Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқов Дилшод Шукуруллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иxтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Доиравий конуссимон эластик қобиқ ва стерженларнинг ночизиқли симметрик тебранишлари (Нелинейные симметричные колебания круговых конических упругих оболочек и стержней)”, 
01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм меxаникаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйxатга олинган рақам: B2021.1.PhD/FM569
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Xудойназаров Xайрулла, Самарқанд давлат университети профессори, теxника фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат арxитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.FM/Т.02.09
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Ботир Мардонов: физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Балтабай Бабажанов Бекчанович: физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотларнинг мақсади конуссимон қобиқ ва стерженларнинг ностационар, физик ночизиқли буралма тебранишлари математик моделини яратиш ва уларнинг ихтиёрий кесими нуқталаридаги кўчиш ва кучланишлар майдонларини аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқишдан, ҳамда олинган тенгламалар асосида конуссимон қобиқ стерженлар ностационар буралма тебранишлари ҳақидаги амалий масалаларни ечишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
доиравий кесик конуссимон қатлам, қобиқ ва стерженларнинг ташқи сиртларига қўйилган динамик кучланишлар таъсири натижасида вужудга келган, ностационар, физик ночизиқли буралма тебранишлари математик модели, эластик жисм ҳаракат тенгламасининг интеграл алмаштиришлар қўлланилган умумий ечимидан фойдаланган ҳолда яратилган;
доиравий кесик конуссимон қатламнинг ностационар, физик ночизиқли буралма тебранишлари, қатлам кесимлари нуқталарининг буралма кўчиши бош қисмларига нисбатан умумий ҳамда айланиш инерция ва кўндаланг силжиш деформацияни ҳисобга олувчи, аниқлаштирилган тенгламалари ишлаб чиқилган;
кесик конуссимон қобиқ ва стерженларнинг кесимларида ташқи динамик юклар таъсирида юзага келувчи кўчиш ва кучланишларга ҳужум бурчагининг таъсири, унинг 2,50 дан кичик қийматларида сезиларли даражада катта еканлиги ҳамда бурчакнинг бундан юқори қийматларида қобиқ ва стерженларни қатъий уч ўлчовли жисм сифатида қараш мумкинлиги асосланган;
конуссимон қобиқ ва стерженлар ихтиёрий кесими нуқталаридаги кучланишлар ва деформацияларнинг фазовий координата ва вақт бўйича ўзгаришлари қонуниятларига, физик ночизиқлиликнинг таъсири, ташқи динамик кучланишлар интенсивлигидан боғлиқ равишда 30% гача бориши мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кесик конуссимон эластик қобиқ ва стерженларнинг физик ночизиқли буралма тебранишлари математик моделини ишлаб чиқиш борасида олинган натижалар асосида:
Материалларнинг физик ночизиқли хусусиятлари ҳисобга олинган доиравий кесик конуссимон эластик қобиқ ва стерженларнинг мустаҳкамлигини ҳисоблаш ва кесик конуснинг сиртига уринма текислигида ва радиал йўналишда таъсир етувчи энг катта кучланишлар нуқталарини аниқлаш усули "Aziz proekt plan" МЧЖ корхонасида жорий этилган. Мос критериялар бўйича устиворлик параметрларини аиқлаш учун кесик конуссимон қобиқ нуқталарида кўчиш ва уринма кучланишларни ҳисоблаш натижаларидан фойдаланган. Ҳисоблашлар кучланишларнинг қийматлари маълум моделлар асосида натижаларга нисбатан пастроқ эканлигини кўрсатди. Бу материаллар сарфини 11-12%га камайтиришга имкон берган, (Ўзбекистон Республикаси "Ўзсаноатқурилишматериаллари" Уюшмасининг 2022 йил 16 майдаги 05/15-1248-сон баённомаси);
кесик конуссимон қобиқнинг янги тебраниш тенгламаларини ва кучланган-деформацияланган ҳолатини аниқлаш алгоритмидан энг катта эгилиш нуқталарини аниқлаш билан деформацияланган ҳолатини баҳолашда "Rise projekt"МЧЖ корхонасида фойдаланилган. Бу қобиқнинг юк кўтариш қобилиятини сақлаган ҳолда қалинлигини кичрайтириш ва пировардида қурилиш материалларини 9-10%га камайтириш имконини берган (Ўзбекистон Республикаси "Ўзсаноатқурилишматериаллари" Уюшмасининг 2022 йил 16 майдаги 05/15-1248-сон баённомаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish