Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Азамат Тоировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналарининг газ ёқиш печларидаги ёниш жараёнини оптимал бошқариш системасининг моделлари ва алгоритмлари», 05.01.08 - «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/T1581
Илмий раҳбар: Гулямов Шухрат Манапович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Севинов Жасур Усманович, техника фанлари доктори, профессор; Варламова Людмила Петровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: газ ёқувчи печлар ва қурилмаларда газсимон ёқилғини ёқишнинг технологик жараёнини энергия ва ресурс тежамкорлик ҳамда экологик хавфсизлик мезонларига жавоб берадиган ҳолда оптимал бошқариш ва назорат қилиш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газ ёқиш печларида ёниш жараёнининг статик ва динамик тавсифларини тажрибавий тадқиқ қилиш натижалари асосида ҳарорати ростланадиган турли зоналарига эга газсимон ёқилғини машъалали ёнишини асосий феноменологик хусусиятларини ҳисобга олувчи газ ёқувчи қурилмаларнинг инерцияли ва инерциясиз зоналари учун монанд математик ифодалар ишлаб чиқилган;
аланга ўтказувчанлиги пулсацияларининг интеграл амплитуда-частотали сигналининг экстремуми асосида талаб қилинаётган аниқлик билан турли қувватга эга турбулент горелкаларда аэрациянинг оптимал коэффициентини таъминлайдиган ёқилғини ёқиш жараёнининг сифатини назорат қилиш усули ишлаб чиқилган;
ёқилғи ёниш жараёни тежамкорлигини ва бошқариш тизимининг самарадорлигини таъминловчи иссиқлик миқдорини йўқотилишини минималлаштириш мезони асосида газсимон ёқилғини ёқиш жараёнини оптимал бошқариш тизимининг алгоритми ишлаб чиқилган;
аланганинг ионланиш характеристикаларини ўрганиш учун аппаратли воситалар ишлаб чиқилган ва аэрация коэффициентининг ўрнатилган қиймати билан "газ-ҳаво" нисбатини автоматик бошқариш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишлаб чиқариш корхоналарининг газ ёқиш печларидаги ёқилғини ёниш жараёнини оптимал бошқариш системасининг моделлари ва алгоритмлари бўйича олинган натижалар асосида:
аланга ўтказувчанлиги пулсацияларининг интегралли амплитуда- частотали сигналининг экстремуми асосида ёқилғини ёқиш жараёнини сифатини назорат қилиш усули «SAYHUN GOLD OIL» МЧЖ да жорий қилинган («Ёғ – мой саноати корхоналари» уюшмасининг 2022 йил 24 августдаги НМ/3 – 708 - сон маълумотномаси). Натижада, талаб қилинаётган аниқлик билан турли қувватга эга турбулент горелкаларда газ ёқиш жараёнидаги аэрация коэффициентининг оптимал қиймати аниқланган.
ёқилғини ёқиш жараёнини оптимал бошқариш тизимининг алгоритми «SAYHUN GOLD OIL» МЧЖ да жорий қилинган («Ёғ – мой саноати корхоналари» уюшмасининг 2022 йил 24 августдаги НМ/3 – 708- сон маълумотномаси). Натижада, ёқилғи ёниш жараёнининг тежамкорлигини таъминланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish