Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураев Хуршид Салим ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Технологик жараёнларни бошқариш тизимларининг элементлари ва таркибий қисмларининг ишончлилигини ошириш усуллари ва алгоритмлари», 05.01.06 - «Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/T1570
Илмий рахбар: Юсупбеков Азизбек Нодирбекович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Алиев Равшан Маратович, техника фанлари доктори, профессор; Саттаров Хуршид Абдишукурович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мураккаб динамик объектларнинг бошқариш тизимлари элементлари ва қурилмалари ишончлилиги ва бузилишларга бардошлилигини оширишни самарали усуллари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда сифат ва эксплуатацион-техник тавсифларни оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
контроллернинг асосий элементлари ишдан чиқадиган ҳолатларда сирғалувчи заҳирали улашдан фойдаланиб, бошқариш тизимларининг носоз модулларини аниқлашга имкон берувчи, бошқариш тизими ишончлилигини ошириш усули ишлаб чиқилган;
бошқариш объектининг матрицали узатиш функцияларидан фойдаланиб, бошқариш тизимининг бузилишларсиз ишлашини таъминлайдиган захирали ПИД-ростлагичли синтезлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
турли тақсимланиш қонунлари асосида бошқариш тизими элементлари ва тугунларини бузилишларсиз ишлаш вақтини башорат қилишга имкон берадиган, автоматик бошқариш тизимининг ишончлилигини математик ифодаси олинган;
математик модел асосида, бошқариш тизими элементлари ташхислаш ва назорат қилишни амалга ошириш имконини берувчи, бошқариш тизимини техник диагностика қилиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
мураккаб объектларни матрицали узатиш фунцияларидан фойдаланиб, захирали ПИД ростлагичларни синтезлаш ҳамда математик модель асосида бошқариш тизимини техник диагностика қилиш алгоритмлари «SAYXUN GOLD OIL» МЧЖ да жорий қилинган («Ўзёғмойсаноатуюшмаси» нинг 2022 йил 24 августдаги НМ/3-707-сон маълумотномаси). Натижада, ташхислаш моделлари, ташхислаш усуллари ва алгоритмларини амалга ошириш ҳамда дастурий-мантиқий контроллерлар ва ростлагичлар ишончлилигини ошириш ҳисобига мураккаб технологик объектларни бошқариш тизимларининг элементлари ва қурилмаларининг техник ҳолати тўғрисидаги ахборотларни тезкор йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатишни амалга ошириш имконини берган. 
мураккаб кимёвий-технологик жараёнлар ва берилган ишончлилик даражасига эга тизимлар учун бузилишларга бардошли бошқариш тизимларини структуравий-параметрик таҳлил ва синтезлаш натижалари «SAYXUN GOL DOIL» МЧЖда жорий қилинган («Ўзёғмойсаноатуюшмаси» нинг 2022 йил 24 августдаги НМ/3-707-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқариш апробацияси ва синовларидан элементлари ва тугунларини ишончли таҳлил ва синтез қилиш, шу билан бирга турли бузилишларга бардошли автоматлаштириш бошқариш тизимларини ишончлилигини барқарорлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish