Sayt test rejimida ishlamoqda

Насирдинов Мавлонжон Зиёмиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Темир танқислик камқонлиги бўлган ўқувчиларни маҳаллий ўсимлик маҳсулотлари билан даволаш самарадорлигини оптималлаштириш», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2425.
Илмий раҳбар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти PhD.04/30.2.2020.Tib.122.01.
Расмий оппонентлар: Хаширбаева Динара Маккамбаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ахмадалиева Нигора Одиловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактаб ўқувчиларнинг орасида темир танқислик камқонлик касаллигини маҳаллий ўсимлик маҳсулотлари ёрдамида даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактаб ўқувчиларини тиббий кўриклар асосида овқатланиш билан боғлиқ бўлган темир танқислик камқонлик касалигини тарқалаши, ривожланиш хусусиятлари гигиеник жиҳатдан асосланган; 
камқонлик касаллигини тажриба ҳайвонларидаги моделида маҳаллий оқсил сақловчи маҳсулотлардан нўхат, мош ва ловия орқали даволаш самардорлиги баҳоланиб, мошнинг самарадорлигини юқорилиги асосланган;
мактаб ўқувчилар кунлик рационини асосий озиқа маҳсулотлари билан бойитиш ҳисобига нўхат, ловия, мошли тамоларнинг янги рецептураси асосланган;
мактаб ўқувчилари овқатланиш рационини сон ва сифат кўрсаткични ўзгаришини олдини олишга қаратилган кунлик рацион таркибини яхшилашга қаратилган гигиеник тавсиялар такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир танқислик камқонлиги бўлган ўқувчиларни маҳаллий ўсимлик маҳсулотлари билан даволаш самарадорлигини оптималлаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
темир танқислик камқонлик касаллиги чақирилган тажриба ҳайвонларини маҳаллий маҳсулотлар билан даволашга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Камқонлик касаллигини тажриба ҳайвонларидаги моделида маҳаллий оқсил сақловчи маҳсулотлар ёрдамида даволаш самардорлигини баҳолаш тартиби» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 сентябрдаги 8н-д/498-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияномада темир танқислик камқонлик касаллигини билан хастланган болалар ва ўсмирлар орасида камқонлик касаллигини олдини олиш мақсадида маҳаллий маҳсулотларда нўхот, мош ва ловиянинг ижобий натижалари баҳолаш орқали нутириентив етишмаслигини олдини олиш орқали ўқувчиларнинг кунлик рационни яхшилаш имконини берган;
темир танқислик камқонлиги бўлган ўқувчиларни маҳаллий ўсимлик маҳсулотлари билан даволаш самарадорлигини оптималлаштиришни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жумладан, Бухоро ва Андижон давлат тиббиёт институтларнинг фундаментал тадқиқотлари илмий лабораторияларнинг амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 октябрдаги 08–32758–сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши темир танқислик камқонлик касаллиги билан хастланган мактаб ўқувчилари орасида сифатли овқатланишини ташкил этиш, саломатлик ҳолатини мустаҳкамлаш бўйича тизимли профилактик ва соғломлаштириш тадбирларини йўлга қўйиш, микроэлементларнинг етишмаслиги натижасида юзага келадиган касалликлар ривожланишини эрта олдини олиш ҳамда ўз вақтида баҳолаш кўникмаларини ҳосил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish