Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўроқов Олимжон Ҳайитбоевич 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нурота воҳаси архитектура ёдгорликларининг тарихий шаклланиши, ривожланиши ва улардан фойдаланишнинг замонавий усуллари”, 18.00.01-Архитектура тарихи ва назарияси.Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва қайта тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/A64.
Илмий раҳбар: Нозилов Додо Авазович, архитектура доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.03/30.12.2019.A.11.02
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманоп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Пулатов Хайрулло Шомуборакович, архитектура фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Нурота шаҳри ва воҳаси меъморчилигининг тарихий шаклланиш ва ривожланиш босқичларини, архитектуравий ёдгорликлари ва гидротехник иншоотлари типологиясини, обидалар архитектураси ва уларга хос хусусиятларни очиб бериш, Нурота шаҳри қадимий қалъасини график қайта тиклаш таклифини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Нур қалъасининг мудофаа девори тоғ чўққисининг ташқи гардиши бўйлаб ўтганлиги, турар хоналар ташқи ёндош қурилганлиги, қалъанинг марказидаги баландликда Нурота мири қабулхоналари ва унинг турар хоналари жойлашганлиги, қалъанинг кириш қисмидаги пастликда ҳовли бўлганлиги аниқланган;
Нур воҳасида гидротехник иншоотларининг ўзига хослиги, жумладан, шаҳар марказидаги чашмадан сув тўрт ариқ орқали бутун шаҳар гузарларига тақсимланганлиги, шаҳар ташқарисида сувсиз ерларни ўзлаштириш учун коризлар барпо этилганлиги ва уларнинг (мастон) қудуғи саёз коризлар, (калта) 5-10 гача кориз, икки томони баланд девор билан чегараланган (узун) кориз турлари аниқланган;
Нурота шаҳри атрофидаги Чилустун жума масжиди, марказидаги саккиз қиррали тобадоннинг ёруғлик беришдан ташқари вақт меъёри сифатида фойдаланганлиги, Панжвақта катта гумбазли масжидининг меҳроби икки ёнида иккита ҳужранинг борлиги ва гумбаз ости конструктив асослари билан XII-XIII асрларларга оидлиги, ҳаммом тузилиши классик ечимга эга эканлиги аниқланган;
Нурота шаҳридаги архитектура ва  археологик ёдгорликларни ривожлантириш, улардан самарали фойдаланиш,  ички ва ташқи  зиёрат туризимини бойитиш мақсадида туристик маршрут схемаси лойиҳалари ишлаб чиқилган ва 3D виртуал моделлари яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нурота воҳаси архитектура ёдгорликларининг тарихий шаклланиши, ривожланиши ва улардан фойдаланишнинг замонавий усуллари мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Нур қалъасининг мудофаа девори  тоғ чўққисининг ташқи гардиши бўйлаб ўтганлиги; турар хоналар ташқи ёндош қурилганлиги, қалъанинг марказидаги баландликда Нурота мири қабулхоналари ва унинг турар хоналари жойлашганлиги, қалъанинг кириш қисмидаги пастликда ҳовли бўлганлигига, Нур воҳасида гидротехник иншоотларининг ўзига хослиги, жумладан, шаҳар марказидаги чашмадан сув тўрт ариқ орқали бутун шаҳар гузарларига тақсимланганлиги, шаҳар ташқарисида сувсиз ерларни ўзлаштириш учун коризлар барпо этилганлиги ва уларнинг (мастон) қудуғи саёз коризлар, (калта) 5-10 гача кориз, икки томони баланд девор билан чегараланган (узун) кориз турлари аниқланганлигига оид хулосалардан Маданий мерос агентлиги Нур қалъасига инвестиция лойиҳаларини шакллантиришда ҳамда туризм объектларини архитектуравий ва археологик ёдгорликлари дизайнини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Спорт Вазирлиги ҳузуридаги Маданий Мерос агентлигининг 2022 йил 8 январдаги 01-06/29-сон  маълумотномаси). Мазкур илмий ва амалий тавсияларнинг амалиётга жорий қилиниши ички туризмни ривожлантириш, туризм соҳасида хизмат турларини кенгайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда "Нурота Чашма" зиёратгоҳини замонавий талабларга мос бўлган, ҳудудий омилларни ҳисобга олган ҳолда туристик марказлар ташкил этишга, уларнинг архитектуравий ва меъморий муҳитини шакллантиришга, ҳудудга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилган;
Нурота шаҳри атрофидаги Чилустун жума масжиди, марказидаги саккиз қиррали тобадоннинг ёруғлик беришдан ташқари вақт меьёри сифатида фойдаланганлиги, Панжвақта катта гумбазли масжидининг мехроби икки ёнида иккита ҳужранинг борлиги ва гумбаз ости конструктив асослари билан XII-XIII асрларларга оидлиги, ҳаммом  тузилиши классик ечимга эгалигига, Нурота шаҳридаги архитектура ва  археологик ёдгорликларни ривожлантириш, улардан самарали фойдаланиш,  ички ва ташқи  зиёрат туризимини бойитиш мақсадида туристик маршрут схемаси лойиҳалари ишлаб чиқилган ва 3D виртуал моделлари яратилганлигига оид хулосалардан Туризм ва Маданий Мерос Вазирлигининг лойиҳалаш ишлари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий Мерос Вазирлигининг 2022 йил 5 апрелдаги 18-18/819-сон маълумотномаси). Натижада, зиёрат Нурота шаҳрининг туризм салоҳиятини оширишга ҳамда ички туризм фаолиятини ривожлантиришга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish