Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулонов Абдулазиз Ибрагимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий галофил бактериялар полисахаридларнинг истиқболли продуцентлари», 03.00.12 - Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/В415.
Илмий раҳбар: Мирзарахметова Дилбар Тохтамуратовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.02/30.12.2019.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Ташмухаммедова Шохиста Собировна, биология фанлари доктори, профессор; Насметова Соадат Мамажановна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экзополисахаридлар ҳосил қилувчи маҳаллий галофил бактериялар ажратиб олиш ва уларнинг ЭПС ҳосил қилиш потенциалини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда Halovibrio, Salinicola ва Halomonas авлодларига мансуб галофил бактериялар тоза культура ҳолида ажратиб олинди ва улар асосида галофил бактериялар коллекцияси яратилган;
маҳаллий галофил бактерия штаммлари орасида ЭПС ҳосил қилиш потенциалига кўра скрининг қилинган ва натижада Halovibrio variabilis UzAS3 энг фаол штамм сифатида  танлаб олинган;
илк бор Halovibrio variabilis галофил бактериясининг ЭПС ҳосил қилиши кузатилди ва ЭПС ҳосил қилиш оптимал шароитлари аниқланган;
Halovibrio variabilis UzAS3 штаммидан ажратиб олинган ЭПСнинг физик-кимёвий хусусиятлари аниқланди  ва уларда антиоксидант, цитотоксик каби биологик фаолликлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий галофил бактериялар полисахаридларнинг истиқболли продуцентлари аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
экзополисахарид ҳосил қилувчи галофил бактерия Halovibrio variabilis UzAS3 штамми учун Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№ FAP 01761, 2021 й.). Натижада, маҳаллий галофил бактерия Halovibrio variabilis UzAS3 штамми асосида ЭПС олиш технологиясини яратиш имконини берган;
Орол денгизига яқин тузли кўлдан ажратиб олинган Halovibrio variabilis галофил бактерия штамми 16S рРНК нуклеотидлар кетма-кетлиги National Center for Biotechnology Information (NCBI) маълумотлар базасига Halovibrio variabilis UzAS3 сифатида MW722894.1 рақам билан рўйхатдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 08 ноябрдаги 4/1255-3067-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу штамм галофил ва галотолерант бактериялар коллекциясини бойитиши ва электрон базаси ахборот-таҳлил тизимини шакиллантириш имконини беради;
соянинг “Селекта” навини етиштиришда Bradyrhizobium japonicum + 1% ЭПС асосида тайёрланган биопрепарати Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Кумушкент Хумо-қуши” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 07 октябрдаги 07/25-04/7246-сон маълумотномаси). Натижада, соя уруғларига экишдан олдин пуркаш орқали қўлланилганда ҳосилдорликни 3,0  ц/га ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish