Sayt test rejimida ishlamoqda

Маннабов Жавлон Тохировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Масофавий таълим жараёнида ўқитувчиларнинг технологик компетентлигини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Пeдaгoгикa нaзaрияcи. Пeдaгoгик тaълимoтлaр тaрихи (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped1284.
Илмий рахбар: Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Шодиев Нарзиқул, пeдaгoгикa фaнлaри дoктoри, прoфeccoр.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Caмaрқaнд дaвлaт унивeрcитeти, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Шодиев Ризамат Давронович, пeдaгoгикa фaнлaри дoктoри, профессор; Мустафаев Шомурод Нормўминович, пeдaгoгикa фaнлaри бўйичa фaлcaфa дoктoри (PhD), дoцeнт.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактаб ўқитувчиларининг малакасини масофадан оширишни ташкил этиш шароитида уларнинг технологик компетентлигини шакллантиришнинг назарий ва услубий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интернет–технологиялари бўйича ўқитувчиларнинг технологик компетентлиги моҳияти касбий малакани оширишда умумтаълим фанларини ўқитишнинг методик ва дидактик хусусиятларига кўра масофавий ўқитишдан фойдаланишнинг технологик ва мазмунли шартларини (халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, инфратузилмани такомиллаштириш, ижтимоий-психологик шароитлар, педагогик талабларнинг ортиши) киритиш асосида очиб берилган;
ўқитувчининг технологик компетентлилиги компонентлари таркиби ахборот технологиялари соҳасида электрон ресурсларни яратишнинг реверсив алгоритмига кўра педагогнинг технологик даражаси мазмунини рефлексив белгилаш асосида аниқлаштирилган;
ўқитувчилар малакасини ошириш курслари ўқув мазмунига қўйиладиган талаблар диагностик ва табақалаштирилган таълим мақсадларининг таксономик боғланишларига кўра технологик компетентликни такомиллаштириш тузилмасини  ишлаб чиқиш асосида белгиланган;
масофавий шаклда ўқитувчилар малакасини оширишнинг ўқув-методик таъминоти ўқув материалларини идрок этишнинг аудиовизуал тизимларига мос интерактив, мультимедиали тарзда тақдим этиш имкониятига “Ўқитувчи касбий фаолиятида Интернет технологияларидан фойдаланиш” модулли дастурини таксономик даражаларга мос шакллантириш  асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Масофавий таълим жараёнида ўқитувчиларнинг технологик компетентлигини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
интернет–технологиялари бўйича ўқитувчиларнинг технологик компетентлиги моҳияти касбий малакани оширишда умумтаълим фанларини ўқитишнинг методик ва дидактик хусусиятларига кўра масофавий ўқитишдан фойдаланишнинг технологик ва мазмунли шартларига оид илмий методик натижалардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ОТ–Атех-2018-519 “Компьютер имитацион моделлари асосида виртуал ресурслар Web – иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7 апрелдаги 02-07-961/04-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа натижасида Интернет-технологиялари соҳасидаги ўқитувчиларнинг технологик компетентлигининг моҳиятини аниқлашга шароит яратилган;
ўқитувчининг технологик компетентлилиги компонентлари таркиби ахборот технологиялари соҳасида электрон ресурсларни яратишнинг реверсив алгоритмига кўра педагогнинг технологик даражаси мазмунини рефлексив белгилаш, ўқитувчилар малакасини ошириш курслари ўқув мазмунига қўйиладиган талаблар диагностик ва табақалаштирилган таълим мақсадларининг таксономик боғланишларига кўра технологик компетентликни такомиллаштириш тузилмасига оид таклифлардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган И-ХТ-0-19929 “Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика, информатика)” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7 апрелдаги 02-07-961/04-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа натижалари малака ошириш таълим тизимида интернет технологияларидан масофавий ўқиш  шароитида самарали фойдаланиш йўлларни аниқлашга эришилган; 
масофавий шаклда ўқитувчилар малакасини оширишнинг ўқув-методик таъминоти ўқув материалларини идрок этишнинг аудиовизуал тизимларига мос интерактив, мультимедиали тарзда тақдим этиш имкониятига “Ўқитувчи касбий фаолиятида Интернет технологияларидан фойдаланиш” модулли дастурини таксономик даражаларга мос шакллантиришга оид таклифларидан интернет технологиялари соҳасида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида лойиҳалашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7 апрелдаги 02-07-961/04-сон маълумотномаси). Натижада масофавий ўқитишда ўқитувчиларнинг технологик компетентлигини шакллантириш муаммосининг ҳозирги ҳолатини ўрганишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish