Исматов Зафар Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дуккакли мойли экинларнинг (ерёнғоқ, соя) замбуруғ касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx129.
Илмий раҳбар: Холмурадов Эркин Авазович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Шомил Турсунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Холдоров Мирхалил Уразбекович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари шароитида етиштирилаётган ерёнғоқ ва соя ўсимликларидаги мавжуд касалликларни аниқлаш, касаллик қўзғатувчи замбуруғ турларини ажратиш, уларнинг ривожланиш ва тарқалиш даражалари, келтирган зарарларини белгилаш ҳамда уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари шароитда етиштирилган ерёнғоқ ўсимлигининг 2 та бўлим, 3 та синф, 3 та тартиб, 5 та оила, 14 туркум ва 18 та турларига ажратилган ва аниқланган;
соя экинларидан 3 та бўлим, 4 та синф, 9 та тартиб, 11 та оила ва 25 та туркумга мансуб 47 та замбуруғ турлари ажратиб олинган;
ўтказилган тажрибалар асосида ерёнғоқда 12 та касаллик қўзғатувчи, соядан эса 15 та замбуруғ турларини қўзғатадиган касалликлар тарқалганлиги аниқланган;
касаллик қўзғатувчи замбуруғларнинг тарқалиши, морфологик хусусиятлари асосида касалликларга қарши кимёвий кураш чоралари ва уларнинг биологик, хўжалик ҳамда иқтисодий самарадорлиги ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дуккакли, мойли экинларнинг (ерёнғоқ, соя) замбуруғ касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Тошкент вилояти, Ўрта-Чирчиқ туманидаги «Шоли, дон ва дуккакли экинлар илмий тажриба станцияси» да 3 гектар соя майдонида соянинг доғланиш касаллигига қарши «Фундазол», «Фолиар БТ» фунгицидлари 89 фоиз меъёрда қўллаш технологияси жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 6 декабрдаги 07/29-1133-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан 5,2–3,1 центнергача қўшимча соя ҳосили олишга эришилган;
ерёнғоқнинг доғланиш касалликларига қарши «Фундазол», «Фолиар БТ» фунгицидларини қўллаш технологияси Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти илмий тажриба станциясида 4 гектар ерёнғоқ экилган майдонда ҳамда Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани «Шуҳрат Ражабов», «Эгамберди Останақулов», «Асилбек Темиров» ва «Сардорбек Нормаматов» фермер хўжаликларида жами 20 гектар ерёнғоқ экилган майдонларида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 6 декабрдаги 07/29-1133-сон маълумотномаси). Натижада юқори биологик самарадорликка эришилган ва гектаридан 5,2–4,1 центнер қўшимча ҳосил олинган.