Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Бахтиёр Рустамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўсмирларни миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш йуллари (меҳрибонлик уйларидаги бадиий тўгараклар мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3338. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
Илмий раҳбар: Ҳусанбоева Қундузхон Парпалиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06. 
Расмий оппонентлар: Кадиров Қувондиқ Айтбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бадиий тўгаракларда куй ва қўшиқлар кўмагида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари орасида миллатлараро тотувлик ҳиссини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бадиий тўгарак ўқув жараёнлари мусиқий таълимда ҳиссий драматургия, композиция яратиш, бадиий матн яратиш, интерфаол, умумпедагогик каби устувор методларнинг тарбияланувчиларда ўзаро тотувлик туйғусини шакллантиришга сензитив таъсирини очиб бериш асосида такомиллаштирилган; 
меҳрибонлик уйларида бадиий тўгараклар ўқув таркибига шахслараро мулоқотга киришишнинг ҳамкорлик фаолияти орқали миллий ва умуминсоний (яшаш тарзи, урф-одатлар, куй ва қўшиқлар каби), диний (Имом Бухорий ва Имом Термизий ҳадисларидаги одоб, панд-насиҳат, ўгитлар) қадриятлар мазмунини  сингдириш асосида ўсмирларда байналмилал тотувлик ҳиссини тарбиялаш имкониятлари кенгайтирилган;
куй ва қўшиқларнинг ўсмирларда ўзаро уйғунлик (дўстона муносабат, ҳамкорликда ишлаш, бир бирини англаш, хис этиш, тўлдириш каби) фазилатларига таъсири ҳаваскор хор жамоаси фаолиятининг жамоа шакллантириш, қобилиятларни ўрганиш, қисмларни жамлаш, машғулот, тарғибот каби ташкилий босқичларини ўзаро боғлиқликда аниқлаштириш асосида очиб берилган;
бадиий тўгарак раҳбарларига қўйиладиган талаблар тарбияда перманент ҳамкорлик, ҳиссий-эмпатик, перцептив, коммуникатив каби педагогик-психологик ҳамда билимлилик, қобилиятларни аниқлаш, уюштириш, ҳис этиш, қадриятлилик,  импровизация  каби хусусий компетенциялар мазмунини бойитиш асосида аниқлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўсмирларни миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш йўллари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
куй ва қўшиқларнинг ўсмирларда ўзаро уйғунлик (дўстона муносабат, ҳамкорликда ишлаш, бир бирини англаш, хис этиш, тўлдириш каби) фазилатларига таъсири ҳаваскор хор жамоаси фаолиятининг жамоа шакллантириш, қобилиятларни ўрганиш, қисмларни жамлаш, машғулот, тарғибот каби ташкилий босқичларини ўзаро боғлиқликда аниқлаштириш оид тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда ҳамда “Мактабгача таълимда мусиқа тарбияси” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 9 декабрдаги 02-07-3973/04-сон далолатномаси, Самарқанд давлат университети кенгашининг 2019 йил 5 сентябрдаги 1-сонли қарорига асосан берилган 68-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган ҳар хил миллат вакиллари фарзандлариаро миллий тотувлик ҳиссини тарбиялашда бадиий тўгаракларнинг ўрни ва ролини кўрсатиб беришга эришилган;
меҳрибонлик уйларида бадиий тўгараклар ўқув таркибига шахслараро мулоқотга киришишнинг ҳамкорлик фаолияти орқали миллий ва умуминсоний (яшаш тарзи, урф-одатлар, куй ва қўшиқлар каби), диний (Имом Бухорий ва Имом Термизий ҳадисларидаги одоб, панд-насиҳат, ўгитлар) қадриятлар мазмунини  сингдириш асосида ўсмирларда байналмилал тотувлик ҳиссини тарбиялаш имкониятларига оид тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат университетида бажарилган КА-1-003 рақамли “Ёшларда ватанпарварлик дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 9 декабрдаги 02-07-3973/04-сон далолатномаси). Натижада, меҳрибонлик уйларидаги бадиий тўгараклар мисолида тарбияланувчилар руҳиятида миллатлараро тотувлик ҳиссини шакллантиришнинг шахс ва жамият учун аҳамиятини аниқлаш имкони яратилган;
бадиий тўгарак ўқув жараёнлари мусиқий таълимда ҳиссий драматургия, композиция яратиш, бадиий матн яратиш, интерфаол, умумпедагогик каби устувор методларнинг тарбияланувчиларда ўзаро тотувлик туйғусини шакллантиришга сензитив таъсирини очиб бериш, шунингдек интерфаол таълим методларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга оид таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда ҳамда “Мактабгача таълимда мусиқа тарбияси” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 9 декабрдаги 02-07-3973/04-сон далолатномаси, Самарқанд давлат университети кенгашининг 2019 йил 5 сентябрдаги 1-сонли қарорига асосан берилган 68-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бадиий тўгарак фаолиятида тарбияланувчилар орасида миллий тотувлик туйғусини шакллантиришга йўналтирувчи таълим методларини аниқлаш ва улардан фойдаланиш йўлларини аниқлашга эришилган;
бадиий тўгарак раҳбарларига қўйиладиган талаблар тарбияда перманент ҳамкорлик, ҳиссий-эмпатик, перцептив, коммуникатив каби педагогик-психологик ҳамда билимлилик, қобилиятларни аниқлаш, уюштириш, ҳис этиш, қадриятлилик,  импровизация  каби хусусий компетенциялар мазмунини рефлексив ёндашув орқали бойитиш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат университетида бажарилган КА-1-003 рақамли “Ёшларда ватанпарварлик дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 9 декабрдаги 02-07-3973/04-сон далолатномаси). Натижада, бадиий тўгаракларда тарбияланувчилараро миллий тотувлик ҳиссини шакллантиришда тўгарак раҳбари компетентлилигига хос бўлган хусусиятларни аниқлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish