Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиева Гулобод Шоназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларида қадриятли мулоқот маданиятини шакллантириш”, 13.00.01. – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).    
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2158.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Орипова Нодима Халиловна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSс.03/30.04.2021.Ped.82/01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Қодиров Қувондиқ Айитбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:  Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида қадриятли мулоқот маданиятини шакллантиришнинг педагогик технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда қадриятли мулоқот маданиятини шакллантиришнинг метокогнитив ва метокоммуникатив омиллари реал вақт режимида мулоқотга киришишнинг сўз танлаш ва қўллаш, тил ва нутқ маданияти каби лингводидактик усулларини социолингвистика ҳамда психолингвистика тамойилларига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда қадриятли мулоқотга асосланган муносабатларни таркиб топтириш технологиялари ўқув жараёнининг  қадриятли-мақсадли меъёрлари билан ўқувчиларнинг аналитик, ижодий ва танқидий фикрлаш маданияти ўртасидаги интегратив алоқадорликни таъминлаш асосида ишлаб чиқилган;
ўқувчиларда қадриятли мулоқот маданиятини шакллантиришнинг функционал модели шахсга йўналтирилган фаолиятли ёндашувнинг когнитив принципларини педагогик жараённинг процессуал ва психологик таъсирига эргономик талаблар асосига кўра мақсадли уйғунлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
ўқувчиларда қадриятли мулоқот маданиятини шакллантиришнинг амалдаги педагогик шарт-шароитлари ўқувчиларнинг қадриятли мулоқот маданиятини шакллантиришнинг мотивацион, эвристик, рефлексив босқичларида таклиф этилган интерфаол таълим методларини таълим олувчиларнинг ривожланиш веторига уларнинг индивидуал таълим траекториясини аниқлаш орқали мослаштириш асосида  такомиллаштирилган. 
IV. Тaдқиқoт нaтижaлaрини жoрий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида қадриятли мулоқот маданиятини шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда қадриятли мулоқот маданиятини шакллантиришнинг метокогнитив ва метокоммуникатив омиллари, мулоқотга киришишнинг сўз танлаш ва қўллаш, тил ва нутқ маданияти каби лингводидактик усулларини социолингвистика ҳамда психолингвистика тамойилларига интеграциялаш,  ўқувчиларда қадриятли мулоқотга асосланган муносабатларни таркиб топтириш технологиялари, ўқув жараёнининг  қадриятли-мақсадли меъёрлари билан ўқувчиларнинг аналитик, ижодий ва танқидий фикрлаш маданияти ўртасидаги интегратив алоқадорликни таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялардан  Фарғона давлат университетининг А-1-099 рақамли “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” мавзусидаги лойиҳаси (2017-2020 йй.)да белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2022 йил 10 январдаги  01/50-сон далолатномаси). Натижада, ўқувчиларда қадриятларни англаш орқали  ўқув-билув фаоллигини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларда қадриятли мулоқот маданиятини шакллантиришнинг функционал модели, шахсга йўналтирилган фаолиятли ёндашувнинг когнитив принципларини педагогик жараённинг процессуал ва психологик таъсирига эргономик талаблар асосига кўра мақсадли уйғунлаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва методик ёндашувлар “Оила педагогикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-буйруғи, 500-133-сон нашр гувохномаси). Натижада, педагог ходимларнинг ўқувчиларда мулоқот қилиш маданиятини шакллантириш билан боғлиқ фалсафий-педагогик, психо-физиологик билимларини бойитишга хизмат қилган;
ўқувчиларда қадриятли мулоқотга асосланган муносабатларни таркиб топтириш технологиялари ўқув жараёнининг  қадриятли-мақсадли меъёрлари билан ўқувчиларнинг аналитик, ижодий ва танқидий фикрлаш маданияти ўртасидаги интегратив алоқадорликни таъминлаш асосида ишлаб чиқилган амалий таклиф ва методик тавсиялардан Қарши давлат университетининг А-173 “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш”  мавзусидаги амалий лойиҳа (2019-2021 йй.)си доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2022 йил 17 январдаги 04/169-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида тарбиявий ишларни ташкил қилишда ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish