Sayt test rejimida ishlamoqda

Хомиджонов Аброржон Олимжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Анор пўстлоғи асосида хавфсиз астарлик чарми олишнинг ошлаш технологиясини ишлаб чиқиш” 05.06.03– Тери, мўйна, поябзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2020.4.PhD/T1188 
Илмий раҳбар: Шамсиева Махбуба Бадриевна, техника фанлари номзоди, дотцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Мирзаев Нодир Баходирович, техника фанлари доктори, профессор; Ботабаев Нуржан Еркебаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро мухандислик технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: анор пўстлоғидан олинган ошловчи моддани қўллаб, гигиеник талабларга жавоб берадиган астарлик чармни ошлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
мавжуд ошловчи моддалардан фарқли бўлган анор пўстлоғидан олинган ошловчи моддани қўллаб гигиеник талабларга жавоб берадиган астарлик чармини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
анор пўстлоғидан ошловчи ажратиб олишда экстрактор сифатида техник спиртнинг қўлланилиши натижасида таннид чиқимининг 36,8% дан 76,5 % га ошишига эришилган;
ошлаш жараёнида қўлланиладиган кимёвий моддаларнинг чармнинг пишиш ҳароратига таъсири аниқланиб, бунда хром ошловчи миқдори 2 % ва танниднинг миқдори 6 % бўлганда, пишиш ҳарорати 73,60 °С дан 98,85 °С гача ошиши назарий аниқланган; 
Хром-таннид ва таннид ошловчи моддалар билан ошланган чармнинг элементар таркиби аниқланиб, таннид билан ошланган чарм таркибида ҳавфли моддалар сақламаслиги экспериментал тадқиқотлар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Маҳаллий анор пўстлоғи танниди асосида олинган ошловчи модда иштирокида пойабзал учун қўй териларидан астарлик чарми олишнинг ошлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида: 
ошлаш жараёнида хром ошловчи ўрнига анор пўстлоғи таннидини қўллаш “GOLD LEATHER EXPORT IMPORT” МЧЖ да ишлаб чиқаришга жорий қилинган. («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2022 йил 7 июндаги 07/1850-сонли маълумотномаси). Натижада ҳавфсиз астарлик чармининг ошлаш технологияси ишлаб чиқилган ҳамда механик хоссаларининг 11,4 % яхшиланишига эришилган; 
астарлик чарми ишлаб чиқаришнинг ошлаш жараёнида хром-анор пўстлоғи танниди усулида комбинациялашган ошлаш технологияси “ANGREN CHARM INVEST” МЧЖ да ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзчармсаноат» уюшмасининг 2022 йил 7 июндаги 07/1850-сонли маълумотномаси). Натижада хром сарфи 50% га камайтирилиб, 8% анор пўстлоғи таннидидан фойдаланилганлиги ҳамда ёғловчи моддаларнинг киритилиши ҳисобига 5 МПа кучланишдаги узайиш - 11,86 % га, ошланганлик даражасини - 5 % га оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish