Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормуродов Бахтиёр Абдуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Полисульфид олигомер герметиклар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларнинг қўлланилиши», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Т538.
Илмий маслаҳатчи: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Т.78.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қодиров Тўлқин Жумаевич,  техника фанлари доктори, профессор; Амонов Мухтар Рахматович, техника фанлари доктори, профессор; Эшқурбонов Фурқат Бозорович, кимё фанлари доктори, доцент.  
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида модификацияланган полисульфид олигомерлар синтези, уларнинг қўлланилиши ва шу олигомерлар асосида герметикловчи материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
натрий полисульфид, аммоний полифосфат ва баъзи хлорорганик бирикмаларнинг карбамид билан ҳосил қилган аддуктлари асосида таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган 24 та янги полисульфид олигомерлар олинган;
олинган полисульфид олигомерлар кротон альдегид билан модификацияланган ва уларнинг дюралюмин, шиша материалларга нисбатан  адгезияси модификацияланмаган полисульфид олигомерларга нисбатан 3 марта ортганлиги аниқланган;
маҳаллий хомашёлар асосида олинган модификацияланган полисульфид олигомерлар асосида қурилиш конструкциялари ва уларнинг қисмлари учун эластик, юқори физик-механик мустаҳкамликка эга бўлган икки компонентли герметикловчи таркиблар ишлаб чиқилган;
модификацияланган полисульфид олигомерларга вермикулит, Ангрен каолини, кремний диоксид гидрати, титан диоксид ва кальций оксид тўлдирувчилари қўшиб олинган герметикларнинг чўзилишдаги шартли мустаҳкамлик ва узилишдаги нисбий чўзилиш хоссалари бўйича мақбул таркиблари аниқланган; 
модификацияланган полисульфид олигомерлар асосида олинган герметикларнинг қотувчи компонентлари-мастикларнинг қотиш тезлиги, нисбий чўзилиши ва эластиклиги  қўлланилган: кальций оксид, рух оксид, қўрғошин диоксид, марганец диоксид вулканловчи агентлари қаторида  ортиб бориши исботланган. 
маҳаллий хомашёлар асосида модификацияланган полисульфид олигомерлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган полисулфид олигомерлар олиш технологияси ва қўлланилиши бўйича олинган натижалар асосида: 
маҳаллий хомашёлар асосида таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган полисульфид олигомерлар олиш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№ IAP 07145, 2020 й.). Натижада, маҳаллий хомашёлардан таркибида олтингугурт бўлган эпоксид олигомерлар олиш усулини яратиш имконини берган;
азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган полисульфид олигомерлар олиш технологияси «Oltinsoy avtobo‘yoqlar» MЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инновцион ривожланииш вазиригининг 2022 йил 9 ноябрдаги 32-14/6370-сон маълумотномаси). Натижада, агрессив муҳитларга  чидамли, механик мустаҳкам герметикловчи ва ҳимояловчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган олигомер қўшимчалар олиш имконини берган;
маҳаллий хомашёлар асосидаги модификацияланган полисульфид олигомерлар «Oltinsoy avtobo‘yoqlar» MЧЖда икки компонентли полисульфид герметиклар олишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инновцион ривожланииш вазиригининг 2022 йил 9 ноябрдаги 32-14/6370-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида арзон, юқори смарали,  импорт ўрнини босувчи герметикловчи материаллар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish