Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғофиров Азим Жумаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли даражада шўрланган тупроқларда кузги буғдойнинг озиқа режимини ўрганиш (Сирдарё вилояти мисолида)”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Qx555.
Илмий раҳбар: Исаев Сабиржан Хусанбаевич, қишлоқ xўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр yниверситети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Дурдиев Нормат Хасанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Хайдаров Бекмурод Дусиёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобал иқлим ўзгариши шароитида кузги буғдойни очиқ ва ғўза қатор орасига экиб парваришлашда турли даражада (шўрланмаган, кучсиз ва ўртача) шўрланган тупроқларда суғориш ва маъдан ўғитлар билан озиқлантириш самарадорлигини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Сирдарё вилоятининг суғориладиган, турли даражада (шўрланмаган, кучсиз ва ўртача) шўрланган, ўтлоқлашиб бораётган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг “Андижон–2” навини очиқ майдонга экиб парваришлашда шўрланмаган тупроқлар шароитида N-190, P-130, K-90 кг/га меъёрида, “Андижон–4” навини ғўза қатор орасига экиб парваришлашда кучсиз ва ўртача шўрланган тупроқларда гектарига N-160, P-100, K-70 кг/га меъёрида маъдан ўғитлар қўллаш мақбул эканлиги аниқланган;
кузги буғдойнинг “Андижон-2” ва “Андижон-4” навини ғўза қатор орасига ва очиқ майдонда парваришлашда навбатдаги суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНСга нисбатан 70-70-60% тартибда суғорилганда тупроқ ҳажм массаси 0,02-0,03 г/см3 гача ортганлиги, сув ўтказувчанлиги 0,30 мм/мин дан 0,27 мм/мин гача камайганлиги ва берилган озиқ элементларнинг умумий шакли 0,002 % га, ҳаракатчан шакли эса 0,2 мг/кг гача ошганлиги аниқланган;
очиқ ва ғўза қатор орасига кузги буғдойни турли даражада шўрланган тупроқлар шароитида шўрланмаган далада 29,1-30,7; кучсиз шўрланганда 24,7-25,8 ва ўртача шўрланганда 14,9-16,5 ц/га га дон ҳосили олишга эришилган;
очиқ ва ғўза қатор орасига кузги буғдойни турли даражада шўрланган тупроқлар шароитида парваришланганда дон таркибидаги оқсил миқдори 0,3 фоизга, оқсил чиқиши 0,01 т/га, клейковина миқдори 0,8 фоизга ошиши ҳисобига, рентабеллик 26,1-27,1 фоизга ошиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сирдарё вилоятининг турли даражада шўрланган ўтлоқлашиб бораётган оч тусли бўз тупроқлари шароитида очиқ ва ғўза қатор орасига кузги буғдой навларини маъдан ўғитлар билан озиқлантиришнинг мақбул меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Сирдарё вилояти шароитида кузги буғдойнинг “Андижон-2” ва “Андижон-4” навларидан юқори сифатли дон ҳосили олиш бўйича тавсиялар” ҳамда DGU-08352-“Кузги буғдойда ерни шўрланишини баҳолаш” дастурлари ишлаб чиқилганлиги тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 02 августдаги № 02/30-04/5170-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тавсиянома Сирдарё вилояти шароитида кўп тармоқли фермер хўжаликларида ҳамда агрокластерларга кузги буғдойни турли даражада шўрланган тупроқларида маъдан ўғитлар меъёрини қўллашда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60 % тартибда, мавсумий суғориш меъёри 3200 м3/га ҳамда ғўза қатор орасига кузги буғдойнинг “Андижон-4” навини гектарига азот-160, фосфор-100, калий-70 кг/га меъёрда, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60 % тартибда, мавсумий суғориш меъёри 2850 м3/га сув билан суғориш технологияси Сирдарё вилоятининг суғориладиган ўтлоқлашиб бораётган оч тусли бўз тупроқлари шароитида Гулистон 20,0 гектар, Сайхунобод 20,0 гектар ва Ховос туманида 18,0 гектар, жами 58,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 02 августдаги № 02/30-04/5170-сон маълумотномаси). Натижада, кузги буғдойнинг “Андижон-2” ва “Андижон-4” навларидан барча шўрланиш даражаларида юқори ҳосил олишга эришилган;
Сирдарё вилоятининг ўтлоқлашиб бораётган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг “Андижон-2” ва “Андижон-4” навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили олиш учун суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60 % тартибида суғорилган фонда маъдан ўғитлар меъёрларини тупроқнинг шўрланиш даражасидан келиб чиққан холда қўллаш технологияси Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги “Нурли замин туҳфаси” фермер хўжалигида 20,0 гектар, Сайхунобод туманидаги “Шўрузак Нурли келажак” фермер хўжалигида 20,0 гектар ва Ховос туманидаги “Ахмад Ходжаев” фермер хўжалигида 18,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 02 августдаги №02/30-04/5170-сонли маълумотномаси). Натижада, маъдан ўғитлар миқдорлари тежалиши ҳисобига иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ошган, рентабеллик даражаси 15–20 фоизни ташкил этган ва гектаридан 1,8–2,4 центнергача қўшимча дон ҳосили олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish