Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожиев Панжи Жовлиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Модификацияланган қатламли силикатлар билан юқори даражада тўлдирилган органо-ноорганик полимер материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Т539.
Илмий маслаҳатчи: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Т.78.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахманбердиев Гаппар Рахманбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Нурқулов Файзулла Нурмўминович, техника фанлари доктори, профессор; Жумaниязов Мaхсуд Жaббиевич, техника фанлари доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: базальт, вермикулит, волластонит каби модификацияланган дисперс ва толали минерал тўлдирувчилар билан юқори даражада тўлдирилган полиэтилен, полипропилен, поливинилхлорид, полиамид-6 полимерлари асосида органо-ноорганик материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модификацияланган қатламли силикатлар - базальт, вермикулит, волластонитни полимер суюқланмасида аралаштириш усули билан юқори эксфолиация даражасига эга бўлган органо-ноорганик полимер материаллар олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;
модификацияланган турли минерал тўлдирувчилар асосида юқори  эксфолиация даражасига эга бўлган органо-ноорганик полимер материаллар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
иккиламчи полимерлар ва турли минерал тўлдирувчилар асосида юқори  эксфолиация даражасига эга бўлган механик мустаҳкам, термик барқарор органо-ноорганик полимер материаллар олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;
иккиламчи полимерлар ва базальт толаси ҳамда қамиш қириндиси  асосида янги турдаги ёғоч полимер материаллар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
олинган органо-ноорганик полимер материаллар таркибига малеинланган полиэтилен модификатори киритилиши билан уларнинг зарбга чидамлилик хоссалари 100 кЖ/м2 дан 118 кЖ/м2 гача  ва эгилишга мустаҳкамлик хоссалари 90 МПа дан 102 МПа га ортиши исботланган;
қатламли силикатли тўлдирувчиларни тетраэтиламмоний стеарат билан модификациялаш асосида олинган органо-ноорганик полимер материалларнинг -30ᵒС ҳароратдаги зарбга чидамлилиги тўлдирилмаган полимер материалларга нисбатан 3 марта ортганлиги аниқланган. 
қатламли силикатли тўлдирувчилар асосида олинган органо-ноорганик полимер материалларнинг 290-320 нм тўлқин узунлигидаги УБ нурлар таъсирига чидамлилиги тўлдирилмаган полимер материалларга нисбатан 2.5 марта ортиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий минерал хомашёлар асосида юқори даражада тўлдирилган органо-ноорганик полимер материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
базальт ва вермикулит билан юқори даражада тўлдирилган органо-ноорганик полимер материаллар олиш технологияси «Oltinsoy basalt quvur» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 9 ноябрдаги 32-14/6372-сон маълумотномаси).  Натижада, ишлаб чиқилган органо-ноорганик полимер материаллар асосида янги турдаги полимер компаундлар олиш имконини берган; 
базальт толаси ва қамиш қириндиси билан юқори даражада тўлдирилган органо-ноорганик полимер материаллар асосида олинган ёғоч-полимер материаллар «Oltinsoy basalt quvur» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 9 ноябрдаги 32-14/6372-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида импорт ўрнини босувчи арзон ёғоч-полимер материаллар олиш имконини берган;
органо-ноорганик полимер материаллар асосида термик барқарор ва механик мустаҳкам полимер қувурлар «Oltinsoy basalt quvur» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 9 ноябрдаги 32-14/6372-сон маълумотномаси). Натижада, юқори ҳарорат ва босимга чидамли органо-ноорганик полимер материаллар асосида полимер қувурлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish