Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Зокир Қайимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пастки жағ синишларида яллиғланиш асоратларини ташҳислаш ва комплекс патогенетик даволаш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1 DSc/Tib519.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Шариф Юлдашевич, тиббиёт фанлар доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Баймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кабанова Арина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Белорусия Республикаси).
Етакчи ташкилот: С. Д. Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пастки  жағ синишининг яллиғланишли асоратларини ташхислаш ва комплекс патогенетик даволаш чора-тадбирларни такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пастки жағ синишлари кузатилган беморларда ривожланган йирингли яллиғланиш асоратларининг учраш даражаси ишонарли равишда 1,9% га ортганлиги аниқланган, пастки жағ синишлари асоратлари ривожланишида грамм мусбат кокклардан Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus spp, Peptostreptococcus spp. ларнинг меъёр чегараларидан ишонарли даражада миқдорий кўпайиши кузатилгани, касаллик давомийлиги ошишиши билан микрофлора алмашиши кучайиши, бу эса касаллик асорати истиқболининг нохуш бўлишига олиб келиши исботланган;
пастки жағ синишлари асоратлари ривожланишида маҳаллий иммуниетет омилларининг, жумладан лизоцим, нейтрофиллар фагоцитар фаоллиги, sIgA ларнинг ўрни кўрсатилган, ҳамда улар концентрацияси пасайиши, патоген микроорганизмлар кўпайиши ва асоратлар истиқболи нохуш бўлишининг асосий сабабчиси эканлиги исботланган.Турли микрофлоралар билан суяк жароҳатининг зарарланиш синдромида инфекцион яллиғланиш асоратлари ривожланишининг патогенетик асоси исботланди;
пастки жағ синишлари  учун тавсия этилган  комплекс даволаш чоралари  касаллик асорати шаклланиши ва ривожланишини кескин  камайтириш, даволаниш муддатини 3 кунгача қисқартириш, суяк тўқимаси регенерациясини тўлиқ тиклаш имконини берганлиги исботланган; 
пастки жағ синишлари асоратларини даволашда серрата, секстофаг, азитромицин ва флорбиолакт препаратларини комплекс қўллашнинг юқори клиник, иммуно-микробиологик самарадорлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Олинган илмий натижаларга кўра, пастки жағ синиши ва йирингли яллиғланиш асоратларни ташхислаш ва комплекс патогенетик даволаш бўйича:
пастки жағ синишлари асоратларини эрта ташхислаш ва уларнинг олдини олиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Пародонт касалликларида пастки жағнинг минипластинкалар билан остеосинтезлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 майдаги 8н-р/445-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома пастки жағ синишларида  титан минипластикалар билан остеосинтез қилиш йўли орқали синишининг йирингли яллиғланиш асоратларини  камайтириш усулини жорий этиш имконини берган;
тадқиқот натижалари асосида пастки жағ синишлари асоратларини даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Пастки жағ синиши яллиғланиш асоратларининг патогенетик даволаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 27 майдаги 8 н-р/447-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома пастки жағ синишлари йирингли асоратларини олдини олиш ва даволашни такомиллаштириш орқали унинг самарадорлигини ошириш имконини берган;
пастки жағ синишининг йирингли яллиғланиш асоратларини даволаш усулларини оптималлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Пастки жағ синишининг йирингли яллиғланиш асоратларини даволаш ва ташхислаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 27 майдаги 8 н-р/446-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома даволаш харажатларини камайтириш, стационар даволаниш муддатини қисқартириш, ногиронликни камайтириш орқали, иқтисодий самарадорликни оширишга имкон берган;
олинган илмий натижалар асосида соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро вилояти Вобкент туман стоматологик поликлиникаси, Қашқадарё вилояти Косон туман стоматологик поликлиникаси давлат унитар муассасаси, Навоий шаҳар кўп тармоқли тиббиёт поликлиникаси, Навоий ТСБ – НКМК амалиётига киритилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 27 майдаги 8 н-д/197-сон маълумотномаси). Амалиётга жорий қилинган натижалар  пастки жағ синишининг йирингли яллиғланиш асоратларини комплекс патогенетик даволаш сифатини ошириш имонини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish