Sayt test rejimida ishlamoqda

Темирова Назокат Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрта постнатал онтогенезда қалқонсимон безнинг ультратовуш анатомияси ва морфометрик хусусиятлари », 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1131.
Илмий раҳбар: Тешаев  Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01 
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори; Миршарапов Уткур Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ош давлат университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эрта постнатал онтогенезда қалқонсимон без ультратовуш анатомиясининг морфометрик хусусиятлари, тана қисмлари, жисмоний ўсиш кўрсаткичлари ва уларнинг ёшга оид боғлиқлигини ўрганишдан иборат.  .
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чақалоқликдан 12 ёшгача бўлган болаларни ультратовуш текшируви ёрдамида қалқонсимон бези морфометрик кўрсаткичлари жинс ва ёшлар кесимида “меъёр” тушунчаси нуқтаи назаридан ўзаро солиштирма таҳлилий натижалар аниқланган;
ёш ва жинс тақсимоти ҳисобга олинган ҳолда болаларда қалқонсимон безнинг энг кам ўсиш суръати болаликнинг чақалоқлик даврига ва энг кўп ўсиш суръати болаликнинг иккинчи даврига тўғри келиши асосланган; 
қалқонсимон без органометрик кўрсаткичлари ва болаларнинг жисмоний ўсиш кўрсаткичлари орасида тўғри –кучли корреляцион боғлиқлик аниқланган;
болалар учун гендер хусусиятларига мувофиқ ультратовуш текшируви асосида чақалоқликдан 12 ёшгача бўлган болаларда қалқонсимон безнинг узунлиги, кенглиги, қалинлиги ва ҳажми каби кўрсаткичларини баҳолаш жадваллари ишлаб чиқилган;
болаликнинг чақалоқлик давридан бошлаб 12 ёшгача бўлган даврдаги болалар қалқонсимон бези ўнг ва чап бўлаклари морфометрик кўрсаткичлари алоҳида олинган ҳолда ва тана қисмлари антропометрик кўрсаткичлари йилма-йил ва ёшлик даврларига бўлинган ҳолда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қалқонсимон безни ультратовушли органометрик ўлчамлари ва болаларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги туғилган чақалоқдан 12 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болаларда қалқонсимон без ультратовуш текшируви асосида ўзгаришларини аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида “Болаларда қалқонсимон безнинг органометрик ўзгаришларини аниқлаш методикаси” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 21 декабрдаги 8н-р/1294-сон маълумотномаси). Услубий тавсиянома янги туғилган чақалоқдан 12 ёшгача бўлган қиз ва ўғил болаларда қалқонсимон безнинг органометрик ўлчамларини баҳолаш самарадорлигини оширишга имкон берган. 
болаларда қалқонсимон безнинг органометрик кўрсаткичларини ўрганиш ва баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётга, жумладан, Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси ва Жондор туман тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига тадбиқ қилинган, (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 8н-з/50-сон хулосаси). Олинган натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши болаларда қалқонсимон без морфометрик кўрсаткичларининг ёшга оид ўзгаришини эрта аниқлаш, ногиронликни олдини олиш ва даволаш профилактик ёрдам сифатини ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish