Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхшибоева Дамира Толиб қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак биология ўқитувчиларининг мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш (биотехнология фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped818.
Диссертация иши бажарилган ташкилот: Навоий давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Юлдашов Мурод Хударгонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Рахимов Атаназар Каримович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Эргашева Гулрухсор Сурхониддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида бўлажак биология ўқитувчиларининг биотехнология фанидан мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.  
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
IV.бўлажак биология ўқитувчиларининг мустақил ўқув фаолияти давомида биотехнология фанидан креатив фикрлаш қобилиятини, фаоллик, ташаббускорлик, мустақиллик, рефлексивлик, ижодкорликни ошириш, амалий кўникмаларини шакллантириш ва компетенцияларини  ривожлантиришнинг мотивацион, тузилмали, адаптив босқичлари рефлексив вазифалар, амалий топшириқлар ҳамда компьютер дастурлари ва мобил технологияларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларини олиш, доривор моддаларни ишлаб чиқиш, оқова сувларни тозалаш, саноат ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини қайта ишлашни ўргатишга мўлжалланган ўқув воситалар ва амалий топшириқларни индивидуал хусусиятларига кўра интеграциялаш асосида бўлажак биология ўқитувчиларининг фаоллигини ошириш орқали креатив, когнитив фикрлашини ривожлантириш босқичларининг мазмуни такомиллаштирилган; 
бўлажак биология ўқитувчиларининг биотехнология фанидан мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш тузилмаси амалий, компьютерли ва мобил технологияларнинг креатив компетентлигига кўра мослаш, тўлдириш ва  бойитиш асосида такомиллаштирилган;
биотехнология фани мустақил ўқув фаолиятида адаптив-репродуктив технология асосида масофавий таълим хизматларини ривожлантиришга оид виртуал лабораториялар, вебга йўналтирилган онлайн дидактик ўқув ресурслар ҳамда  ахборот-таълим муҳити яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак биология ўқитувчиларининг мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш (биотехнология фани мисолида) га оид ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак биология ўқитувчиларининг мустақил ўқув фаолияти давомида биотехнология фанидан креатив фикрлаш қобилиятини, фаоллик, ташаббускорлик, мустақиллик, рефлексивлик, ижодкорликни ошириш, амалий кўникмаларини шакллантириш ва компетенцияларини  ривожлантиришнинг мотивацион, тузилмали, адаптив босқичлари рефлексив вазифалар, амалий топшириқлар ҳамда компьютер дастурлари ва мобил технологияларига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Биотехнология фанидан лаборатория машғулотлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 09 сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0767 рақамли гувоҳнома). Натижада, бу таклиф талабаларнинг биотехнология фанидан мустақил таълимини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришга, педагогларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган.
ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларини олиш, доривор моддаларни ишлаб чиқиш, оқова сувларни тозалаш, саноат ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини қайта ишлашни ўргатишга мўлжалланган ўқув воситалар ва амалий топшириқларни индивидуал хусусиятларига кўра интеграциялаш асосида бўлажак биология ўқитувчиларининг фаоллигини ошириш орқали креатив, когнитив фикрлашини ривожлантириш босқичларининг мазмуни такомиллаштиришга оид таклифлардан “Иммунология” фанидан лаборатория машғулотлари”  номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи, 500-049 рақамли гувоҳнома). Натижада, бу таклиф биотехнология фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
бўлажак биология ўқитувчиларининг биотехнология фанидан мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш тузилмаси амалий, компьютерли ва мобил технологияларнинг креатив компетентлигига кўра мослаш, тўлдириш ва  бойитиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг PZ-2014-0910154408-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида аҳборот-коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга тадбиқ қилиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 12 сентябрдаги 01/15-09/194-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак биология ўқитувчиларининг биотехнология фанидан мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга эришилган;
биотехнология фани мустақил ўқув фаолиятида адаптив-репродуктив технология асосида масофавий таълим хизматларини ривожлантиришга оид виртуал лабораториялар, вебга йўналтирилган онлайн дидактик ўқув ресурслар ҳамда  ахборот-таълим муҳитини ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг  I-OТ-0-2019-8-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги авлод электрон ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 12 сентябрдаги 01/15-09/194-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак биология ўқитувчиларининг креатив ва когнитив фикрлашини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish