бахадиров Ғайрат Атаханович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Шин Илларион Георгиевич, техника фанлари доктори, профессор; Тешаев Мухсин Худойбердиевич, физика-математика  фанлари  доктори;  Сафаров  Назиржон, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах  политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чарм ярим маҳсулотига механик ишлов бериш жараёнида унинг илмий тадқиқот асосини яратиш, технология ва технологик машиналарни такомиллаштириш, қўл мехнатини камайтириш ва чарм маҳсулотининг сифатини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сиқувчи-текисловчи столли машинанинг доимий бурчак тезлик билан айланувчи валларининг умумлашган метематик модели қурилган, икки ва ундан ортиқ чарм ярим маҳсулотига механик ишлов берувчи машиналарнинг ҳаракатини бирлаштирувчи ва автоматик тизимни таъминловчи “жараёнлараро транспортёр” нинг ишчи қурилмаси ишлаб чикилган; 
биринчи марта сервобоғланишларнинг уринма ташкил этувчиларини ўз ичига олган ҳаракат тенгламалари тузилиб, унинг уринма  ташкил этувчилари бошқариш параметрлари учун қабул қилинган ва улар орқали вал жуфтлигининг ҳаракатини бошқариш усули аниқланган, яъни вал жуфтликларига қўшимча боғланишлар қўйилиб, уларнинг тўла бажарилиши учун бошқариш параметрлари (валларнинг бурчак тезликлари ва чарм ярим маҳсулоти тезлиги) орасидаги муносабатлар аниқланган;
голономли ва беголономли системалар учун боғланишлардан параметрик озод қилиш усули асосига олинган системанинг кенгайтирилган ҳаракат дифференциал тенгламаларидан фойдаланиб, текисловчи валнинг асосий параметрлари аниқланган ва сонли ечимлари олинган текисловчи валнинг доимий бурчак тезлиги билан айланишини таъминланган ҳолда (сервопривод ёрдамида) текисловчи валга таъсир этувчи кучлар билан унинг кинематик параметрлари ўртасидаги боғланишлар аниқланган.
системанинг кенгайтирилган ҳаракат дифференциал тенгламаларидан ҳаракатни барқарорлигини таъминловчи сервобоғланишларнинг уринма ташкил этувчиларини аниқлаш усули, текисловчи вал ҳамда вал жуфтлигининг ўзгармас бурчак тезлиги билан айланишидаги асосий параметрларининг қийматларини аниқлаш учун ”ҳаракатни бошқариш” ва “турғунлик назарияси” усулларини қўллаган ҳолда технологик жараённи барқарор кечишини таъминловчи параметрларнинг рационал қийматлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Такомиллаш-тирилган сиқувчи-текисловчи столли машина ва жараёнлараро транспортёрнинг механизмлари ҳаракатини бошқариш ҳисобига олинган натижалар асосида:
такомиллаштирилган сиқувчи-текисловчи столли машинаси ва жараёнлараро транспортёр қурилмасининг  параметрлари ва механизмларини аниқ ўлчамлари “ЎЗЧАРМСАНОАТ” уюшмасининг (2022 йил 06 октябрдаги ФБ-7/2247-сонли маълумотномаси)  «Nafis-Charm» МЧЖ, «Florantik» ХТБ, «Premium Leatner» МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилиш  учун  топширилган. Натижада  тери маҳсулотини машиналарда сиқиш ва текислаш терининг чармга айланиш жараёнида унинг сифати ва самародорлигини ошириш имкониятлари яратилган;
икки ва ундан ортиқ технологик машиналарни бирлаштирувчи “Узунлиги ва бурчаги ўзгарувчи жараёнлараро транспортёр” қурилмасининг асосий механизмларини бошқарувчи параметрлари, сиқиш ва текислаш жараёнида ҳосил бўладиган динамик факторларини кинематик схемалари ва янги техник ечимлари “ЎЗЧАРМСАНОАТ” уюшмаси таркибига кирувчи «Nigora Dаdidо» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган. Натижада қурилмани қўллаш орқали иккита операторни иш ўрни қисқартирилиб, терини чармга айланиш жараёнида узиликсиз автоматик тизим яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish