Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Қудратбек Қобилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиза бўғими ости синовиал кисталарини артроскопия усулида даволаш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib992.
Илмий раҳбар: Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази. DSc.04/30.12. 2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Муродилла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акрамов Воҳиджон Рустамович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарканд тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тизза бўғими ости кисталарини хирургик даволашда артроскопия усулини қўллаш орқали даволаш натижаларини ва самарадорлигини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тизза бўғими ости синовэктомияси учун  анъанавий хирургик ёндашувга нисбатан каминвазив олд-медиал ва олд-латерал ёндашув тақим ости қон-томирлар, нерв жойлашувини ҳисобга олганда артроскопик жарроҳлик амалиёти учун оптимал ва ҳавфсиз эканлиги исботланган;
 тизза бўғими ости синовэктомияси учун  олд-медиал ва олд-латерал каминвазив ёндашув бўғимда зарарланган мениск, гипертрофияга учраган синовиал бурма ва бўғим ичи хондром таналарини олиб  ташлаш каби  қўшимча патологияни бартараф этиши аниқланган;
тизза бўғими ости синовиал кисталарини артроскопик синовэктомия қилиш вақтида киста ичи суюқлигини интраоперацион декомпрессия қилиш ва постоперацион қомпрессия бериш тактикаси самарали эканлиги ҳамда постоперацион даврда тақим ости ёстиқчасидан фойдаланиш юмшоқ тўқималарнинг тўлиқ ва эрта вақтда тикланишини таъминлаши исботланган;
ишлаб чиқилган тизза бўғим ости кисталарини артроскопик даволаш усули операциядан кейинги даврда амалдаги шина ва фиксация воситаларидан воз кечиш ва бўғим фаолиятини эрта реабилитация қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тизза бўғими ости синовиал кисталарини артроскопик усулини қўллаб даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тизза бўғими ости синовиал кисталарини артроскопик даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар  асосида «Тизза бўғими синовиал кисталарини артроскопия усулида даволаш» Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модели тасдиқланган (№FAP 01749, 11.12.2020). Олинган натижалар тизза бўғими фаолиятини тиклашга имкон берган;
тизза бўғими ости синовиал кисталарини артроскопик даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тизза бўғими синовиал кисталарини артроскопия усулида даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 8н-р/1010-сон махлумотномаси). Олинган натижалар тизза бўғими ости синовиал кисталарини артроскопик даволаш усули орқали натижаларнинг яхшиланишини исботлаш имконини берган;
тизза бўғими ости синовиал кисталарини артроскопик усулда даволаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Андижон ва Бухоро вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Андижон вилояти травматология шифохонаси, республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиалида тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 октябрдаги 8н-з/534-сон маълумотномаси). Олинган натижалар тақим ости синовиал кисталарини каминвазим артроскопик даволаш амалий тиббиётда ижобий натижаларнинг 14,9% гача  ошишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish