Sayt test rejimida ishlamoqda

Хошимов Соибжон Абдураззақовичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг қатағон сиёсати (1917–1936 йиллар)”, 07.00.01 –Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tar33.    Илмий маслаҳатчи: Шамсутдинов Рустамбек Темирович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Таr.60.01.
Расмий оппонентлар: Набиев Фарход Ҳамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Хасанов Бахтиёр Вахобович, тарих фанлари доктори, профессор; Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
совет давлатининг Туркистондаги Фавқулодда комиссия (ЧК), “инқилобий” трибуналлари ГПУ, ОГПУнинг Ўрта Осиёдаги Мухтор вакиллиги, “учлик”, “бешлик” каби куч ишлатувчи идораларининг Туркистон Мухторияти раҳбариятига, мухториятни қўллаб-қувватлаган аҳоли вакилларига ва бошқа мухолифат гуруҳларга нисбатан қўллаган таъқиб, тазйиқ, судсиз-сўроқсиз жазога тортиш,  “айбсиздан”-“айбдор” ясаш каби қатағон чоралари очиб берилган; 
большевиклар ҳокимиятининг Туркистон АССР, Хоразм ва Бухоро Республикаларида қуролли ҳаракатни бостириш жараёнидаги ўз хоҳиши билан таслим бўлган ҳаракат қатнашчиларига авфлар эълон қилиш, таслим қилинган қўрбошилар эвазига пул мукофотлари ваъда қилиш, ҳаракат қатнашчилари оила аъзоларини қамоққа олиш, мол-мулкларини шартли ва шартсиз мусодара қилишдан иборат фавқулодда чора-тадбирлари, миллий раҳбар ходимларга қарши қаратилган душманлик кайфияти, сиёсий таъқиб ва чекловлари аниқланган;
Бухоро ва Хоразмда совет тузумининг ўрнатилиши ва мустаҳкамланиши жараёнида амир ва хон ҳукумати амалдорлари – беклар, хўжалар, вазири мехтарлар, девонбеги, эшик оғаси ва уларнинг оила аъзоларини озиқ-овқат таллонларидан, таълим олиш хуқуқларидан, колхоз ва савхозларга киришдек фуқоролик, сайлов ҳуқуқларидан маҳрум этиш орқали сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум қилинганлиги, ушбу “хақсизлар” қатламининг совет тузуми ижтимоий ҳаётида тутган ёт унсурлик мақоми очиб берилган; 
“Миллий бирлик қўмитаси”, “18лар гуруҳи”, “Қосимовчилик”, “Миллий иттиҳод”, “Миллий истиқлол”, “Иноғомовчилик”, “Бадриддиновчилик”, “Темур гуруҳи”, “Эрк”, “Гап”, “Ботиргапчилар”, “Ғайратлилар” ташкилотлари мисолида совет режимига қарши миллий-сиёсий мухолифатга нисбатан олиб борилган босим, тазйиқ ҳамда миллий раҳбар ходимларнинг турли “пантуркчи”, “панисломчи”, “ўнгчилар”, “сўлчилар”, “миллатчилар”, “аксилинқилобчилар” каби сохта айбловлар орқали қатағон қилиниши далиллар билан асосланган;
Туркистон АССР, Ўзбекистон ССРда дин ва диний идораларга қарши олиб борилган чеклов сиёсати, унинг босқичлари ва трансформацияси, совет идораларининг мусулмон-руҳонийларга қарши қўллаган таъқиб-тазйиқларини ёритиш асносида республикада маориф-маданият ва диний уламо вакилларига нисбатан юритилган қатағон сиёсатининг моҳияти очиб берилди, қатағон кўлами ҳамда қатағон қилинганлар миқдори бирламчи манбалар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1917-1936 йилларда совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга оширган қатағон сиёсати тарихини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
большевиклар ҳокимиятининг Туркистон АССР, Хоразм ва Бухоро Халқ Совет Республикаларида қуролли ҳаракатни бостириш жараёнидаги ҳаракат қатнашчиларига турли авфлар эълон қилиш, таслим қилинган қўрбошилар эвазига пул мукофотлари ваъда қилиш, ҳаракат қатнашчилари оила аъзоларини қамоққа олиш, мол-мулкларини шартли ва шартсиз мусодара қилиш каби фавқулодда чора-тадбирлари, миллий раҳбар ходимларга қарши қаратилган сиёсий таъқиб ва чекловларига оид назарий хулосалардан Андижон давлат университети Тарих таълим йўналиши талабаларига “Ўзбекистон тарихи” ва махсус курс сифатида ўқитилаётган “Совет ҳокимиятининг Ўзбекистондаги қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари” фанида фойдаланилган.  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 январдаги 89-03-18-сон маълумотномаси). Ушбу материаллар совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга оширган қатағон сиёсати ва унинг оқибатларини тўлақонли ёритишга хизмат қилган;
совет давлатининг Туркистонда ташкил этилган Фавқулодда комиссия (ЧК), “инқилобий” трибуналлари ГПУ, ОГПУнинг Ўрта Осиё Мухтор вакиллиги, “учлик”, “бешлик” каби куч ишлатувчи идораларининг Туркистон Мухторияти раҳбариятига, мухториятни қўллаб-қувватлаган аҳоли вакилларига ва бошқа мухолифат гуруҳларга нисбатан қўллаган қатағон чораларига оид маълумотлардан Андижон давлат университети тузилмасида ташкил этилган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейининг “Совет ҳокимиятининг 1917-1936 йилларда амалга оширган қатағон сиёсатининг қурбонлари” мавзуидаги 4-бўлимини шакллантиришда фойдаланилган (ЎзР ВМ ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2019 йил 2 апрелдаги 59-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар музей бўлимини янги маълумотлар билан бойитиб, Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг 1917-1936 йилларда аҳолининг турли қатламларига нисбатан қўллаган қатағон сиёсати ва амалиётининг асл моҳиятини ёритишга хизмат қилган;
Туркистон АССР ва кейинчалик Ўзбекистон ССРда дин ва диний идораларга қарши олиб борилган чеклов сиёсати, унинг босқичлари ва трансформацияси, совет идораларининг мусулмон-руҳонийларга қарши қўллаган таъқиб-тазйиқларини ёритиш асносида республикада маориф-маданият ва диний уламо вакилларига нисбатан юритилган қатағон сиёсатини моҳиятини ёритувчи материаллардан Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг “Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга оширган қатағон сиёсати (1920-1930 йиллар)” мавзусидаги экспозицион режаларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 20 июндаги 01-11-08-4310-сон маълумотномаси). Мазкур материаллар Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг амалга оширган қатағон сиёсати ва унинг оқибатларини тўлақонли англашга ёрдам берган;
Бухоро ва Хоразмда совет тузумининг ўрнатилиши ва мустаҳкамланиши жараёнида амир ва хон ҳукумати амалдорлари – беклар, хўжалар, вазири мехтарлар, девонбеги, эшик оғаси ва уларнинг оила аъзоларини фуқоролик ҳамда сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум қилинганлиги, ушбу “хақсизлар” қатламининг совет тузуми ижтимоий ҳаётида тутган хуқуқсизлик мақомига оид маълумотлардан “Мерос” илмий-амалий халқаро экспедиция жамоат фонди нашрларида фойдаланилган (“Мерос” илмий-амалий халқаро экспедиция жамоат фондининг 2019 йил 17 январдаги 4-сон маълумотномаси). Ушбу материаллар большевикларнинг жазоловчи идоралари томонидан совет режимига қарши миллий-сиёсий мухолифатга нисбатан қўлланилган босим, тазйиқ, таъқиб, зўравонлик, миллий раҳбар ходимларнинг қатағон домига тортилиши ва улардан “халқ душмани”ни “кашф” этилиши далиллар воситасида исботланиб, кенг жамоатчиликда Ўзбекистонда юритилган сиёсатнинг асосий моҳиятини теран англаш имконини берган;
“Миллий бирлик қўмитаси”, “18лар гуруҳи”, “Қосимовчилик”, “Миллий иттиҳод”, “Миллий истиқлол”, “Иноғомовчилик”, “Бадриддиновчилик”, “Темур гуруҳи”, “Эрк”, “Гап”, “Ботиргапчилар”, “Ғайратлилар” ташкилотлари мисолида совет режимига қарши миллий-сиёсий мухолифатга нисбатан юритган қатағон сиёсатига оид илмий хулосалардан Германиядаги A&A Ausbildung und Arbeit Plus GmbH марказдаги тарихий ҳисоботларни шакллантиришда ва уларни бирламчи манбалар билан бойитишда фойдаланилган (A&A Ausbildung und Arbeit Plus GmbH марказининг 2021 йил 4 октябрдаги 29-сон маълумотномаси). Натижада, “Миллий бирлик қўмитаси”, “18 лар гуруҳи”, “Қосимовчилик”, “Миллий иттиҳод”, “Миллий истиқлол”, “Иноғомовчилик”, “Бадриддиновчилик”, “Темур гуруҳи”, “Эрк”, “Гап”, “Ботиргапчилар”, “Ғайратлилар” ташкилотлари мисолидаги совет режимига қарши миллий-сиёсий мухолифатга нисбатан қўлланилган босим, тазйиқ, таъқиб ҳамда миллий раҳбар ходимларнинг турли сохта асослар билан қатағон қилиниши далиллар воситасида исботланганлиги тўғрисидаги диссертациянинг илмий хулосаларидан марказнинг 1920-1930-йилларга доир архив манбалари асосида тайёрланган альбомларини материаллар билан бойитишга ҳисса қўшган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish