Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Умарали Абдувахабовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли кўринишдаги трубалардаги газли аралашмаларда зарбали ва детонацион тўлқинларни сонли текшириш (Численное исследование ударных и детонационных волн в газовзвесях в трубах различных конфигураций)». 01.02.05 – «Суюқлик ва газ механикаси» (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № 30.06.2015/В2015.2.ФМ205.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хужаёров Бахтиёр, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.FM/T.02.09.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Акилов Жахон: физика-математика фанлари доктори, профессор.
Хўжаев Исматулла Қўшаевич: техника фанлари доктори, профессор.
Родионов Сергей Павлович: физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотларнинг мақсади турли кўринишдаги трубалардаги унитар ёқилғили газ аралашмаларида зарбали ва детонацион тўлқинларнинг тарқалишини сўндиришга труба ва заррачаларнинг асосий параметрларининг таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
унитар ёқилғили монодисперсли газ аралашмасининг ҳаракат моделидан фойдаланиб, кескин кенгаювчи трубаларда ёниш ва детонация тўлқинларининг тарқалишини ҳисобга олган ҳолда, унитар ёқилғили полидисперсли газ аралашмасининг симметрия ўқига нисбатан ҳаракатининг математик модели такомиллаштирилган;
икки компонентли газ, унитар ёқилғи ва инерт заррачаларнинг дисперс уч фазали реакцияга киришувчи аралашмасининг ностационар ҳаракатининг бир ўлчовли математик моделига асосланиб, биржинсли бўлмаган инерт заррачалар қатлами ёрдамида унитар ёқилғили газ аралашмаларида ёниш ва детонация тўлқинларини тарқалишини ҳисобга оладиган икки ўлчовли симметрия ўқига нисбатан ҳаракатининг математик модели ишлаб чиқилган;
унитар ёқилғили полидисперсли газ аралашмасининг симметрия ўқига нисбатан ҳаракати масаласини ечиш учун кескин кенгаювчи трубаларда ёниш ва детонация тўлқинларининг тарқалишини ҳамда газ аралашмаларида ёниш ва детонация тўлқинларининг тарқалишини биржинсли бўлмаган инерт заррачалар қатлами ёрдамида сўндиришини ҳисобга олган ҳолда «йирик заррачалар» усули асосида ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
унитар ёқилғили заррачаларнинг нисбий масса миқдорининг ошиши билан труба  диаметрлари нисбатининг критик қиймати монотон равишда ошиб бориши аниқланган;
барча дисперс заррачаларнинг қатъий белгиланган умумий массасида детонация тўлқинларининг энг кўп сўниши катта дисперс заррачали монодисперсли газ аралашмалари қатламларида эришилиши, детонация тўлқинларининг энг кам сўниши эса кичик заррачали монодисперсли газ аралашмалари қатламларида кузатилиши ва детонация тўлқинларини сўндиришнинг оралиқ таъсири газ аралашмасининг полидисперсли қатламларида амалга оширилиши аниқланган;
инерт заррачалар қатлами геометрияси детонация тўлқинларининг тарқалишига сезиларли таъсир кўрсатиши, яъни унитар ёқилғили газ аралашмаларининг белгиланган умумий массасида инерт заррачалар концентрациясининг чизиқли равишда камаювчи ўзгариш қонунига эга бўлган қатлами чизиқли ўсиб борувчи ва биржинсли бўлганидан кўра детонация тўлқинларини яхшироқ сўндириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кескин кенгаювчи трубалардаги газ аралашмаларида зарба ва детонация тўлқинларининг тарқалишини сонли тадқиқ этиш бўйича такомиллаштирилган математик модели, ҳисоблаш усули, алгоритми ва дастурий воситаси натижалари асосида:
БВ-М-Ф4-001-сонли «Мураккаб иссиқлик ва модда алмашинувига доир кўп ўлчовли масалаларнинг математик моделлари ва тақсимланган самарали ҳисоблаш алгоритмлари» мавусидаги фундаментал илмий лойиҳасини амалга оширишда кескин кенгаювчи трубаларда унитар ёқилғили биржинсли ва биржинсли бўлмаган моно- ва полидисперсли газ аралашмаларида ностационар детонация тўлқинларининг тарқалиши масалаларини ечиш учун ишлаб чиқилган такомиллаштирилган математик моделлар, «йирик заррачалар» усулига асосланган сонли алгоритмлар, дастурий воситалардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 18 октябрдаги № 33-8/6945-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган ҳисоблаш алгоритмлари кескин кенгаювчи трубаларда унитар ёқилғили биржинсли ва биржинсли бўлмаган моно- ва полидисперсли газ аралашмаларида ностационар детонация тўлқинларининг тарқалишини башорат қилишнинг аниқлигини ошириш имконини берган;
«ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ» акциядорлик жамиятининг «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали томонидан табиий газ трубаларини йўқотишларсиз ишлатиш ҳамда куз-қиш мавсумида газ тақсимлаш тармоқларини эксплуатация қилиш режасини ишлаб чиқиш мақсадида фойдаланилган ("ҲУДУДГАЗТАЪМИНОТ" акциядорлик жамиятининг 2022 йил 7 апрелдаги № 02-23-430/2204-сон маълумотномаси), «Узтрансгаз» акциядорлик жамиятининг Самарқанд шаҳар филиали томонидан юқори босимли трубаларнинг ёрилишининг олдини олиш ҳамда «ДБСТ» магистрал газ трубасининг 140 километрлик ўлчаш тармоғидан Ғўбдин газ тақсимлаш станциясигача газ ташиш режасини ишлаб чиқиш учун асос сифатида ишлатилган («Узтрансгаз»  акциядорлик жамиятининг 2022 йил 2 мартдаги маълумотномаси). Натижада, жорий этишнинг иқтисодий самараси таъмирлаш ишлари нархини 30% гача қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish