Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Улуғбек Абдумаликовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стоматологик ёрдам даражасини ўрганиш асосида кариес ва унинг асоратларини даволаш самарадорлигини ошириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1. PhD /Tib1841.
Илмий раҳбар: Бекжанова Олга Есеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Беленова Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. (Россия Федерацияси); Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «М.Ф.Владимирский номидаги Москва вилояти илмий-текшириш клиник институти» давлат муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: cтоматологик ёрдам даражасини баҳолаш асосида кариес ва унинг асоратларини даволаш самарадорлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
стоматологик полиникага мурожатт қилган катта ёшдаги аҳоли орасида тиш кариеснинг эпидемиологик  таҳлиллар натижасида учраш даражаси ва тузилиши асоланган;
тиш кариесни даволаш сифатини текшириш асосида терапевтик ва ташхислаш жараёни даражаси ва стоматологик хизматнинг мавжуд моддий-техник ресурслари ўртасидаги тафовут  исботланган;
тиббий хизмат кўрсатишнинг барча босқичларида уларнинг сифатини баҳолашнинг ягона алгоритми асосида кариес жараёнининг барча шаклларини даволаш самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари асосланган;
кариоз жараёнининг барча шаклларида оғиз бўшлиғи гигиенасини, даволаш сифатини яхшилаш ва яллиғланиш, периодонт деструкциясини камайтириш, минерализация потенциалини меъёрлаштириш ва оғиз суюқлиги таркибидаги липидларнинг перекисли оксидланиши ва антиоксидант тизими жараёнлари билан боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Стоматологик ёрдам даражасини ўрганиш асосида кариес ва унинг асоратларини даволаш самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
стоматологик ёрдам даражасини ўрганиш асосида кариес ва унинг асоратларини даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида «Тошкент шахрида катта ёшдаги аҳолида тиш кариеси билан касалланиш кўрсаткичлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 апрелдаги 8-н/з 1208-сон маълумотномаси). Натижада катта ёшдаги аҳоли орасида тиш кариеси билан касалланиш кўрсаткичлари даражасини эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш тартибини ишлаш чиқиш орқали, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
стоматологик ёрдам даражасини ўрганиш асосида кариес ва унинг асоратларини даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида «Кариесни даволаш ва унинг асоратларини эксперт баҳолаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 апрелдаги 8-н/з 1208-сон маълумотномаси). Натижада катта ёшдаги аҳолида тиш кариеси касаллигини даволаш натижаларига қараб билан эксперт хулосасини бериш тартибини тизимлаштириш орқали касалликни олдини олиш имконини берган; 
стоматологик ёрдам даражасини ўрганиш асосида кариес ва унинг асоратларини даволаш самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳридаги Биринчи ва бешинчи стоматологик полиникаларнинг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 октябрдаги 8 н-з 320-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши экспертиза жорий этилгандан сўнг терапевтик ва қўлланиладиган профилактик чора- табирларнинг самарадорлигини ҳажми ва сифатининг ошиши оғиз суюқлиги параметрларининг ижобий силжиши, унинг минерализация потенциалининг ошиши, ЛПО-АОТ жараёнларини меъёрлаштириш натижасида кариеснинг олдини олиш ва олдин даволанган кариеси бўлган беморлар кариеснинг самарали реабилитациясини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish