Sayt test rejimida ishlamoqda

Алтмишева Ёрқиной Мажидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “«Бобурнома»нинг русча таржималарида диний контентларнинг аутентлиги”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fil1605.    
Илмий раҳбар: Қодиров Валижон Абдураҳмонович, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, доцент; Болтабоев Хамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади «Бобурнома»нинг бадиий асосида диний контентларнинг мавзулар типологиясини яратиш ҳамда Михаил Салье томонидан амалга оширилган русча таржималарида исломий дискурслар таржимаси хусусиятларини очиб беришдан иборат.
II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Бобурнома»да қўлланилган  исломизмларнинг таржима тилида ўзлаштириш жараёнида юз берган семантик ўзгаришларни морфологик, синтактик ҳамда семантик жиҳатдан комплекс таҳлилга тортиш орқали диний реалия ва атамалар берилишида йўл қўйилган номувофиқликлар аниқланиб, уларнинг юзага келишига библеизмларга алмаштириш, христиан реалияларидан эквивалентлар келтириш каби сабаблар таъсир кўрсатганлиги далилланган;
оламнинг  лисоний манзараси нуқтаи назаридан исломий луғавий бирликларга хос таржима трансформацияларининг лексик ва семантик турларини ўгиришда эквивалентларни танлашдаги мутаржим маҳорати илмий асосланган;
«Бобурнома»да келтирилган Қуръон оятларини саралаш натижасида тематик ресурслар типологияси яратилган ҳамда диний атамалар тематик луғатини тузиш тажрибаси исломий контент ва реалияларни изоҳлаш, интерпретациялаш воситасида такомиллаштирилган.
М.Салье тамонидан амалга оширилган «Бобурнома»нинг русча таржимасида диний реалия ва контентлар трансляциясининг аутентлик даражаси аниқлаштирилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Бобурнома»нинг русча таржимасида муаллиф услубига хос хусусиятларнинг акс этиши бўйича олинган натижалар асосида: 
М.Салье тамонидан амалга оширилган «Бобурнома»нинг русча таржимасида диний реалия ва контентлар трансляциясининг аниқлаштирилган аутентлик даражаси ҳақидаги хулосалардан А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ФЗ-201912258 - «Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш» мавзусидаги фундаментал тадқиқотни амалга оширишда диний контентлар таржимасида йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликларни бартараф қилишда фойдаланилган (А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 9 сентябрдаги 16/2489-сон маълумотномаси). Натижада диний контентлар аутентлиги таржимаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга эришилган;
«Бобурнома»да қўлланилган  исломизмларнинг таржима тилида ўзлаштириш жараёнида юз берган семантик ўзгаришларни морфологик, синтактик ҳамда семантик жиҳатдан комплекс таҳлилга тортиш орқали диний реалия ва атамалар берилишида йўл қўйилган номувофиқликлар хусусидаги натижаларидан «Бобур энциклопедияси»нинг тегишли мақолаларини таҳрирлашда, хусусан, энциклопедияни рус тилига таржима қилишда фойдаланилган  (Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Халқаро жамоат фондининг 2022 йил 12 январдаги 3/2-сон маълумотномаси). Натижада энциклопедиянинг Заҳириддин Муҳаммад Бобур асаридаги диний контентлар ҳақидаги маълумотларнинг русча адекват таржимаси киритилган, айрим тушунчалар қўшимча контекстуал маънога кўра изоҳланган;
оламнинг  лисоний манзараси нуқтаи назаридан исломий луғавий  бирликларга хос лексик ва семантик турларини ўгириш жараёнида уларга мувофиқ эквивалентларни танлашдаги  мутаржим маҳорати тўғрисидаги илмий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида амалга оширилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, Г02 «Қорақалпоқ фольклори ва адабий жанрларининг назарий муаммолари тадқиқи», ФА-Ф-1-005 «Қорақалпоқ адабиёти ва фольклористикаси тарихи тадқиқи» фундаментал илмий лойиҳаларида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 15 апрелдаги 17.02/62-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг русча манбаларга тегишли қисми «Бобурнома» таржимаси, таржималарда ёзувчининг ўзига хос услуби хусусиятларини қайта яратиш муаммоларига оид янги маълумотлар билан бойитилган;
«Бобурнома»да келтирилган Қуръон оятларини саралаш натижасида тематик ресурслар типологияси яратилган ҳамда диний атамалар тематик луғатини тузиш тажрибаси исломий контент ва реалияларни изоҳлаш, интерпретациялаш воситасида  такомиллаштирилиши хусусидаги илмий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Андижон вилояти телерадиокомпанияси»нинг адабий, илмий-маърифий «Маънавият сарчашмаси» кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 21 майдаги 01-24/116-сон маълумотномаси).  Натижада кўрсатув сценарийси тадқиқот илмий янгиликлари билан бойитилган, кенг жамоатчиликка «Бобурнома»нинг русча таржималарида Қуръон оятлари типологияси, асардаги диний-маърифий қарашларга оид маълумотларни етказиш имкониятлари кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish