Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахманов Баходир Мирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги Ўзбекистон миллий ғояси ривожида этномаданий қадриятлар омили», 09.00.06 - Ғоялар тарихи ва методологияси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fal650.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Ҳожиакбар Ҳамидович, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий оппонентлар: Мухтаров Азамат, фалсафа фанлар доктори, профессор; Нурматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлар доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда миллий ғоя ривожидаги этномаданий қадриятлар омилининг тарихий-фалсафий ёндашув асосида ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий мафкуранинг бутун этнос манфаатларини  асослаши, этноснинг ижтимоий фаолиятида ва алоҳида кишиларнинг ҳаётида акс этиши жамиятда мафкуранинг конструктив роли ва этноснинг янги миллий мафкурани қабул қилиши даражасининг чуқур детерминистик боғланиши сабабли диалектик алоқадорлиги очиб берилган;
этномаданий қадриятларни ўрганишнинг тизимли, синергетик, герменевтик илмий-назарий жиҳатлари, ижтимоий-маданий муҳитга мослаштирувчи, ривожлантирувчи тарғибот усуллари ишлаб чиқилиб, ёшларни ўзлигини англашида миллий ғояни сингдиришга ижобий таъсир кўрсатиши, бу борада этномаданий қадриятлар омили ва самарадорлигини баҳолаш мезонлари асослаб берилган;
ўзбек этномаданий қадриятларнинг замонавий шароитдаги маънавий-мафкуравий жараёнларда трансформациялашган, ўзгарган ва тарихан сақланиб қолган консерватив, анъанавий шаклларининг ўзаро таъсирлашув нуқталари ўзаро интеграция жараёнларига, маданий алмашинув ва этник ўзини ўзи англашнинг кучайишига олиб келиши, этник ўзига хосликни сақлаши аниқланган;
“Миллий юксалиш” ғоясини тарғиб қилишда тарихий онг ва тафаккур, этномаданий омилнинг ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро таъсирли муносабатларни шакллантиришдаги конструктив аҳамияти, тарғибот самарадорлигини оширишга доир маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда маданий идеаллар, миллий ғоя ва миллий оптимизмга таяниш, миллий таълим маданиятини тиклаш ва ривожлантириш имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий ғоя тарғиботида этномаданий омилининг фалсафий таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
миллий мафкуранинг бутун этнос манфаатларини  асослаши, этноснинг ижтимоий фаолиятида ва алоҳида кишиларнинг ҳаётида акс этиши жамиятда мафкуранинг конструктив роли ва этноснинг янги миллий мафкурани қабул қилиши даражаси чуқур детерминистик боғланиши сабабли диалектик алоқадорлиги очиб берилганлигига доир илмий янгиликдан Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури VI - “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг ахоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик. миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш” йўналишига оид вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 17 февралдаги  19-сон маълумотномаси). Натижалар Марказнинг мамлкатимизда янги маънавий маконни шакллантириш ва маънаият соҳасидаги чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ҳамда уларни самарали амалга оширишда хизмат қилган;
этномаданий қадриятларни ўрганишнинг тизимли, синергетик, герменевтик илмий-назарий жиҳатлари, ижтимоий-маданий муҳитга мослаштирувчи, ривожлантирувчи тарғибот усуллари ишлаб чиқилиб, ёшларни ўзлигини англашида миллий ғояни сингдиришга ижобий таъсир кўрсатиши, бу борада этномаданий қадриятлар омили ва самарадорлигини баҳолаш мезонларига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 28 декабрдаги 05-12-10-5920-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” бўйича яратилган ёшлар тарбияси, маънавияти ва мафкурасига оид қўлланмаларни тайёрлашда ҳамда 2020 йил 11-25 ноябрь кунларида Тошкент вилояти Бўка туманида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида бешта муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларнинг самарали ўтказилишига хизмат қилган;
ўзбек этномаданий қадриятларнинг замонавий шароитдаги маънавий-мафкуравий жараёнларда трансформациялашган, ўзгарган ва тарихан сақланиб қолган консерватив, анънавий шаклларининг ўзаро таъсирлашув нуқталари ўзаро интеграция жараёнларига, маданий алмашинув ва этник ўзини ўзи англашнинг кучайишига олиб келиши, этник ўзига хосликни сақлаши аниқланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022 йил 22 февралдаги  14-07-229-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғоя халқимизнинг улкан интеллектуал ва маънавий салоҳиятини рўёбга чиқаришида ҳамда мамлакатимизда Учинчи ренессанс даврининг пойдеворини қуришга хизмат қилувчи омил эканлиги тўғрисида амалий тавсиялардан Қўмитанинг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги турли маданий-маърифий тадбирларини, илмий-амалий конференциялари ва семинарларини ташкил этишда, шунингдек, тарғибот-ташвиқот материалларини тайёрлашда фойдаланилган;
“Миллий юксалиш” ғоясини тарғиб қилишда тарихий онг ва тафаккур, этномаданий омилнинг ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, ўзаро таъсирли муносабатларни шакллантиришдаги конструктив аҳамияти, тарғибот самарадорлигини оширишга доир маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда маданий идеаллар, миллий ғоя ва миллий оптимизмга таяниш, миллий таълим маданиятини тиклаш ва ривожлантириш имкониятларига доир илмий янгиликлари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 2021 йига мўлжалланган иш режаси асосий йўналишларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Марказий кенгашининг 2022 йил 14 февралдаги 01/02-15-сон маълумотномаси). Натижада партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида ўз олдига электорати ва аҳолининг сиёсий маданиятини оширишга, тарихни холис ўрганиш орқали тарихий тафаккурни кенгайтиришга қаратилган вазифалари ижросида фуқароларда сиёсий фаоллик, ватанпарварлик, эркин фикрлаш, ўзлигини англаш, миллий манфаатдорлик каби хусусиятларни тарғиб қилиш ҳамда мониторингини олиб боришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish