Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтамишев Мансур Акрам ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Такрорий экин сифатида экилган соя навларини етиштиришда эгатлаб суғориш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Qx806.
Илмий раҳбар: Шамсиев Акмал Садирдинович, қишлоқ xўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Жиззах илмий-тажриба станцияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр yниверситети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Исашов Анваржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Саттаров Масъуджон Ахтамович, қишлоқ хўжaлиги фaнлaри доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жиззах вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойдан кейин такрорий экин сифатида парваришланган соянинг “Нафис” ва “Орзу” навларидан юқори ҳосил олиш учун мақбул суғориш усуллари ва тартибларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жиззах вилоятининг суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида такрорий экин сифатида етиштирилган соянинг “Нафис” ва “Орзу” навларини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 75-75-65% тартибда суғорилганда тупроқнинг сув-физикавий ва агрокимёвий хоссаларининг ўзгаришига ижобий таъсир этганлиги аниқланган;
соянинг “Нафис” навини парваришлашда суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбан 75-75-65 % бўлганда қатор оралари плёнка билан мульчалаб суғорилганда, мавсум давомида  967 м3/га ни, 1 центнер ҳосил етиштириш учун 56 м3 ни, “Орзу” навида эса мавсумий суғориш миқдори 982 м3/га ни, 1 центнер ҳосил етиштириш учун 60,9 м3 ни сув сарфлангани аниқланган;
ўтлоқ бўз тупроқлар шароитида такрорий экин сифатида экилган соянинг “Нафис” нави донида оқсил миқдори 36,1%, мой миқдори 19,39%, “Орзу” навида бу кўрсаткичлар оқсил миқдори 34,2% мой миқдори 19,8% гача бўлиши исботланган;
такрорий экилган соя навларини қатор орасига плёнка тўшалган вариантларда суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 75-75-65% тартибида суғорлиганда юқори иқтисодий самарадорликка эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида такрорий экин сифатида етиштириладиган сояни “Нафис” ва “Орзу” навларини суғоришнинг турли усул ва тартиблари бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
такрорий экилган соя навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш агротехнологиялари бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида “Жиззах вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида такрорий экилган соя навларининг мақбул суғориш усули ва тартиблари бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Cув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20 майдаги 
№ JG36365367-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари, агрокластерлар ва томорқа ер эгалари учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
соянинг “Нафис” ва “Орзу” навларини тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 75-75-65% тартибда қатор ораси плёнка билан мульчалаб суғориш агротехнологиялари Жиззах вилояти Дўстлик туманида 13 гектар, Пахтакор туманида 11,7 гектар, жами 24,7 гектар майдонга жорий этилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 20-майдаги №JG36365367-сон маълумотномаси). Натижада, соянинг “Нафис” ва “Орзу” навларини экиш, уларни мавсум давомида суғоришлардан олдинги тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 75-75-65 % суғориш олди тупроқ намлиги тупроқнинг ҳисобий қатлами биринчи суғоришда 0-50 смда 2-суғоришда 0-70 смда 3 марта суғориш (уруғ суви билан), бунда хар галги суғориш меъёри 550-600 м3/га, мавсумий суғориш меъёри 1617 м3/га дан ошмаслиги, бу кўрсаткичлар “Орзу” навида 75-75-65 % суғориш олди тупроқ намлиги бўйича 2 марта бунда, хар галги суғориш меъёри 550-600 м3/га, мавсумий суғориш меъёри 1632 м3/га дан ошмаслиги аниқланган;
Жиззах вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида илмий асосланган суғориш тартиблари жорий қилиниб, соянинг “Нафис” навида 28,8 ц/га дон, “Орзу” навида эса 26,8 ц/га ҳосилдорликка эришилган ва гектаридан 2546,6-2139,9 минг сўм соф фойда ҳамда 79,1-66,5%, рентабелликга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish