Нафасов Зафар Нурмахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Игна баргли дарахтларни асосий сўрувчи зараркунандалардан ҳимоя қилиш тизимини ишлаб чиқиш», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Qx55.
Илмий раҳбар: Яхяев Ҳошим Қосимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Кимсанбаев Хужамурод Хамроқулович, биология фанлари доктори, профессор; Юлдашев Фаррухбек Эргашбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: игна баргли дарахтларнинг сўрувчи зараркунандаларининг тарқалиши ва зарарини, табиий энтомофагларининг тур таркиби, зараркунандалар популяцияси миқдорини камайтиришдаги аҳамияти ҳамда ҳимоя қилиш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Республикамиз шароитида игна баргли дарахтларнинг асосий сўрувчи зараркунандаларнинг тарқалиши, зарари, тур таркиби, биоэкологик хусусиятлари, сўрувчи турларининг ривожланишнинг фенологияси ва зарарланиш даражалари аниқланган;
игна баргли дарахтлар тизимида сўрувчи зараркунандаларнинг пайдо бўлишини башорат қилиш ва қарши кураш тадбирларини ўз вақтида ўтказиш муддатлари аниқланган;
игна баргли дарахтларнинг асосий сўрувчи зараркунандаларга қарши курашнинг юқори самара берувчи биологик ва кимёвий усуллари ишлаб чиқилган;
кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва ўрмон хўжаликлари учун қулай, арзон ва самарали, атроф-муҳит ва табиий энтомофаглар учун эса безарар бўлган кураш тизими ишлаб чиқилган;
игна баргли дарахтларни сўрувчи зараркунандалардан ҳимоя қилиш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зараркунандаларга қарши курашнинг мажмуавий тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
игна баргли дарахтларнинг асосий сўрувчи зараркунандаларга қарши курашда қўлланилган «Багира», «Имитрин», «Овипрон», препарати «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати»га киритилган «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 15 ноябрдаги 02-12/2025-сон маълумотномаси). Натижада игна баргли дарахтларнинг асосий сўрувчи зараркунандаларга қарши яратилган ишланмалар амалиётга жорий этишда хизмат қилмоқда;
Тошкент вилояти шароитида сўрувчи зараркунандаларга қарши «Багира» кимёвий препаратини 0,3 л/га меъёрда қўллаш, ишланмалар Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ўсимликларни ҳимоя қилиш марказларида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 17 мартдаги 02/20-257-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 100 туп сақлаб қолинган дарахт ҳисобида «Багира» препарати 0,3 л/га қўлланилганда иқтисодий самарадорлик 1516 минг сўмни, «Атилла» 0,7 л/га қўланилганда 1508 минг сўмни ташкил қилган;
Тошкент шаҳри ҳокимияти Ободонлаштириш бошқармаси шароитида сўрувчи зараркунандаларга қарши «Багира» кимёвий препаратини 0,3 л/га, «Овипрон» 15 л/га меъёрда 17000 туп игна баргли дарахтларда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 17 мартдаги 02/20-257-сон маълумотномаси). Натижада иқтисодий самарадорлик ҳар 100 туп ҳисобида 1516470 сўмни ташкил этган.