Sayt test rejimida ishlamoqda

Авазов Юсуф Шодиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўп компонентли аралашмаларни ажратишнинг технологик мажмуалари ҳаётий циклини интеллектуал бошқариш», 05.01.08-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/T341
Илмий маслаҳатчи: Юсупбеков Нодирбек Рустамбекович, техника фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Каипбергенов Батирбек Тулепбергенович, техника фанлари доктори, профессор; Парсиев Сайдиахат Солиходжаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Хimavtomatika” МЧЖ ҚК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: технологик мажмуаларнинг ҳаётий циклини кўриб чиқиш назариясини такомиллаштириш, шунингдек кўп компонентли аралашмаларни ажратиш мисолида технологик жараёнларнинг ҳаётий циклини бошқариш усуллари ва тизимларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
технологик мажмуалар ҳаётий циклини оптимал лойиҳалаш назарияси такомиллаштирилган ва маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш усули асосида лойиҳалаш вақтини қисқартиришни таъминловчи алгоритм ишлаб чиқилган; 
кўп компонентли аралашмаларни ажратиш мажмуалари ҳаётий циклини узайтириш имконини берадиган бошқариш тизими ва онлайн диагностика алгоритми ҳолат кузатувчилари асосида ишлаб чиқилган;
технологик жараёнларни бошқариш назарияси такомиллаштирилган ва кўп компонентли аралашмаларни ажратишнинг технологик мажмуалари ҳаётий циклини бошқариш самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш имконини берадиган интеллектуал тизими ишлаб чиқилган;
системалар ҳаётий циклини бошқариш тизимлари асосида кўп компонентли аралашмаларни ажратиш жараёнининг қурилмалари ҳаётий циклини узайтириш имконини берадиган ажратиш жараёнини бошқариш усули ишлаб чиқилган;
вазиятли бошқаришнинг ноаниқ модели асосида маҳсулот сифатини ошириш ва ажратиш жараёнини бошқаришни яхшилаш имконини берадиган кўп компонентли аралашмаларни ажратиш жараёнларини интеллектуал бошқариш усули ишлаб чиқилган; 
ҳаётий циклнинг ҳар бир босқичидаги харажатларни ҳисоблаш асосида мажмуа ҳаётий циклини умумий нархини баҳолаш имконини берадиган ҳаётий цикл давомийлиги ва нархини аниқлаш услубияти таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ажратишнинг технологик мажмуалари ҳаётий циклини интеллектуал бошқариш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги кўринишда жорий қилинган:
кўп компонентли аралашмаларни ажратиш жараёнларини интеллектуал бошқариш усуллари «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда жорий қилинган («O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ нинг 2022 йил «17» октябрдаги 35/2771-сон маълумотномаси). Натижада ажратиш жараёнини бошқариш сифатини яхшилашга ва қурилмалар ҳаётий циклини узайтиришга имкон берган;
маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш усули асосида технологик жараёнлар мажмуалари ҳаётий циклини оптимал лойиҳалаш алгоритми «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда жорий қилинган («O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ нинг 2022 йил «17» октябрдаги 35/2771-сон маълумотномаси). Натижада ажратиш жараёнининг мажмуаларини лойиҳалаш вақтини қисқартириш имконини берган;
кўп компонентли аралашмаларни ажратиш технологик мажмуасини интеллектуал бошқариш тизими «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда жорий қилинган («O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ нинг 2022 йил «17» октябрдаги 35/2771-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари ажратишнинг технологик мажмуалари ҳаётий циклини бошқариш самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини 3 % га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish