Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Нилуфар Шариповнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси    ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли этиологияли сурункали буйрак касаллигини эрта лаборатор ташхислашга замонавий ёндашувлар ва патогенетик даволашнинг самарадорлигини баҳолаш”, 14.00.05- Ички касалликлар; 14.00.25-Клиник лаборатор ва  функционал диагностика (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Tib458.
Илмий маслаҳатчилар: Гадаев Абдиғаффор Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори,  профессор;  Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари               доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат            тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилдора Абдумаликовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ғаффорова Феруза Муратходжаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Али Ўздемир, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Туркия).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гипертония касаллиги, қандли диабет ва сурункали гломерулонефритларда нефропатияни анъанавий ва замонавий маркерларини солиштирма ўрганиш ва уларда сурункали буйрак касаллиги ривожланиш механизмлари, эрта ташхислашга замонавий ёндашувлар, ҳамда патогенетик даволашнинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
гипертония касаллиги,  II тип қандли диабет ва сурункали гломерулонефритга чалинган беморларда хасталикнинг эрта босқичларида анъанавий (креатинин, унинг ёрдамида аниқланадиган коптокчалар фильтрацияси ва буйраклар функционал захираси, микроальбуминурия /альбуминурия ва β1-трансформовловчи ўсиш омили) ҳамда замонавий (цистатин С, унинг ёрдамида аниқланган коптокчалар фильтрацияси ва буйраклар функционал захираси, нефринурия, томир эндотелиал ўсиш омили, IV-тип коллаген) нефропатия маркерларини касаллик давомийлигидан келиб чиқиб солиштирма аниқланган;
    гипертоник нефропатия, диабетик нефропатия, сурункали гломерулонефритда ҳар бир хасталик учун алоҳида сурункали буйрак етишмовчилигининг эрта маркерлари ва уларнинг пайдо бўлиш даври аниқланган; 
    ўрганилган учала касалликда подоцитлар дисфункцияси, буйраклар функционал захираси, IV-тип коллоген кўрсаткичлари ташхисий ва башоратловчи аҳамияти  бир-биридан бирмунча фарқ қилиши аниқланиб, нефропротектив муолажаларнинг анъанавий ва замонавий нефропатия маркерларига ижобий таъсири асосланган;
    илк маротаба ўзбек популяциясида юқоридаги касалликларда нефропатия ривожланиши механизмида APOL1 гени  полиморфизми  учраш даражаси  ва нефропатия келиб чиқишидаги аҳамияти исботланган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турли этиологияли сурункали буйрак касаллигини эрта ташхислашга замонавий ёндашувлар ва патогенетик даволашнинг самарадорлигини баҳолаш” мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
ноиммун этиологияли нефропатияларда буйрак коптокча ва каналчалари фаолиятини баҳолашнинг замонавий лаборатор ташхисот бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ноиммун этиологияли нефропатияларда буйрак коптокча ва каналчалари фаолиятини баҳолашнинг замонавий лаборатор ташхисот усулларини такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27.06.2021 йилдаги 8н-р/740-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморларда клиник белгиларсиз кечаётган нефропатияларни эрта лаборатор ташхислаш,  олиб борилган патогенетик даво таъсир натижалари билан буйрак фаолиятида ижобий ўзгаришларга эришиш имконини бераган;
турли этиологияли сурункали буйрак касалликларида  буйрак фаолиятини аниқлаш ва нефропротектор терапия натижаларини баҳолаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Турли этиологияли сурункали буйрак касалликларида  буйрак фаолиятини аниқлаш ва нефропротектор терапия натижаларини баҳолашда буйрак функционал заҳирасини аниқлаш усулларини қўллашнинг аҳамияти” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27.06.2021 йилдаги 8н-р/735-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома касаллик кечки даврларида даволаш учун сарфланадиган харажатларни камайтириш имконини бераган;
сурункали  гломерулонефритнинг эрта босқичларида замонавий нефропатия маркерларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Сурункали  гломерулонефритнинг эрта босқичларида замонавий нефропатия маркерларини аниқлашнинг амалий аҳамияти ва уларга патогенетик муолажалар самарадорлигини баҳолаш”  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 12 сентябрдаги 8н-р/969-сон маълумотномаси) ва “Гипертония касаллигининг эрта босқичларида замонавий нефропатия маркерларини аниқлашнинг амалий аҳамияти ва уларга патогенетик муолажалар таъсири самарадорлигини баҳолаш”   (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12.09.2022 йилдаги 8н-р/968 -сон маълумотномаси) мавзусидаги услубий тавсияномалар тасдиқланган. Мазкур услубий тавсияномалар  касалликда  ривожланиш эҳтимоллиги бўлган асоратларни олдини олиш имконини берган;
илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси, Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмалари терапия бўлими ва марказий поликлиникаларида амалиётга тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 сентябрдаги 8н-з/476-сон маълумотномаси). Олиб борилган тадқиқот натижаларини амалиётга тадбиқ этилиши касалликни эрта ташхислаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish