Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Ахрорбек Аминжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта саноати корхоналарида ҳаво ифлосланишини назорат қилиш ва тозалаш мехатроник тизимини яратиш” 05.02.03 - Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т1998. 
Илмий раҳбар: Шарибаев Носиржон Юсубжанович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор; Эргашев Илхом Олимжонович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтани дастлабки ишлаш корхоналарида майда чангларни ҳавога тарқалишини сўндирувчи мехатроник тизим яратиш ва унинг ёрдамида  экологик ҳавфни  камайтиришга эришишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: пахта саноат корхоналарида чанг ушлаб қолиш мосламаларидан сўнг майда чангларни атмосферага чиқишини сўндиришга қаратилган чангларни сув зарралари ёрдамида сўндириш  конструкцияси яратилган;
майда чангни сув зарралари ёрдамида сўндириш ускунасида сув босими ва сув зарраларининг ўлчамларини ўзаро механик боғлиқликлари математик модели яратилган;
яратилган конструкция иш жараёндаги эффектив параметрлари: сувнинг босими p=3.5 кг.с/см2 ва зарраларни йўналтириш бурчаги α=π/6 бўлиши назарий аниқланган;
пахтани дастлабки ишлаш корхоналаридаги чанг ва ифлосликларни ушлаб қолиш қурилмасидан чиқаётган майда чанг зарраларини концентрациясини аниқловчи мехатроник қурилма яратилган, датчикларни ҳароратга нисбатан аниқлик даражаси 98% бўлиши экспериментал тадқиқотлар асосида аниқланган;
пахтани дастлабки ишлаш корхоналарида ҳаводаги зарарли майда чанг тарқалишини сўндириш мехатроник тизими яратилган, майда чангни ҳавода тарқалиши 68,38 фоизга сўндиришга эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани дастлабки ишлаш корхоналарида майда чангларни ҳавога тарқалишини сўндирувчи мехатроник тизим яратиш натижалари асосида:
пахтани қайта ишлаш корхоналарида чанг зарраларини аниқлаш қурилмаси Наманган вилоятидаги мавжуд пахта-тўқимачилик кластерларга қарашли “Namangan paxta teks cluster”га қарашли  Косонсой пахта тозалаш корхонасида жорий этилди. (Ўзбекистон Пахта-Тўқимчалик Кластерлари уюшмасидан ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича 2022-йил 23 июнда №02/22-393 сонли маълумотномаси). Натижада қурилмани жорий қилиш билан ишлаб чиқариш зонасида ҳосил бўлган майда (PM-2,5) чанг зарраларини, ҳавода тарқалишини сўндириш орқали, атроф-муҳитга салбий зарарларни камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish