Sayt test rejimida ishlamoqda

Гулямов Дониёр Тахировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тиш кариесини прогнозлаш учун миқдорий флюоресценция нуридан фойдаланиш самарадорлиги », 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1227.
Илмий раҳбар: Худанов Бахтинур Ойбутаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Маслак Елена Ефимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ёнсе университети (Жанубий Корея).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тишларнинг окклюзион юзасида кариес ривожланиш хавфини башорат қилиш учун миқдорий флюоресценция нуридан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
доимий молярлар чуқурчалари соҳасидаги қаттиқ тўқималар ҳолатини визуал-тактил ва миқдорий нур флюоресценцияси билан кариес фаоллигини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш натижалари ўртасида 69,2% тафовут мавжудлиги аниқланган;
миқдорий нур флюоресценция технологиясининг клиник самарадорлиги ва ишончлилигини белгиловчи, тиш карашининг кариесогенлик даражаси қизил флюоресценциянинг ортиши билан боғлиқлиги исботланган;
VOPI, Cariview ва Qray компьютер дастурлари ёрдамида тиш карашининг кариесогенлик даражасини қиёсий таҳлил қилиш натижасида тиш карашининг ҳажми ортиши сабабли окклюзион юзада кариес ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
кариесни ташхислаш учун миқдорий нур флюоресценцияси, ICDAS-2 ва Bitewing рентгенографияси усуллари қиёсий таҳлил қилиниши натижасида клиник самарадорлигининг энг юқори усул аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиш кариесини башорат қилиш учун миқдорий нур флюоросценция технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
тиш карашлари кариесогенлигини баҳолаш бўйича тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Новые методы определения уровня кариесогенности зубного налёта с технологией Cariview» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 октябрдаги 8н-р/870 сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсияномани жорий қилиш тиш кариесини ташхислашни ва комплекс даволашни оптималлаштириш имконини берган;
тиш кариесини башорат қилиш учун миқдорий нур флюоросценция технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш бўйича тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Эффективность использования количественной световой флюоросценции для прогнозирования кариеса зубов» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/875 сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсияномани жорий қилиш миқдорий нур флюоросценция технологияларидан фойдаланиб, тиш кариесини эрта ташхислаш имконини берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳри Smart Super Stom МЧЖ, Тошкент шаҳар Star Stom ХК амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/329-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга татбиқ этилиши беморларда кариес жараёнини эрта ташхислаш ҳамда асоратларнинг олдини олиш, кариес кўрсаткичини пасайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish